Махсус имкониятлар
 
Бош саҳифа / Вилоят ҳокимлиги / Ҳокимлик раҳбариятининг фукционал вазифалари / Вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари мажбуриятлари
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари мажбуриятлари

Ўзбекистон Республикаси Конститустияси, "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари билан ҳокимликка юкланган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг тегишли хизматлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аппарати, ҳоким ва унинг ўринбосарлари топшириқлари бўйича тегишли таҳлилий, маълумотнома, статистик материаллар ва таклифларни умумлаштиради ва тайёрлайди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритиладиган, шунингдек халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва вилоят ҳокими томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини таъминлайди.

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари бажарилиши юзасидан тизимли назоратни ташкил этади, уларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича ташкилий чора-тадбирларни ва назорат режаларини ишлаб чиқади.

Тасарруфидаги котибият ва тегишли ташкилот ҳамда муассасаларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги 12-сонли "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳамда 1999 йил 29 мартдаги 140-сонли "Ўзбекистон Республикаси ҳокимият ва бошқарув органларида иш юритиш ва назоратни ташкил этиш бўйича меъёрий хужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорларининг талаблари асосида иш ташкил этилиши ва ижро интизомини мустаҳкамлашга масъул ҳисобланади.

Ўз йўналишига тааллуқли муаммоли масалаларни ҳал этиш ҳамда соҳаларини ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини амалга ошириш юзасидан таклифлар ва аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ҳамда ҳокимга тақдим этади.

Ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича муҳим устувор вазифалар, давлат дастурлари амалга оширилиши, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари бажарилиши бўйича тегишли тизимланган маълумотлар базасини шакллантиради ва юритади.

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва ҳокимликнинг ўз йўналишига тааллуқли комиссиялари ва бошқа ишчи органлари ишларини ташкил этади, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади.

Вилоят ҳокимининг минтақани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг муҳим ва долзарб масалалари бўйича ҳисоботи халқ депутатлари вилоят Кенгаши томонидан эшитилишида ўз ваколатига кирувчи соҳалар бўйича тегишли ҳисоботни вилоят ҳокимига киритади.

Вилоят ҳокимлигининг иш режасига ўз ваколатига кирувчи соҳаларда бажарилиши лозим бўлган вазифалар бўйича таклифлар киритади ва амалга оширади.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқади.

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва вилоят ҳокимлигининг ўз ваколатига кирувчи соҳалари бўйича фаолияти тўғрисида жамоатчиликни белгиланган тартибда хабардор қилишни ташкил этади.

Қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функстияларни ҳам бажаради.

Вилоят ҳокими ўринбосарининг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Конститустияси, "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари билан вилоят ҳокимлигига қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида юкланган вазифаларни бажариш бўйича аниқ чора-тадбирларнинг самарали, сифатли ва натижали амалга оширилишини таъминлашга йўналтирилади:

Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, фермерлик ҳаракатини ривожлантириш ишларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини таркибий ўзгартиришни таъминлаш;

Деҳқончилик ва агротехнологияларнинг илғор усулларини жорий этиш чора-тадбирларини кўриш, қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига бозор тамойиллари ва механизмлари асосида хизмат кўрсатувчи тармоқлар, бўғинлар ва тузилмаларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;

Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолининг бозор тамойиллари ва механизмларини жорий этиш, сув хўжалиги объектларидан фойдаланиш ишларининг ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тадбирларининг бажарилишини мувофиқлаштириш;

Қишлоқ хўжалигини, сув хўжалигини ва ўрмон хўжалигини ривожлантириш ҳудудий дастурларини ишлаб чиқиш ишларини ташкил этиш, ушбу соҳаларга ташқи ва маҳаллий инвестистияларни жалб этиш чора-тадбирларини кўриш;

Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчиликнинг озуқа базасини мустаҳкамлаш, наслчилик ишларини ривожлантириш, ҳайвонларни сунъий уруғлантириш хизматларини кенгайтириш, зооветеринария хизмати кўрсатиш тармоғини ривожлантириш ишларини ташкил этиш;

Ипакчиликнинг озуқа базасини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, юқори маҳсулдор тут ипак қуртини етиштириш, тирик пилла етиштиришни кўпайтириш;

Табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларнинг сақланиши таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш, табиатни муҳофаза қилиш фаолиятининг самарадорлигини ошириш;

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш, сақлаш, дастлабки қайта ишлаш корхоналарини ташкил этиш ва маҳсулотларни экспорт қилиш, шунингдек қишлоқда ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмаси объектларини ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш.

Қуйидаги ташкилот, муассаса ва корхоналарнинг вилоят ҳокимлиги билан ўзаро фаолиятини мувофиқлаштириб боради:

Вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси

“Норин-Қорадарё” ирригастия тизимлари ҳавза бошқармаси

“Норин-Қорадарё” ИТХБ қошидаги насос станстиялари, энергетика ва алоқа бошқармаси 2-сон қурилаётган корхоналар бирлашган дирекстияси Гидрогеология мелиоратив экспедистияси

Вилоят сув назорат инспекстияси

Вилоят “Давсувхўжаликназорат” инспекстияси

"Андижондонмаҳсулот" очиқ акстиядорлик жамияти

"Асакадонмаҳсулотлари" очиқ акстиядорлик жамияти

"Қўрғонтепадонмаҳсулотлари" очиқ акстиядорлик жамияти

"Қишлоқхўжаликкимё" ҳудудий очик акстиядорлик жамияти

Вилоят “Машина трактор парклари бирлашмаси" очик акстиядорлик

Жамияти "Қишлоқхўжаликмашлизинг" АЛК вилоят филиали

ОАЖ шаклидаги "Андижонпахтасаноат" ҳудудий бирлашмаси

“Давуруғназоратмаркази” вилоят бўлими

Вилоят наслчилик бирлашмаси

Вилоят чорвачиликда наслчилик инспекстияси

Андижон давлат ўрмон хўжалиги

“Андижон мева-узумлари” агрофирмалари уюшмаси

Вилоят ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси

“Ўздаверлойиҳа” вилоят филиали

Вилоят "Пилла" ОТАЖ

Вилоят "Ғўза уруғчилиги" бирлашмаси

Ўсимликларни ҳимоя қилиш маркази

Ўзбекистон пахтачилик илмий-тадқиқот институти вилоят филиали

Вилоят фермерлар кенгаши

Вилоятдаги фермер хўжаликларига хизмат кўрсатувчи муқобил машина трактор парклари, сув истеъмолчилар уюшмалари, биолабораториялар,

омуҳта-ем, ёқилғи-мойлаш ва минерал ўғит шахобчалари, “Агротехсервис МТП” МЧЖ

Вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси

Вилоят ветеринария бошқармаси

Вилоят агрохимлабораторияси

Сифат маркази, “Сифат” ҳудудий лабораторияси

“Андижон-тола” МПТ

“Ахтачи-тола” МПТ

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш марказининг вилоят бўлими

Вилоят ўсимликлар карантини давлат инспекстияси

“Ўздавдонинспекстияси” вилоят бўлими

Вилоят “Давтехназорат” инспекстияси

“Омухта ем, шрот ва шелуха етказиб беришга ихтисослашган” бирлашмаси

"Андижонбалиқ" МЧЖ

“Ширмонбулоқтошкони” МЧЖ

Мевани қайта ишлаш корхоналари

Пахта терминали

Барча йўналишдаги фермер хўжаликлари

Вилоятдаги қишлоқ ва сув хўжалиги тизимига кирувчи корхоналар. 


Киритилган вақти: 25/02/2017 09:36 Кўрилганлиги: 420
 
Жами мурожаатлар: 1232 (100%)
Кўриб чиқилган: 1013 (82%)
Кўриб чиқилмоқда: 219 (18%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни онлайн қилиш канчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
Ташриф:
Кўришлар:
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг