Бош саҳифа / Янгиликлар / ВАТАН ОИЛАДАН БОШЛАНАДИ
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

ВАТАН ОИЛАДАН БОШЛАНАДИ

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов  Андижон шаҳрида бунёд этилган замонавий уйларнинг ҳарбийларга топширилиш тантанали маросимида иштирок этди.  






Тантанада вилоят ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари  Ш.Абдураҳмонов Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев бошчилигида соҳада амалга оширилаёган ислоҳотлар, унинг мақсад ва вазифалари хусусида атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирди. Шарафли касбнинг машақати ҳамда шарафли эканлиги ҳақида ғурур ва ифтихор билан сўз юритди. Шундан сўнг вилоятимиздан бошқа худудларга бориб хизмат бурчини ўтаётган ҳарбийларнинг 90 нафарига янги уйларнинг калитларини тантанали топширди.

 Ҳарбий либослардаги болажонлар Ватан, унинг келажагини мадҳ этувчи қўшиқ ва куйларга монанд рақсларга тушиб, йиғилганларнинг олқишига сазовор бўлдилар.

Мазкур 5 қаватли 4 та уйнинг ҳар бири 3 хонадан иборат. Уйларни Абдумажид Тоҳиров “Илғор бунёдкор шижоати”, “Самандар шижоати”, “Иморат қурилиш таъмирлаш” ҳамда “Андижон қишлоқ қурилиш” масъулияти чекланган жамиятларининг қурувчилари барпо этдилар. 



Киритилган вақти: 14/01/2019 12:59 Кўрилганлиги: 3251
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 177
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг