Бош саҳифа / Янгиликлар / Андижонда «Ҳоким кубоги» старт олди
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Андижонда «Ҳоким кубоги» старт олди

Жорий йилнинг ноябрь ойи Андижон вилоятида «Спорт ойлиги» деб эълон қилинди. Мазкур ойда спортнинг барча турлари бўйича мусобақалар ўтказилади. Ушбу ойликдан кўзланган асосий мақсад аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишдан иборат.

Маҳаллаларда аҳолининг соғлом турмуш тарзига риоя этишлари учун “Ҳоким кубоги” учун спорт тадбирлари ташкил этилмоқда.

7 та спорт турлари (футбол, мини-футбол, волейбол, стол тенниси, шахмат-шашка, енгил атлетика) дан мусобақаларни ташкил этиш бўйича 

НИЗОМ.

Ушбу низом асосида маҳаллалар, секторлар ва туман-шаҳарлар кесимида жадвал ишлаб чиқилди.

Ушбу жадвалга асосан мусобақаларни ўтказиш кунлари, жойи ва мусобақаларни ўтказиш тартиби ҳамда масъуллари белгиланди.

Мазкур мусобақалар жорий йилнинг ноябрь ойида ўтказилади. Маҳаллалар, секторлар ҳамда туман-шаҳар босқичларидан иборат бўлиб, ҳар бир мусобақаларнинг якуний натижаларига кўра ғолиб ва совриндорлар сектор раҳбарлари ҳамда мусобақа ташкилотчилари томонидан тақдирланиб борилади.

Ғолибларни рағбатлантириш:

1 – босқич: Спорт мусобақаларида маҳаллада ғолиб бўлган спортчи (ёки спортчилар оиласи) сектордаги маҳаллалар кесимида беллашади ва сектор раҳбарининг эсдалик совғаси билан тақдирланади.

2 – босқич: 1 та секторда ғолиб бўлган фуқаро тумандаги 4 та секторда ғолиб бўлганлар ўртасида мусобақа ўтказилади ва туман ҳокимининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланади.

3 – босқич: 16 та шаҳарлар ва туманларда ғолиб бўлган фуқаролар вилоят ҳокими кубоги учун курашади ва вилоят ҳокимининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланади.Вилоят бошқарма, ташкилот, корхона ва муассасаларда ҳам худди шундай тартибда мусобақалар ўтказилиши белгилаб олинди.Мусобақаларни ўтказиш бўйича тасдиқланган жадвалга асосан туман-шаҳарлардаги барча секторларга 95 нафар малакали мутахассислар (ташкилотчи-ҳакам) бириктирилди.

Андижон вилояти ҳокимлиги

МАТБУОТ ХИЗМАТИ


Киритилган вақти: 09/11/2020 17:51 Кўрилганлиги: 2066
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 179
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг