Бош саҳифа / Вилоят ҳокимлиги / Ҳокимлик раҳбариятининг фукционал вазифалари / Вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари

Қуйидагилар вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари асосий вазифалари ҳисобланади.

Ҳоким ўринбосари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорлари ва бошқа ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, вилоят ҳокимининг қарор ва фармойишларига амал қилади.

Ҳоким ўринбосари зиммасига юкланган вазифаларни бажаришда давлат бошқарувининг республика ва ҳудудий органлари, жамоат, диний ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.

 

Қуйидагилар ҳоким ўринбосарининг вазифалари ҳисобланади: 

-   жойлардаги тегишли давлат ҳокимияти органлари, жамоат ва диний ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва улар билан ҳамкорлик қилиш, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик, ижтимоий-сиёсий жараёнларни барқарор ривожлантиришни таъминлаш ҳамда янада мустаҳкамлаш чора-тадбирларини амалга ошириш, диний-экстремистик мафкура ва миссионерлик фаолияти тарқалишига тўсқинлик қилиш;

-   мамлакатда турли фуқаролик жамияти институтлари, аввало, нодавлат нотижорат жамоат ташкилотларини янада ривожлантириш, мамлакатни демократик янгилаш ҳамда модернизация қилишда уларнинг роли ва аҳамиятини кучайтириш;

- жойлардаги нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолияти устидан комплекс мониторингни ташкил этиш, давлат ҳокимияти маҳаллий органларининг фуқароларнинг  ўзини ўзи бошқариш   органлари,   нодавлат нотижорат ташкилотлар ва бошқа фуқаролик жамияти институтлари билан самарали ҳамкорлигини ташкил этишга, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотларни минтақани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурини амалга оширишга жалб этишга кўмаклашиш;

-   Адлия бошқармаси билан ҳамкорликда жамоат ва диний ташкилотларининг Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига риоя этишини таъминлаш;

-   жойлардаги давлат ҳокимиятининг тегишли органлари, жамоат ва диний ташкилотларнинг маданий мерос объектларини сақлаш масалалари бўйича ўзаро ҳамжиҳатлигини таъминлаш;

-  "Ҳаж" ва "Умра" тадбирларини ташкил этишда маҳаллий давлат, жамоат ва диний ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш.

Ҳоким ўринбосари:

- вилоятда дин билан боғлиқ аҳвол, миллатлараро муносабатлар ва ижтимоий-сиёсий жараёнларни мунтазам ўрганади, уларни янада соғломлаштириш бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқади;

-     Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва бошқа диний ташкилотлар, "Маҳалла", "Нуроний", "Олтин мерос" жамғармалари, ФЖШМҚМИ, ЎзННТМА вилоят бўлимлари, сиёсий партиялар, Ўзбекистон Экологик ҳаракати, касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси, миллий маданий марказлари ва дўстлик жамиятларининг ҳудудий тузилмалари томонидан уставда белгиланган вазифаларнинг самарали бажарилишига кўмаклашади ва назорат қилади, уларнинг фаолиятини янада такомиллаштиришга доир таклифлар киритади;

-     вилоят ҳокимининг назорат қилинадиган ташкилотлар фаолиятини ташкил ва такомиллаштириш билан боғлиқ, ижтимоий-сиёсий барқарорлик, миллатлараро ва динлараро дўстлик-тотувликни таъминлашга қаратилган қарорлари ҳамда фармойишлари лойиҳаларини тайёрлайди;

қонунбузарликларнинг олдини олиш, назорат қилинадиган ташкилотларнинг устав фаолиятини самарали амалга оширишига тўсқинлик қиладиган   муаммоларни  аниқлаш  ва   бартараф   этиш   бўйича   аниқ  чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш, шунингдек, кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, тайинлаш ва вазифасидан озод этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни бажаришда республика ҳамда марказий тузилмалар раҳбарияти билан ҳамкорлик қилади;

-  вилоятда дин билан боғлиқ аҳволни янада соғломлаштириш бўйича йиллик Ҳукумат дастурининг тўлиқ амалга оширилишини таъминлайди;

-  диний экстремизм ва миссионерлик фаолияти ғояларининг тарқалишига қарши тушунтириш ҳамда профилактика ишларини ташкил этишни мувофиқлаштиради;

- аҳоли ўртасида аҳолининг ижтимоий-сиёсий ва маънавий ҳаётида норозилик кайфияти ҳамда бошқа салбий ҳолатларнинг пайдо бўлиши ва ривожланишининг олдини олишга қаратилган маънавий-маърифий, профилактик ҳамда ташкилий ишларни шахсан йўлга қўяди;

-  диний-экстремистик ташкилотлар аъзоси бўлган, озодликка чиққан ёки жазони ўташ колонияларида жазони ўтаётган шахсларнинг оилалари билан тарбия ва профилактик ишларини ташкил қилади;

-  хотин-қизлар ўртасида диний аҳволни мониторинг қилади, турли диний-экстремистик оқимларнинг хотин-қизлар қанотларини ташкил этиш ва жамиятни "исломийлаштириш"га қарши ишларни ташкил этади;

- юридик ва жисмоний шахсларнинг миллатлараро ва динлараро муносабатлар, диний ҳуқуқ ва эркинликларни таъминлашга тааллуқли шикоят, таклиф ҳамда аризаларини ўрганади, тегишли ташкилотлар раҳбарларига аниқланган ҳуқуқбузарлик ва камчиликларни бартараф этиш учун ўтказилган ўрганиш ҳамда текширувлар натижалари бўйича материаллар юборади;

-   маҳаллий ОАВ ва "Интернет" тармоғида республикада дин соҳасида, миллатлараро дўстлик ва эътиқод эркинлигини таъминлаш борасида эришилган ютуқларни тарғиб қилиш, минтақани маънавий ҳамда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари билан шуғулланадиган жамоат ташкилотлари ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолияти тўғрисида жамоатчиликнинг ижобий фикрини шакллантириш, шунингдек, республикада ижтимоий-сиёсий ҳаётни бир ёқлама, яъни ғаразли ёритишни инкор этиш бўйича ишларни мувофиқлаштиради;

-   халқ фаровонлигини ошириш, турмуш даражасини яхшилаш, таълим, тиббий хизматлардан фойдаланиш ва тадбиркорлик билан эркин шуғулланишга қаратилган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва уларнинг қандай амалга оширилаётгани ОАВ, аҳолининг турли қатламлари билан учрашувларда ўз вақтида ёритиб боришни ташкил қилади;

-   диний-маънавий меросни сақлаш ва ўрганиш, ислом тарихи ҳамда маданиятинииг ёзма ва меъморий ёдгорликларини асраб-авайлаш бўйича илмий ҳамда амалий фаолиятни йўлга қўяди;

-  ҳар йили "Ҳаж" ва Умра" тадбирларини ташкил этиш бўйича ҳудудий комиссия фаолиятига шахсан раҳбарлик қилади, зиёратчилар рўйхатини тузишда ижтимоий одилликни таъминлайди;

-  жамият манфаати йўлида жамиятда раҳмдиллик ва инсонпарварлик ғояларини жорий этишга кўмаклашадиган ижтимоий муносабатларни барқарорлаштириш ҳамда мустаҳкамлашга қаратилган амалий ташаббусларни амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш ишларини ташкил этади;

- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағлари ҳисобидан лойиҳаларни самарали амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотларга кўмаклашади, минтақани ижтимоий-иқтисодий ва маънавий ривожлантириш мақсадида нодавлат нотижорат ташкилотларнинг халқаро ҳамкорлигига ёрдам берадиган чора-тадбирлар тизимини ҳаётга тадбиқ этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

- ёшлар ташкилотлари фаолиятини, биринчи навбатда, ёш авлодни бузғунчи диний-экстремистик ва "оммавий маданият" таъсиридан ҳимоя қилишга, мустақил фикрлайдиган, ватанпарвар ёшларни тарбиялаш, уларда соғлом турмуш тарзига интилиш, миллий ва умуминсоний қадриятларни ҳурмат қилишни шакллантиришга йўналтиради;

 

Зиммасига юкланган вазифаларни бажаришда ҳоким ўринбосари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

- маҳаллий давлат, жамоат ва диний ташкилотлар раҳбарларига ижтимоий-сиёсий барқарорликни таъминлаш, динлараро ва миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш, диний экстремизм ҳамда миссионерлик фаолияти ғояларининг тарқалишига қаршилик кўрсатиш билан боғлик масалалар юзасидан оғзаки ёки ёзма кўрсатмалар ва тавсиялар бериш;

-    давлат бошқаруви ҳудудий органлари, бошқа давлат органлари, корхоналари, муассаса ва ташкилотлари раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида мажлислар ўтказиш;

-    зиммасига юкланган вазифаларни бажариш учун давлат ва бошқа ташкилотлар мутахассислари ҳамда вакилларидан иборат ишчи гуруҳларини ташкил этиш;

- ўз зиммасига юкланган вазифалар бажарилиши билан боғлик масалаларни ўрганиш ва улар юзасидан мутасаддилигидаги ташкилотлар раҳбарларига қонунчиликка мувофиқ топшириқлар бериш;

- мутасаддилигидаги ташкилотлар раҳбар кадрларини аттестациядан ўтказишда қатнашиш, уларни эгаллаб турган лавозимидан озод этиш тўғрисида таклифлар киритиш ва кадрлар заҳирасини яратиш;

-  кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва қайта ишлаш, ахборот-таҳлил ҳужжатлари хамда меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш учун зарур материаллар ва маълумотларни талаб қилиш;

-   аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун ўтказилган ўрганишлар натижалари бўйича материалларни мутасаддилигидаги ташкилотлар раҳбарларига юбориш;

- ҳудудий мансабдор шахслардан оғзаки ёки ёзма тушунтириш хатларини талаб қилиш.

Ҳоким ўринбосари кундалик фаолиятни ташкил этишда:

- вилоят ҳокимлиги маъмуриятининг иш куни регламентига риоя қилади;

- котибият мудири ишига раҳбарлик қилади.

Котибият мудирининг функционал мажбуриятлари ҳоким ўринбосари томонидан ишлаб чиқилади ва вилоят хокими томонидан тасдиқланади.

Ҳоким ўринбосарикотибиятидаги номенклатура ишлари мутасаддилигидаги ташкилотлар, шунингдек, ҳоким ўринбосари фаолиятининг юқорида қайд этилган йўналишлари бўйича алоҳида-алоҳида юритилади.

Бундан ташқари, ҳоким ўринбосари котибиятида қуйидаги тоифалар бўйича маълумотлар базаси ташкил этилиб, мунтазам янгиланиб боради:

-    рўйхатга олинган жамоат, диний ва ёшлар ташкилотлари, сиёсий партиялар ва ҳаракатлар бўлимлари;

-    рўйхатга олинмаган ва вилоят ҳудудида фаолият юритадиган жамоат, диний ва ёшлар ташкилотлари;

- аҳолининг диний ва миллий таркиби;

- диний-экстремистик ташкилотлар аъзолари ("махфий" грифи билан);

- диний-экстремистик ташкилотлар фаолиятига мойил шахслар ("махфий" грифи билан);

- ноисломий дин тарафдорларидан иборат фаол миссионерлар;

- «тариқатчилар» суфийлар жамоаси аъзолари;

- «отинойилар»;

- норасмий диний етакчилар;

- этник диаспорларнинг норасмий етакчилари;

- норасмий ёшлар етакчилари;

- норасмий сиёсат арбоблари ва «мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари».




Охирги ўзгариш: 27/05/2016 23:01 Кўрилганлиги: 6475
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 125
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг