Махсус имкониятлар
 
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Вилоят ҳокимининг Иш вазифаси

Вилоят Ҳокимлиги аппаратини бошқаради. Ҳоким ўринбосарлари, вилоят ҳокиминиг маънавий-маърифий ишлар бўйича ёрдамчиси, ҳокимлик аппаратининг ташкилий-назорат, Ахборот-таҳлил, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ўрганлари фаолияти, харбий сафарбарлик ва фавқулотда вазиятлар масалалари бўйича гурухлари, сафарбарлик тайёргарлиги ва умумий бўлимлар ҳамда ишлар бошқармасига бевосита раҳбарлик қилади.

Қуйидаги коммиссиялар ва кенгашлар ишига раҳбарлик қилади

- вилоят Маънавият ва маърифат кенгаши;

- гиёҳванд моддаларни назорат қилиш бўйича вилоят комиссияси;

- Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга тўлмаган фуқароси гувоҳномасини расмийлаштириш, чет эл фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахсларга, Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо давлатларнинг фуқаролигига яшаш учун гувоҳнома ва доимий рўйҳатдан ўтишга руҳсат бериш масалаларини кўриб чиқиш бўйича вилоят комиссияси;

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 25 майдаги "Ўзбекистон хотин қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги ПФ 3434 сонли Фармони ижросини ташкил қилиш бўйича давлат ҳокимияти органлари ва жамоат ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи доимий ишлайдиган вилоят комиссияси;

-корҳоналарнинг молиявий иқтисодий аҳволини барқарорлаштириш, иқтисодий ночор, паст рентабелли корҳоналарни аниқлаш ва уларни соғломлаштириш таркибий ўзгартириш ёки тугатиш асосида самарали рақобатга қодир бўлган ишлаб чиқаришларни ташкил этиш бўйича вилоятдаги тегишли ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Кенгаш;

- назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи вилоят комиссияси;

- «Мактаблар ва боғчалар куни»ни мувофиқлаштирувчи вилоят кенгаши;

- «Болалар спортини ривожлантириш » жамғармасининг вилоят филиали ҳомийлик кенгаши;

- « Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят бўлими васийлик кенгаши;

- топономик обектларга ном бериш масалаларини мувофиқлаштирувчи вилоят комиссияси;

- эр участкаларини бериш (реализатсия қилиш)масалаларини кўриб чиқувчи вилоят комиссияси;

- Мустақиллик куни ва Наврўз умумхалқ байрамларини ташкил этиш бўйича доимий фаолият кўрсатувчи комиссия.

Қуйидаги ташкилотларнинг тегишли масалаларини кўриб чиқилишини мувофиқлаштиради:

- вилоят адлия бошқармаси;

- вилоят ишки ишлар бошқармаси;

- вилоят давлат божҳона бошқармаси;

- вилоят мудофаа ишлари бўйича бошқармаси;

- вилоят фавқулотда вазиятлар бошқармаси.


Киритилган вақти: 24/02/2017 17:35 Кўрилганлиги: 375
 
Жами мурожаатлар: 1232 (100%)
Кўриб чиқилган: 1013 (82%)
Кўриб чиқилмоқда: 219 (18%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни онлайн қилиш канчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
Ташриф:
Кўришлар:
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг