Бош саҳифа / Шаҳар ва туманлар / Жалақудуқ тумани
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Жалақудуқ тумани

ЖАЛАҚУДУҚ ТУМАНИ

1926 йил 29 сентябрда ташкил этилган (1962 йил 24 декабрда Хўжаобод тумани билан бирлаштирилган. 1973 йил 12 апрелда қайтта тузилди). Туман вилоятнинг Қўрғонтепа, Хўжаобод, Андижон туманлари хамда Қирғизистон Республикаси билан чегарадош. Майдони 0,37минг кв. км. Ахолиси 146,5 минг киши. Жалақудуқ туманида 1 та шахар (Охунбобоев), 1 та шахарча (Жанубий Оламушук), 8 та қишлоқ фуқаролар йиғини (Абдуллабий, Бештол, Ёрқишлоқ, Жалақудуқ, Колхозқишлоқ, Ойим, Тешиктош, Қатортол) бор. Маркази – Охунбобоев  шахри. Жалақудуқ ва унга ёндош қишлоқлар ўрамида ёғингарчилик кўпроқ бўлганлигидан у ерлар илгари қамишзор, тўқайзор бўлган. Туман номи “желе” ёки “желак” сўзидан келиб чиққан деган ривоятлар бор: ўтмишда махаллий ахоли зовур, булоқ ва қудуқларга жела ташлаб балиқ овлаган экан. Жела қўйиладиган қудуқлар аста-секин “желақудуқ” деб аталадиган бўлганмиш. Кейинчалик бу ном талаффузда ўзгариб “жалақудуқ” ёки “жалолқудуқ” шаклида қишлоқ, сўнгра туманга ном бўлиб қолган дейилади. 
Табиати: Жалақудуқ тумани вилоятнинг шимолий-шарқида жойлашган.  Релефи пасттеккислик, қир ва адирлардан иборат. Иқлими кескин континентал. Июлнинг ўртача харорати 27, январники минус 3 даража. Вегетация даври 160-180 кун. Йилига ўртача 250 мм ёғин тушади. Туман худудидан Андижонсой (3,5 км), Шахрихонсой, Савай каналлари, Ўорадарё оқиб ўтади. Туман ерлари оч тусли ўтлоқи бўз тупроқдан иборат. Адирларда эфемер ўсимликлар, экин экилмайдиган ерларда шувоқ-шўра ўсади. 
Ахолиси: асосан ўзбеклар. Ахолининг ўртача зичлиги 1 кв. км га 397 киши тўғри келади. Жалақудуқ тумани худудида 11 та археологик тепалик, 5 та меъморий ёдгорлик сақланиб қолган. Далварзин тепа, Қоратепа, Эшонота ва Қиличмозор тепаликлари энг қадмий археологик ёдгорликлар, Тошмасжид эса миллий меъморлик намунасидир. Фарғоналиклар 8 аср бошида Фарғона водийсига бостириб келган Қутайба ибн Муслим бошлилигидаги араб қўшинларига қаттиқ қаршилик кўрсатганлар. Қутайба янги сайланган халифа Сулаймонга бўйсунишдан бош тортганлиги учун хос аскарлари томонидан 715 йилди хозирги Жалақудуқ тумани худудида ўлдирилган. Тарихчи Наршахийнинг ёзишича, Қутайбанинг қабри Кох қишлоғида. Бу қишлоқ ёнидаги қабристон “Работи сарханг” (хозирги “Мозорбува”) деб аталади. 


ЖАЛАҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

Ҳокими: Латипов Ҳикматулло Абдулҳамидович 

Иш вазифаси: Туман ҳокими туманда олий мансабдор шахс бўлиб, айни бир вақтда ҳудудда вакиллик ва ижроия ҳокимиятини бошқаради. Ўз ваколатларини яккабошчилик асосида амалга оширади. Шаҳар ҳокими Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ва вилоят ҳокими қарорлари билан белгиланган ваколатлар доирасида ижроия ҳокимияти фаолиятини ташкил этади. 

Телефонлар: 0 (374) 755-23-60 Факс: 0 (374) 755-17-03
Манзил: 171000, Жалақудуқ тумани, Ўзбекистон кўчаси, 62 уй
Иш кун вақти ва тартиби: 09:00-18:00 // Обед 13:00 дан 14:00 гача


Мурожаатлар учун: 0 (374) 755-23-60 // ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИ: 0 (374) 755-11-07




Охирги ўзгариш: 24/02/2021 11:34 Кўрилганлиги: 35447
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 124
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг