Бош саҳифа / Вилоят ҳокимлиги / Бошқарув органларининг вазифалари ва функциялари / Андижон вилояти “Оила” илмий – амалий маркази
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Андижон вилояти “Оила” илмий – амалий маркази

"Оила" илмий—амалий маркази вилоят бўлимининг асосий вазифалари ва функциялари

Марказнинг мақсади оилага тааллуқли бой ва сермазмун миллий анъаналарни авайлаб — асраш, уларни умумбашарий қадриятлар билан уйғунлаштириш оила ва никоҳнинг муқаддаслигини ёш авлод онггига чуқур сингдириш йўли билан оилаларнинг мустаҳкамлигини таъминлаш, оила аъзоларининг ҳуқуқий саводхонликларини ошириш муаммоларини илмий ўрганиш ва фуқароларга бу масалаларда амалий ёрдам беришни мувофиқлаштиришдан иборат.

Марказнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат.

Оила ва жамият, оила ва маҳалла муносабатлари билан бой миллий анъаналар, сермазмун миллий қадриятларнинг илдизларини, аждодларимиз меросини ўрганиш ва оммалаштириш.

Миллий оилавий тарбияда умуминсоний қадриятларнинг ўрнини юксалтириш ва унинг оилада уйғунлашувини таъминлаш.

Оиланинг педагогик, ижтимоий, психологик, этно — педагогик, этно — психологик муаммоларини ўрганиш ҳамда ривожланиш истиқболлари бўйича таклиф ва тавсияларни тайёрлаш.

Оиланинг ижтимоий — иқтисодий ҳолати, демографик хусусиятларини илмий асосда тадқиқ этиш.

Оила, аёл ва болаларнинг ижтимоий — иқтисодий мавқеини акс эттирувчи статистик ахборотларни тўплаш ва умумлаштириш.

Оилани режалаштиришни, унинг саломатлигини тиббий — биологик асосларини илмий-амалий тадқиқ этишга оид услубий тавсиялар ишлаб чиқиш ва уларни амалиётга кенг тадбиқ этиш.

Кадрлар тайёрлаш бўйича миллий дастурда белгиланган оила томонидан мактабгача таълим талабларини таъминлашда ота — оналарга, оила аъзоларига услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш.

Оиланинг саводхонлигини, ҳуқуқий саводхонлигини тубдан яхшилаш ва ҳимоялаш бўйича илмий — амалий фаолият кўрсатиш.

Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлашни яхшилаш мақсадида никоҳ уйлари ва саломатлик марказлари ҳузурида махсус ўқув — тарбиявий курсларини ташкил этиш.

Оилада боланинг қонуний манфаатларининг ҳимоя қилиниши, соғлом ўсиши, мактабга тайёрланишида ота—оналарнинг фаолиятларини такомиллаштиришхамдамасъулиятларини ошириш юзасидан ўқув — услубий тавсиялар ишлаб чиқиш.

Ёш авлодга маънавият, маданият, маърифатни янада юксалтириш орқали оилада баркамол авлодни тарбиялашнинг энг самарали мақбул усулларини излаш ва ишлаб чшқиш.

Оила ва жамият муаммоларига(уларнинг ечимига оид ўқув — услубий қўлланмалар илмий — оммабоп рисолалар яратиш.

Оила фаровонлиги камолоти йўлида қабул қилинган хукумат қарорларида белгиланган чора-тадбирларнинг вилоят миқёсида ҳамда жойларда бажарилишига кўмаклашиш.


Киритилган вақти: 15/02/2017 12:13 Кўрилганлиги: 166
 
Жами мурожаатлар: 1223 (100%)
Кўриб чиқилган: 1013 (83%)
Кўриб чиқилмоқда: 210 (17%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни онлайн қилиш канчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
Ташриф:
Кўришлар:
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг