Бош саҳифа / Ягона телефон
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Ягона телефон

Ягoнa телефoн (девoнxoнa) реглaменти


Р Е Г Л А М Е Н Т " ЯГОНА ТЕЛЕФОНИ " ҳизмати регламенти 1. Хизмат (паспорт) тури 1.1. Хизмат номи Фуқаро мурожаатларини Андижон вилояти ҳокимлигининг «Ягона телефони» хизмати орқали қабул қилиш. 1.2. Хизмат натижаси Фуқаролардан қабул қилинган мурожаатларни Андижон вилояти ҳокимлиги томонидан кўриб чиқилиши. 1.3. Хизмат кўрсатувчи ташкилот ва бланк олиш жойи Андижон вилояти ҳокимияти. 170131, Андижон шаҳари, Алишер Навоий шох кўчаси 239 уй 1.4. Норматив ҳужжат Ўзбекистон Республикаси "Фуқаролар мурожаатлари тўғрисида" ги Қонуни. 1.5. Хизматдан фойдаланувчилар Юридик ва жисмоний шахс - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда чет эл давлати фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар. 1.6. Мурожаатларни қабул қилиш Душанба кунидан жума кунигача 24 соат (круглосуточно) 1.7. Ижро муддати Ўзбекистон Республикаси "Фуқаролар мурожаатлари тўғрисида" ги Қонунида белгиланган тартибда кўриб чиқилади. (3-15 кунгача) 2. Хизматдан фойдаланиш маълумотлари 2.1. Умумий маълумот Фуқаролар учун «Ягона телефони» телефон рақамлари хақидаги маълумотлар Андижон вилояти ҳокимлигининг расмий www.andijan.uz веб порталида жойлаштирилган. 2.2. Мурожаат ҳақида маълумот олиш Хизмат қўнғироқ қилиш орқали амалга оширилади. 2.3. Хизмат кўрсатиш жойи ҳақида маълумот 170131, Андижон шаҳари, Алишер Навоий шох кўчаси 239 уй. 2.4. Фойдаланиладиган бланк (форма) ҳужжатлар Фуқароларнинг "Ягона телефони" орқали тушган мурожаатларни вилоят ҳокимлигининг рўйхатга олиш дафтарида рўйхатга киритилади. 3. Хизмат кўрсатиш 3.1. Иш вақти Мурожаатларни қабул қилиш душанба кунидан жума кунигача 24 соат ичида олиб борилади. 3.2. Условия ожидания Телефон қўнғироғи орқали хизмат кўрсатиш белгиланган тартибда олиб борилади. 4. Хизмат фаолияти олиб борилиши 4.1. Зарур ҳужжатлар "Ягона телефони" орқали мурожаат қилишда фуқаролар фамилияси, исми, отасининг исмини, яшаш жойи тўғрисидаги маълумотларни ҳамда мурожаатнинг моҳияти ва мазмунини баён қилиши шарт. Фамилия (исми, отасининг исми), яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар мурожаатда кўрсатилмаган бўлса ёки ёки ёлғон маълумотлар тақдим этилган бўлган тақдирда ушбу мурожаат аноним ҳисобланади ва кўриб чиқилмайди. 4.2. Хизмат учун тўлов Хизмат бепул амалга оширилади. 4.3. Давлат хизмат кўрсатиш босқичи Ишонч телефони орқали хизмат кўрсатиш фуқаролар мурожаати қонуни талаблари асосида амалга оширилади. 4.4. Давлат хизмати орқали келаётган мурожжатларни кўриб чиқиш тартиби «Ягона телефони» Андижон вилояти ҳокимлигининг "Қабулхонаси"да ташкил этилган. "Ишонч телефони" орқали тушаётган мурожаатларни қабул қилиш вилоят ҳокимининг ёрдамчиси томонидан амалга оширилади ҳамда мурожаатлар умумлаштирилади ва рўйхатга олиш журналига рўйхатга олинади, шундан сўнг тегишли маълумотларни мурожаатни кўриб чиқиш учун вилоят ҳокимига киритилади. Мурожаатнинг моҳияти ва мазмуни ҳамда манзили хақидаги маълумотлар аниқ кўрсатилиши шарт. Андижон вилояти ҳокимлигига келиб тушган фуқаро мурожаатлари вилоят ҳокимлигида масалага тааллуқли ҳодимлар томонидан кўриб чиқилади. Зарур холларда мурожаатда кўрсатилган холат бўйича Андижон вилояти ҳокимлигининг масъул ҳодими томонидан жойнинг ўзига чиқиб ўрганилиши мумкин. Айрим холларда мурожаатчининг иштирокисиз мурожаатни кўриб чиқиш имкони бўлмаган тақдирда вилояти ҳокимлигининг масъул ҳодими томонидан фуқарони жалб этган холда ўрганилиши мумкин. Фуқаро мурожаати бўйича жавоб хатига мурожаатни кўриб чиққан ҳокимлик ёки Андижон вилояти ҳокимлигининг масъул ҳодими томонидан имзоланади. 4.5. Рад этиш сабаблари Ноқонуний хатти-харакатлар юзасидан ёки ушбу фуқаро мурожаати юзасидан қарор қабул қилинган ҳамда кўриб чиқилиши ҳокимлик ваколатига кирмайдиган мурожаатлар рад этилиши мумкин. 5. Таъминлаш сифатлилиги 5.1. Сифат ўлчови Хизмат тақдим этилганлигини сифатли бахолашнинг паст кўрсатгичи мурожаатнинг такрорийлигидан аниқланади. 5.2. Сифатсиз хизмат бўйича шикоят Фуқаролар ўзларининг мурожаатларини қабул қилиш ва кўриб чиқиш асоссиз рад этилиши устидан бўйсунув тартибида юқори органга шикоят қилишга ҳақдирлар. Масъул шахс: Юлдашев Хошимжон Хошимович Тел: 0 (374) 223-25-28, e-mail: ishonch@andijan.uz Веб-сайт: http://www.andijan.uz

 Ишонч телефони регламенти (836 kb)

 Ягона телефон регламенти (829 kb)


Охирги ўзгариш: 23/12/2016 09:46 Кўрилганлиги: 1905
 
Жами мурожаатлар: 1228 (100%)
Кўриб чиқилган: 1013 (82%)
Кўриб чиқилмоқда: 215 (18%)

Сайтдаги интерактив хизматлар кай даражада?

Матнда хатолик топдингизми?
 
Ташриф:
Кўришлар:
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг