Бош саҳифа / Янгиликлар

Янгиликлар

ЭЪЛОН

07.10.2020


ИНФОГРАФИКА

05.10.2020

Андижон вилояти ҳокимлиги ҳамда туман, шаҳар ҳокимликларига Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича 2020 йил 9 ой якуни бўйича келиб тушган мурожаатлар тўғрисида статистик маълумотлар билан танишинг


Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг “1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан байрам табриги

01.10.2020
Ассалому алайкум Азиз устоз ва мураббийлар!
Аввало, ўз ҳаётини ёш авлод тарбиясидек шарафли ишга бағишлаган барча устозларимизни – Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан бутун Андижонликлар номидан самимий муборакбод этаман.
Бугунги ўтказилаётган тадбирни 4000 га яқин ўқитувчи ва мураббийлар, жамоатчилик вакиллари билан биргаликда, барча Андижон аҳли телевидения ва ижтимоий тармоқлар орқали онлайн кузатиб бормоқда.
Бугун Андижонда ўзининг кўз нури, қалб қўри, бутун борлиғини фидоий ўқитувчилик касби берган қарийиб 70 мингга яқин устоз ва мураббийлар фаолият кўрсатиб келмоқда.
Юртбошимизнинг бугунги нутқи ва самимий тилакларини тинглаб қадрли устозларимиз меҳнати ва жасорати юксак баҳоларга муносиб эканини ҳар қачонгидан кўпроқ ҳис этдик.
Мураккаб бир даврда болаларимизни ҳар томонлама соғлом ва баркамол инсонлар этиб вояга етказиш таълим-тарбия соҳаси вакиллари балки, барчамизни бир мақад йўлида бирлаштирди.
Ана шу мақсад, таълим-тарбия тизимидаги Президентимиз бошчилигида олиб борилаётган ислоҳотларимизни давлат сиёсатининг энг муҳим ва устувор йўналишига айлантирди десам муболаға бўлмайди.
Юртбошимизнинг саъй-ҳаракати билан Буюк бобларимиз бошлаб берган илм-маърифат ишлари бугун яна қайта жонланди.
Бутун жахоннинг нигоҳи, барчанинг диққат маркази айни дамда Марказий Осиёга қаратилгани хеч кимга сир эмас.
Шавкат Миромоновичнинг шахсан ташаббуси билан Ўзбекистонда илм-фаннинг янги Ренессанс даври бошланди.
Бу ҳақида гап кетганда, сўнги йилларда Мамлакатимизда ёшлар таълим-тарбияси ва маърифат масалаларига ёндашув мутлақо янги сифат босқичига кўтарилганини алоҳида таъкидлаш жоиз.
Айниқса, таълим тизими ходимларининг меҳнати муносиб қадрланиши, уларнинг иш ҳақи ва жамиятдаги мавқейи ва нуфузини ошириш бўйича амалга оширилган ишлар келажагимиз бўлган фарзандларимиз тақдири учун муҳим қарорлардан бири бўлди.
Шуни ҳам айтиш керакки, бугунги ислоҳотларимиз таълим муассасаларида ўқув-тарбия жараёнларини сифат жиҳатидан ўзгаришига ҳам хизмат қилмоқда.
Янги типда ташкил этилаётган боғчалар, мактаблар, атоқли алломалар, шоир-ёзувчилар номидаги ижод ва ихтисослаштилган мактаблар, Президент мактаблари – барча педагогларга ва ҳар биримизга инновацион фан билан машғул бўла оладиган салоҳиятли авлодни камолга етказишга замин яратмоқда.
Ҳурматли тадбир қатнашчилари
Ўтган қисқа даврда янги Мактабгача таълим вазирлиги ташкил этилиб, ушбу тармоқ кенгайтирилди. Энг чекка, олис қишлоқларда ҳам шаҳардан кам бўлмаган болалар боғчалари барпо этилди ва замонавий қиёфага эга бўлди.
Шу билан бирга, мактабгача таълим ташкилотларида таълим-тарбия жараёнлари буткул янги методика асосида олиб борилмоқда. Жумладан, болаларимизга она тилимиз, чет тиллари ўргатиш, спорт соғломлаштириш ва таълимнинг кейинги босқичига тайёрлаб боришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Оддий бир мисол, олдинги 1-синфга келаётган ўқувчи билан бугунги ўқувчининг фарқи жуда катта. Фарзандларимизни авваллари мактабга қўлидан етаклаб борар эдик, ҳозир мактабга илк қадам қўйган бола инглиз ва рус тилларида ўқитувичлар билан сўзлаша олади, фикрлаш қобилияти ривожланган. Бу бугунги таълим тизимининг тўғри ташкил этилганлигидан далолат.
Умумтаълим мактабларида 11-синф жорий этилганлиги, таълим сифатининг оширилиши, олий таълим муассасаларига кириш имтихонлари одилона ва шаффов ўтказилаётганлиги, ёшларимизнинг билим ўрганишига қизиқиши ва иштиёқи бугун ўз натижасини бермоқда.
Мисол қилиб, бу йил олий таълимга муассасаларига кириш имтиҳонларида 106 минг абитуриентларнинг 70 фоизи 120 балдан юқори кўрсаткичга эришганини айтиш мумкин.
Шу билан бирга, вилоятимизнинг илмий потенциал кўтарилишида сезиларли ўзгариш бўлди. Хусусан, 2016 йил 1640 нафар профессорлар фаолият олиб борган бўлса, 2020 йилга келиб улар 2060 нафарга етиб, 420 нафарга кўпайди. Фан докторлари эса 610 нафарга етиб 120 нафарга кўпайди.
Яна бир ҳақиқат!
Тўғриси таълим билан реал ҳаёт бир биридан ажралиб қолган эди. Президентимизнинг узоқни ўйлаб берган топшириқлари асосида ҳар бир ишимизни илмга боғламоқдамиз.
Ҳурматли устозлар!
Сиз борсизки, ҳаётимиз нурафшон, эртанги кунимиз — фарзандларимиздан кўнглимиз тўқ. Ўзбекистон фарзандлари чеҳрасидаги нур — бу тинчликнинг нури. Озод диёримиздаги ана шу осуда, фаровон ҳаётимизга кўз тегмасин. Сиз ўқувчи ва талабаларингиз ҳузурига — синф хоналарига ҳамиша чеҳрангизда ишонч ва табассум билан кириб боринг!
Сизларни 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан яна бир бор табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт ва омад, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилайман. Доимо соғ-омон бўлинг, азиз устозлар!

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов



401 НАФАР АНДИЖОНЛИКЛАР “МЕҲР-САХОВАТ” КЎКРАК НИШОНИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ

30.09.2020
Муҳтарам Президентимизнинг 2020 йил 26 августдаги "Меҳр-саховат кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисида"ги Фармонига кўра вилоятимиздаги бир гуруҳ фаоллар тақдирланди.
Юртбошимизнинг ушбу Фармони билан вилоятимиздаги 401 нафар фаоллар “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан тақдирландилар. Булар, тиббиёт ходимлари 256 нафар, тадбиркорлар 84 нафар, фермер ва деҳқонлар 43 нафар, таълим соҳаси ходимлари 4 нафар ва 13 нафари қурилиш ходимларидан иборат.

ТАЙИНЛОВ

28.09.2020 ТАЙИНЛОВ Андижон вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича биринчи ўринбосари лавозимига Солиева Шахлохон Адхамжоновна тайинланди. Тайинловга қадар Солиева Шахлохон Адхамжоновна, “Ҳунарманд” уюшмаси Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган. Андижон вилояти ҳокимлиги Солиева Шахлохон Адхамжоновнани янги лавозимга тайинлангани билан табриклаб, фаолиятида улкан муваффақиятлар ва зафарлар тилаб қолади. Изоҳ: Низамова Мавлюдахон Шералиевна, вилоят ҳокимлиги Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича котибият мудири вазифасида фаолиятини давом эттиради.

Тадбиркорлар учун имтиёзлар қўлланилиши кафолатланади.

08.06.2020

Мамлакатимизда коронавирус инфекциясини тарқалишини олдини олиш ҳамда иқтисодиётни жиловлаш, шу жумладан санитария ва эпидемиология қоидаларига тўлиқ риоя қилган ҳолда тадбиркорлик субъектлари фаолият юритишига имконият яратиш ва қайта тиклаш борасида кенг кўламли чоралар кўрилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 апрелдаги “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5978-сонли Фармонининг 4-бандининг в)-қими  билан, 2020 йил 1 апрелдан 31 декабрга қадар, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотларга, шу жумладан 2020 йил 1 апрелга қадар аниқланганларга нисбатан мол-мулк солиғи ва ер солиғининг оширилган ставкаларини қўллаш, шунингдек, кўрсатилган солиқлар бўйича оширилган ставкаларни қўллаш натижасида юзага келган қарздорликка нисбатан пеня ҳисоблаш ва мажбурий ундириш чораларини кўриш тартиби тўхтатилди.

Маълкумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, яъни Бизнес-омбудсман ўз ваколати доирасида тадбиркорлик субъектларига берилган имтиёзлар ва преференцияларни қўллашни ғайриқонуний равишда рад этиш, қўлламаслик ёки қўллашга тўсқинлик қилиш ҳолатларини олдини олиш, бу каби ҳолатлар аниқланган тақдирда мансабдор шахсларга таъсир чоралар кўриш тадбирларини амалга оширади.

Бу борада, Бизнес-омбудсманнинг Андижон вилоятида фаолият кўрсатувчи ходимлари томонидан ўтказилган таҳлиллар натижасида афсуски тадбиркорларга тақдим этилган имтиёзлардан фойдаланишининг назорат қилувчи органлар томонидан таъминланмаган ҳолатлар кузатилмоқда.

Масалан, Андижон туман давлат солиқ инспекцияси томонидан “ГАРБИТ” масъулияти чекланган жамиятнинг 9 086,5 минг сўм миқдоридаги солиқ қарздорлигини мажбурий ундириш учун банк ҳисоб-рақамига қўйилган инкассо топшириқномаси олиб ташланмасдан, солиқ қарзини ундириш бўйича талабнома юборилган.  Шу каби, Избоскан туман давлат солиқ инспекцияси томонидан “Турдихон Хожи Ая” хусусий ишлаб чиқариш фирмасига солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабнома юборилиб, солиқ қарздорлигини мажбурий ундириш учун банк ҳисоб-рақамига инкассо топшириқномаси қўйилганлиги аниқланди.

Шу каби, Андижон шаҳар Давлат солиқ инспекцияси томонидан “OZORNIE POCHEMUCHKI” нодавлат таълим муассасасига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги ПҚ-2699-сонли Қарорининг
26-бандига мувофиқ тақдим этилган солиқ имтиёзи қўлланилиши таъминланмаган.

Корхона 2017 йил 1 январдан бошлаб, ягона солиқ тўлови тўлашдан озод этиш бўйича имтиёзлардан фойдаланган ҳолда солиқ ҳисоб-китобларни солиқ идорасига тақдим этиб келган бўлсада, солиқ ҳисоботлари тўлиқ таҳлил қилинмасдан камерал солиқ текшируви ўтказиш натижасида ягона солиқ тўловидан жами 31 778,4 минг сўм кам ҳисобланганлиги юзасидан талабнома юборилган. Ушбу талабномага корхона томонидан солиқ имтиёзини кўрсатган ҳолда қайта ҳисоб-китобни солиқ идорасига тақдим этган бўлсада инобатга олинмаган.

Бунинг натижасида, Корхонанинг “Хамкорбанк” АТБ Нодирабегим филиалидаги ҳисоб-рақамидан 2020 йилнинг 20-24 апрель кунлари 7 413,3 минг сўм пул маблағлари асоссиз ечиб олинган.

Аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан, Бизнес-омбудсманнинг Андижон вилоятида фаолият кўрсатувчи ходимлари томонидан рамийлаштирилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомалар тегишли бўлган маъмурий судларга юборилган.

Маъмурий судлар томонидан, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 2416-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганлиги учун Андижон туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи И.Рахимовга (базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баробар), Андижон шаҳар давлат солиқ инспекцияси Камерал назорат бўлими бошлиғи М.Мирзағаниевга (базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баробар) жарима жазоси тайинланган ҳамда Избоскан туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Ш.Мавлоновга ушбу ҳуқуқбузарликни содир этганлиги расман огохлантирилган қарорлар қабул қилинган.

Албатта, Бизнес-омбудсманнинг Андижон вилоятида фаолият кўрсатувчи ходимлари тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини химоя қилишда “Қонун ва адолат – устувор, жиноятга жазо – муқаррар” деган принципни қарор топтириш учун бор куч ва имкониятларини сафарбар этади.

Қайд этиш лозимки, Президентимиз раҳбрлигида жорий йилнинг 13 май куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида пандемия шароитида тадбиркорларни қўллаб-қувватлашда аввалги берилган имтиёзлар билан чекланмаслигини ва қатор қўшимча имтиёзлар беришни давом эттирилиши баён қилинди.

Ўз навбатида, 2020 йил 18 май куни “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги  ПФ-5996-сонли Фармони билан, тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида қатор имтиёзлар жорий этилди.

Бунда, қуйидагилар 2020 йилнинг 1 июнидан 1 сентябригача бўлган даврда мол-мулк солиғи ва ер солиғини тўлашдан озод қилинди:

 

 

кичик тадбиркорлик субъектлари;

бозорлар ва савдо комплекслари, кинотеатрлар, умумий овқатланиш корхоналари, жамоат транспорти корхоналари, спорт-соғломлаштириш муассасалари, шунингдек, йўловчи ташиш, маиший хизматлар кўрсатиш, биноларни, шу жумладан банкетлар ўтказиш учун ижарага бериш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар.

Шунингдек, кичик тадбиркорлик субъектларига қуйидаги суммаларни ҳисобдан чиқариш кўринишида давлат томонидан қўшимча қўллаб-қувватлаш тақдим этилди:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги ПФ-5969-сон ва 2020 йил 3 апрелдаги ПФ-5978-сон фармонларига асосан фоизсиз кечиктириш (бўлиб бўлиб тўлаш) берилган, 2020 йил апрель ва май ойлари учун тўланиши лозим бўлган мол-мулк солиғи ва ер солиғи суммалари;

2020 йил 15 май ҳолатига ер солиғи ва мол мулк солиғи бўйича 2020 йил 1 январдан бошлаб ҳосил бўлган пеня ва жарималар суммалари.

Фармон билан, тадбиркорлик субъектларига товарлар (ишлар, хизматлар) импорт қилишда қўшилган қиймат солиғини тўлаш бўйича 120 кун муддатгача кечиктириш олиш ҳуқуқи берилганлиги баён этилган.

Божхона органларига мурожаат қилган кунгача бир йилдан кам бўлмаган даврда ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошираётган микрофирма ва кичик корхоналарга товарларни (истеъмол товарларидан ташқари) олиб киришда ундириладиган божхона божи ва акциз солиғини тўлаш муддатини 2020 йил 1 июлгача кечиктиришни қўллаш ҳуқуқи, кейинчалик кечиктирилган суммани 120 кун мобайнида тенг улушларда тўлаш шарти билан берилиши белгиланди.

Жорий йилнинг 1 майидан 1 июлигача бўлган даврда микрофирма ва кичик корхоналарга (акцизости товарлар ишлаб чиқарувчилар, давлат корхоналари ва устав жамғармасида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган юридик шахслар бундан мустасно) ижтимоий солиқ ставкаси 12 фоиздан 1 фоизгача камайтирилди.

Микрофирма ва кичик корхоналарда 2020 йил 15 май ҳолатига солиқлар, пенялар ва солиқ қонунчилигини бузганлик учун ҳисобланган жарималар бўйича мавжуд бўлган қарздорликни ундириш 2020 йил 1 сентябргача тўхтатилди.

Давлат солиқ хизмати органлари 2020 йил 15 май ҳолатига микрофирма ва кичик корхоналарнинг банкдаги ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш ва ўтказиш бўйича инкассо топшириқномаларини чақириб олиниши топширилди.

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан қуйидаги фоиз харажатларини қоплашга компенсация бериш тарзида тадбиркорликни давлат томонидан қўшимча қўллаб-қувватлаш чоралари жорий этилди:

тадбиркорлик субъектларига Марказий банк асосий ставкасининг 1,75 бараваридан ошмаган миқдордаги фоиз ставкаси билан миллий валютада бериладиган инвестициявий кредитлар бўйича, Жамғарма тўғрисидаги низом талабларини ҳисобга олган ҳолда кредит шартномаси амал қилишининг биринчи йили давомида;

2020 йил 1 октябрга қадар тадбиркорлик субъектларига айланма маблағларини тўлдириш учун миллий валютада 500 миллион сўмгача бериладиган кредитлар бўйича Жамғарма тўғрисидаги низом талабларини ҳисобга олган ҳолда кредит шартномаси амал қилиш муддати давомида 10 фоизлик пункт миқдорида.

Фармоннинг 9-банди билан, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга - коронавирус пандемияси даврида тақдим этилган имтиёзлар ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чораларининг тўлиқ ва ўз вақтида қўлланилиши устидан мониторинг ўрнатсин ва қонун бузганлик учун жавобгарлик чораларини қўллаш бўйича таклифлар киритиши белгиланди.

Хулоса ўрнида айтиш лозимки, тадбиркорлик субъектларига бизнес юритишига яратилаётган имкониятлар ва имтиёзлардан самарали фойдаланган ҳолда ўз фаолиятини кенгайтириши ва янги иш ўринларини яратиш ишларини фаол олиб боришлари лозим, бу жараёнларда Бизнес-омбудсман тадбиркорлик учун тақдим этилган имтиёзлар ва қўллаб-қувватлаш чораларининг тўлиқ ва ўз вақтида қўлланилиши устидан мониторинг ўрнатиб боради. (Бизнес-омбудсманга вилоят тадбиркорларининг мурожаат қилиши учун, телефон рақам: 71-202-08-83)

 

 

Бизнес-омбудсман
бош инспектори
М.Хошимов

Бир гуруҳ аёллар “Мўътабар аёл” кўкрак нишони ва вилоят ҳокимининг фаҳрий ёрлиқлари билан тақдирланди

09.03.2020

Мамлакатимизда хотин-қизларнинг жамиятдаги роли ва мавқеини оширишга, уларнинг ижодий ва бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Андижон вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи ва унинг ўринбосарлари тайинланди

21.02.2020

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги "Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида" ги фармонига асосан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ташкил этилди. 

ЁШ ХОТИН-ҚИЗЛАР БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ЭНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛА

19.02.2020

Янги замон, янги тушунчалар, янги иннавацион ғояларда намоён бўлади. Ўзбекистон эса, энг ривожланган давлатлар қаторида ўзининг одилона, креатив сиёсати билан янгиланиб бораётганлиги кундан кун кўзга ташланиб бормоқда.

 
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 122
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг