Бош саҳифа / Янгиликлар

Янгиликлар

“Андижон-фарм” эркин иқтисодий зонаси ташкил этишдан мақсад нима?

16.01.2019
Фармонга кўра, “Андижон-фарм” эркин иқтисодий зонаси республикамизда юқори технологияли фармацевтика корхоналарини ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга инвестицияларни, энг аввало, Ҳиндистон Республикасидан тўғридан-тўғри инвестицияларни фаол жалб этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, ички бозорни ўзимизда, шу жумладан маҳаллий доривор ўсимликлар хом ашёсини чуқур қайта ишлаш асосида ишлаб чиқарилган юқори сифатли дори воситалари билан тўлдириш, шунингдек, Андижон вилоятининг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятидан комплекс ҳамда самарали фойдаланиш асосида янги иш ўринларини яратиш ва республикамиз аҳолиси даромадларини ошириш мақсадида ташкил этилмоқда.

АВТОМОБИЛЛАР УЧУН УСТКИ МАТОЛАР ЭНДИ ҲИНДИСТОН БИЛАН ҲАМКОРЛИКДА ИШЛАБ ЧИҚАРИЛАДИ

16.01.2019

Андижон вилоятиҳокими бошлигидаги расмий делегациянинг иккинчи иш кунида Ҳиндистоннинг AUNDE INDIA компанияси билан 10 миллион долларлик келишувга эришилди. 

АНДИЖОНДА ШАРДА УНИВЕРСИТЕТИ ФИЛИАЛИ ОЧИЛАДИ

15.01.2019

Айни кунларда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигидаги делегация Ҳиндистоннинг Янги Деҳли шаҳрида  хизмат сафарида бўлиб туришибди. 



ВАТАН ОИЛАДАН БОШЛАНАДИ

14.01.2019

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов  Андижон шаҳрида бунёд этилган замонавий уйларнинг ҳарбийларга топширилиш тантанали маросимида иштирок этди.  

Хурмат бажо келтирилди

14.01.2019

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов  Андижон шаҳридаги Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйиб, таъзим бажо келтирди. Шунингдек тадбирда  жамоатчилик вакиллари, ҳарбийлар, фахрийлар ҳамда жамоат ташкилотларининг ходимлари анъанага мувофиқ гул қўйишди. Маросим сўнгида Ватан посбонлари шахдам қадам ташлаб, сафда юриб ўтдилар. 

“Андижон-фарм” эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш тўғрисида

14.01.2019

                                         Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони


Республикамизда юқори технологияли фармацевтика корхоналарини ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга инвестицияларни, энг аввало, Ҳиндистон Республикасидан тўғридан-тўғри инвестицияларни фаол жалб этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, ички бозорни ўзимизда, шу жумладан, маҳаллий доривор ўсимликлар хом ашёсини чуқур қайта ишлаш асосида ишлаб чиқарилган юқори сифатли дори воситалари билан тўлдириш, шунингдек, Андижон вилоятининг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятидан комплекс ҳамда самарали фойдаланиш асосида янги иш ўринларини яратиш ва республикамиз аҳолиси даромадларини ошириш мақсадида: 

ЖАСОРАТ ҲЕЧ ҚАЧОН УНУТИЛМАЙДИ

13.01.2019

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топган кун ҳамда Ватан ҳимоячилари байрами муносабати билан ўз хизмат вазифасини ўтаётган вақтда вафот этган Избоскан туман ички ишлар бўлими ходими Илҳомжон Ҳайдаров туғилиб ўсган  хонадонига вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ташриф буюрди. Иномжон ака ва Моҳирахон опага ҳамдардлик билдирар экан, мана шундай мард, жасур фарзандни вояга етказгани учун уларга миннатдорчилик билдирди.

ҲАРБИЙЛАР ШАРАФЛАНДИ

13.01.2019

Андижон шаҳридаги Ёшлар марказида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 27 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда  вилоят жамоатчилиги, Андижон гарнизони ҳарбий хизматчилари, Қуролли Кучлар фахрийлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари вакиллари ва уларнинг оила аъзолари иштирок этдилар.

“ВАТАН МУҚАДДАС, УНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ШАРАФЛИ БУРЧДИР!”

13.01.2019

Андижон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ва 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Ватан муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!” шиори остида ҳарбий юриш ва техникалар паради ўтказилди. Унда 35 мингдан ортиқ ҳарбийлар ва фуқаролар иштирок этдилар.

Андижон вилоятида 324 таоилавий-уй боғча ташкил этиш бўйича таклифлар тушди ва бу ҳали ҳаммаси эмас....

11.01.2019

Андижон шҳридаги Ёшлар марказида вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов вилоятда бунёд этилиши режалаштирилган ижтимоий соҳа объектларининг лойиҳалари билан  танишди. 

 
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 151
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг