Вилоят Ҳокимлиги аппаратини бошқаради. Ҳоким ўринбосарлари, вилоят ҳокиминиг маънавий-маърифий ишлар бўйича ёрдамчиси, ҳокимлик аппаратининг ташкилий-назорат, Ахборот-таҳлил, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ўрганлари фаолияти, харбий сафарбарлик ва фавқулотда вазиятлар масалалари бўйича гурухлари, сафарбарлик тайёргарлиги ва умумий бўлимлар ҳамда ишлар бошқармасига бевосита раҳбарлик қилади.
Иқтисодиёт масалаларига раҳбарлик қилади, иқтисодиёт ва тадбиркорлик соҳа комплексига кирувчи ҳудудий бошқармалар фаолиятини мувофиқлаштиради.
- капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, қурилиш субъектлари ўртасида бозор муносабатларини жорий этиш, пудрат, лойиҳа ишлари ва қурилиш материаллари бозорини шакллантириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси Конститустияси, "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари билан ҳокимликка юкланган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади.

Қуйидагилар вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари асосий вазифалари ҳисобланади.