Бош саҳифа / Шаҳар ва туманлар / Андижон тумани
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Андижон тумани

АНДИЖОН ТУМАНИ
 
Андижон шахрининг марказий қисмида жойлашган. 1926 йил 29 сентябрда ташкил этилган. Жалақудуқ, Хўжаобод, Асака, Олтинкўл, Балиқчи, Избоскан ва Пахтаобод туманлари билан чегарадош. Майдони 0,4 минг кв. км. Ахолиси 198,4 минг киши. Андижон туманида 1 та шахарча ва 9 та қишлоқ фуқаролар йиғини (Бўтақора, Ёрбоши, Кунжи, Найман, Орол, Оқёр, Хакан, Хартум, Харабек) бор. Маркази Куйганёр шахарчаси. 
Табиати: Андижон тумани релефи пасттекксилик, қир ва адирлардан иборат. Шимолий-шарқида Андижон-Отчопар, Тешиктош адирлари ва Харабек, Бўтақора, Ёрбоши қирлари мавжуд. Иқлими кескин континентал. Июлнинг ўртача харорати 27,3, январники минус 3 даража. Вегетация даври 160-180 кун. Йилига ўртача 225 мм. ёғин тушади. 
Туманнинг шимолий ва шимолий-шарқидан Қорадарё, Андижонсой оқиб ўтади. Совуқбулоқ булоғи, Усмон Юсупов номидаги Катта Фарғона канали, Қуйи Улуғнор канали, Куйганёр насос станцияси, Кўтарма насос станцияси, Чинобод, Асака ташламалари бор. Туман адир қисмининг тупроғи арзиқ, қолган ерларда бўз тупроқ. Бахорда адирлар эфемер ўсимликлар билан қопланади. Экин экилмайдиган ерларда шувоқ-шўра ўсади. Ёввойи хайвонлар кам учрайди. Судралувчилар, кемирувчилар, қушлар бор. Ахолисининг аксари қисми ўзбеклар; рус, тожик, уйғур, қирғиз ва бошқа миллат вакиллари хам бор, 1 кв.км.га 533 киши тўғри келади.


АНДИЖОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

Ҳокими: Эгамбердиев Абдужаббор Ҳусанович

Иш вазифаси: Туман ҳокими туманда олий мансабдор шахс бўлиб, айни бир вақтда ҳудудда вакиллик ва ижроия ҳокимиятини бошқаради. Ўз ваколатларини яккабошчилик асосида амалга оширади. Туман ҳокими Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тоъгрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ва вилоят ҳокими қарорлари билан белгиланган ваколатлар доирасида ижроия ҳокимияти фаолиятини ташкил этади.

Телефонлар: 0 (374) 222-25-02 Факс: 0 (374) 222-25-02
Манзил: 170600, Андижон тумани, Куйган-ёр шаҳарчаси, 1 уй
Иш кун вақти ва тартиби: 09:00-18:00 // Обед 13:00 дан 14:00 гача

 ЭХАТ: andtuman@exat.uz //  E-mail: andtuman@andijan.uz 

Мурожаатлар учун: 0 (374) 373-21-90  //  ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИ: 0 (374) 373-14-63



Охирги ўзгариш: 15/02/2021 11:22 Кўрилганлиги: 52101
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 154
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг