Бош саҳифа / Шаҳар ва туманлар / Улуғнор тумани
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Улуғнор тумани

УЛУҒНОР ТУМАНИ ҲАҚИДА

1973 йил 26 декабрда ташкил этилган. Шимолдан Балиқчи, жанубий-шарқдан Бўз, ғарб ва шимолий-ғарбдан Наманган вилоятининг Наманган, Мингбулоқ туманлари, жанубдан Фарғона вилоятлари билан чегарадош. Майдони 0,44 минг кв. км. Ахолиси 47,3 минг киши. Улуғнор туманида 4 та қишлоқ фуқаролар йиғини (Мингбулоқ, Мингчинор, Навоий, Оқолтин) бор. Маркази Оқолтин қишлоғи. Табиати. Туман худуди текисликдан иборат. Кўчма қум тепалари кўп. Иқлими кескин континентал. Январнинг ўртача харорати минус 4 даража, июлники 24-28 даража. Йилига ўртача 195-200 мм. ёғин тушади. Вегетация даври 235 кун. Туман хўжаликлари Катта Андижон каналида сув олади. Тупроғи ўтлоқи бўз, кучсиз шўрланган тупроқ. Ўсимликлардан шўра, шувоқ, момақаймоқ, қамиш, мингдевона, янтоқ, ажриқ, юлғун, оқбош, отқулоқ, қирқбўғин, ғумай, қўйпечак, ялпиз ўсади. Ёввойи хайвонлардан эчкемар, тошбақа, тулки, қуён, илон, калтакесак, қушлардан лайлак, ўрдак, чумчуқ, сўфитўрғай, қарға, мусича яшайди. Ахолиси асосан ўзбеклар, шунингдек, қирғиз, тожик, рус ва бошқа миллат вакиллари хам яшайди. 1 кв. км.га 133 киши тўғри келади.


УЛУҒНОР ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ


Ҳокими: Юсупов Асилбек Акрамович 
 

Иш вазифаси: Туман ҳокими туманда олий мансабдор шахс бўлиб, айни бир вақтда ҳудудда вакиллик ва ижроия ҳокимиятини бошқаради. Ўз ваколатларини яккабошчилик асосида амалга оширади. Туман ҳокими Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ва вилоят ҳокими қарорлари билан белгиланган ваколатлар доирасида ижроия ҳокимияти фаолиятини ташкил этади. 

Телефонлар: 0 (595) 200-81-25 Факс: 0 (374) 761-11-25
Манзил: 170900, Улугнор тумани, Навои шоҳ кўчаси, 1 уй

Иш кун вақти ва тартиби: 09:00-18:00 // Обед 13:00 дан 14:00 гача

 EXAT: ulugnor.t@exat.uz //  e-mail: ulugnor@andijan.uz

Мурожаатлар учун: 0 (374) 761-11-18 //  ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИ: 0 (374) 761-11-26

WEB SITE: www.ulugnor.andijan.uz

УЛУҒНОР ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ  НИЗОМИ 


Охирги ўзгариш: 16/03/2017 17:37 Кўрилганлиги: 5085
 
Жами мурожаатлар: 1228 (100%)
Кўриб чиқилган: 1013 (82%)
Кўриб чиқилмоқда: 215 (18%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
Ташриф:
Кўришлар:
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг