Махсус имкониятлар
 
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Андижон шаҳри

АНДИЖОН ШАҲАР ҲАҚИДА



Ўзбекистоннинг йирик индустриал шахарларидан бири. Вилоятнинг маъмурий, иқтисодий ва маданий маркази. Шахар Фарғона водийсининг шарқида, Андижонсой ёқасида, денгиз сатхидан 450 метр баландликда жойлашган. Июлнинг ўртача харорати 27-28, январники – 3 даража. Ахолиси 363,0 минг киши, майдони 74 кв. км. Шахарда 74 та махалла мавжуд. Андижон шахри шимолий ғарбдан Олтинкўл тумани, шимол ва жанубий-шарқдан Андижон тумани билан чегарадош. 
Андижон республиканинг шарқий нуқтасида дехқончилик ривожланган ва шахарсозлик маданиятининг ўзига хос «Фарғона водийси илк сивилизацияси» маконлари занжирида жойлашган. Андижоннинг тарихини ўрганиш ишлари бошланганига 100 йилдан зиёд бўлди. Турли даврларда А.К.Писарчик, В.И.Козенкова, Б.Абдулғозиева, С.Жалилов, Дадабоевлар шахарда тарихий-этнографик ва археологик қазишмалар олиб бордилар. Шахардаги мунтазам археологик тадқиқотлар ўтган асрнинг 80-йилларида Фанлар Академияси Археология институти ходимлари томонидан олиб борилди. Андижоннинг таркибий- худудий жойлашуви тўғрисидаги маълумотлар 1893 йилги топографик харитада учрайди. Унда шахар дахалари, масжидлар, мозорлар, кўчалар харитага туширилган.Ўадимшунослар Андижон шахрининг тарихий қисмига кирувчи Чордона, Сарвонтепа, Яккатепа,Ўўштепа, Арк ичи, Шахристонкаби нуқталарда археологик тадқиқотлар олиб бордилар.Кейинги йилларда олиб борилган археологик кузатув ва қазишмаларАндижонда милоддан аввалги ВИ-ИВ асрларга оид топилмаларнинг аниқланиши бўлди. Андижоннинг энг қадимги тарихи билан боғлиқ ёдгорлик ва маданий қатламлар шахарнинг жанубий-ғарбий ёки марказий қисмида – Сарвонтепа ва унинг яқинидаги худуддан  аниқланди. Ер сатхидан қарийб 4 метр қуйида қалинлиги 1 метрга борадиган, бундан 2400-2600 йилларга тўғри келадиган археологик комплекс аниқланди. 2007 йилги қазишмалар натижасидаги хулосаларга кўра бу комплекс бир неча гектар майдонда тарқалган. Албатта, Ўрта Осиё шароитида дехқончилик билан машғул бўлган ахоли сув яқинида ўрнашган, хаёт кечирган, катта ва кичик маконлар бунёд этган. Андижон хам бундан мустасно эмас. Академик А.Р.Мухаммаджоновнинг фикрига кўра, «Андижон» атамасининг келиб чиқиши сув – оби-хаёт билан боғланган. Яъни, Андижон топоними келиб чиқиши жихатидан турк-мўғул атамаси бўлиб, «сой (сув) бўйидаги (ёқасидаги) макон» маъносини беради. Бу атаманинг келиб чиқиши хам бежиз эмас. Бу қайсидир маънода Андижоннинг қадимги асосини сой(дарё) яқинида жойлашганига далил бўлади. ХИИИ асрнинг биринчи чорагида Андижон Фарғона вилоятининг пойтахти бўлган. Бобур Мирзонинг ёзишича, Мовароуннахрда Андижон арки ўз катталиги жихатидан Самарқанд ва Кешдан кейингиси хисобланарди. Шу даврда Андижоннинг ўз пул зарбхонаси хам фаолият кўрсатган. Демак, Андижон Ўрта Осиёнинг илк дехқончилик пайдо бўлган ва шахарсозлик маданиятининг дастлабки кўринишлари шаклланган ўчоқларидан бирида жойлашган. Бу худудда илк шахар Далварзин (мил.авв. ИХ-ВИИ асрлар) ва архаик шахар Эйлатон (милоддан аввалги ВИ-ИИИ асрлар) харобалари қайд этилган. Ўзининг геополитик жойлашувига кўра Андижон Бақтрия, Сўғд, Чоч каби тарихий ўлкаларни Хитой (Шарқий Туркистон) билан савдо, иқтисодий ва маданий алоқаларида ўзига хос кўприк вазифасини бажарган.



АНДИЖОН ШАҲАР ҲОКИМЛИГИ


Ҳокими: Рахматуллаев Дилмурод Рохатуллаевич

Иш вазифаси: Шаҳар ҳокими шаҳарда олий мансабдор шахс бўлиб, айни бир вақтда ҳудудда вакиллик ва ижроия ҳокимиятини бошқаради. Ўз ваколатларини яккабошчилик асосида амалга оширади. Шаҳар ҳокими Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ва вилоят ҳокими қарорлари билан белгиланган ваколатлар доирасида ижроия ҳокимияти фаолиятини ташкил этади. 

Телефонлар: 0 (374) 222-28-63, Факс: 0 (374) 222-28-47
Манзил: 170120, Андижон шаҳри, Навои кўчаси, 73 уй

Иш кун вақти ва тартиби: 09:00-18:00 // Обед 13:00 дан 14:00 гача

EXAT: andijan.sh@exat.uz //  e-mail: andijan@andijan.uz

Мурожаатлар учун: 0 (374) 225-79-97 // ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИ: 0 (374) 223-94-95

WEB SITE: shahar.andijan.uz

 

АНДИЖОН ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ  НИЗОМИ 


Охирги ўзгариш: 16/03/2017 16:58 Кўрилганлиги: 8642
 
Жами мурожаатлар: 1232 (100%)
Кўриб чиқилган: 1013 (82%)
Кўриб чиқилмоқда: 219 (18%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни онлайн қилиш канчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
Ташриф:
Кўришлар:
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг