Махсус имкониятлар
 
Бош саҳифа / Вилоят ҳокимлиги / Бошқарув органларининг вазифалари ва функциялари / Андижон вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги чорвачиликда наслчилик ишлари давлат инспекцияси
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Андижон вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги чорвачиликда наслчилик ишлари давлат инспекцияси

Асосий вазифалари ва функциялари.

   Инспекциянинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

чорвачиликда наслчилик ишларига оид қонунчилик хужжатларини тайёрлашда фаол иштирок этиш ва давлат дастурини ишлаб чиқиш, уларнинг бажарилиши устидан давлат назоратини ўрнатиш, илмий-тадқиқот ишлари йўналишларини белгилаш ва уларга баҳо бериш, фан ютуқлари ва илғор тажрибани ишлаб чиқаришга тадбиққилинишини назорат этиш;

- мулкчилик шаклидан қатъий назар, наслдор моллар етказиб берувчи ва олувчи корхоналар томонидан чорва молларининг сифат (насл) кўрсаткичлари тўғри аниқланганлигини назорат қилиш;

- қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари зотини яхшилаш, уларнинг маҳсулдорлигини ошириш, наслчилик ишларини ривожлантиришга доир таклифларни ўрганиб, белгилангаи тартибда вилоят ҳокимлигига, вилоят ташкилотлари, корхоналари ва тегишли идораларга ва қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигини Чорвачиликда наслчилик ишлари бош давлат инспекциясига тақдим этиш;

- наслчилик завод, хўжалик ва фермаларини давлат аттестациясиданўтказиш;

- наслдор моллардан оқилона фойдаланиш, ҳайвонларни ҳамда уларнинг уруғларини экспорт ва импорт қилиш устидан назорат ўрнатиш;

-  ўз ваколати доирасида наслдор чорва моллари етиштирувчи ва наслдор молларни айрибошлашни амалга оширувчи чет эл фирмалари билан шартномалар тузиш;

- чорва молларини сунъий қочириш ва кўпайтириш, наслдорлик ва махсулдорлик сифатларини ҳамда биотехнологик усулларни яхшилаш бўйича қўлланма, услубий тавсияномалар ва бошқа меъёрий ҳужжатларни тайёрлаш ҳамда жойларга етказиш, юқори маҳсулдор моллар каталоглари, бюллетенлари ва давлат наслчилик китобларини тузиш ва нашр қилишни ташкил этиш;

-  наслли маҳсулотларнинг (материалнинг) экспертиза қилинишини таъминлайди;

- чорвачиликда наслчилик ишлари бўйича ҳисобга олиш ва ҳисоботларни юритишни назорат қилиш ҳамда ахборотларни белгиланган тартибда Чорвачиликда наслчилик ишлари Бош давлат инспекциясига тақдим этиб бориш;

- наслчилик завод, хўжалик ва фермаларда замонавий усуллар билан молларнинг маҳсулдорлигини ошириш, наслдорлик сифатларини такомиллаштириш, ҳисобга олиш ва ҳисобот ишларини юритиш, молларни белгилар мажмуи бўйича баҳолаш (бонитировка) юзасидан назорат қилиб бориш;

- наслчилик ҳизмати мутаҳассислари малакасини ошириш, наслдор моллар кўргазмалари ва ким ошди савдоларини ташкил этиш;

- чорвачиликда наслчилик ишларини ривожлантиришда молларни сунъий қочиришнинг илғор усулларини кенг жорий қилишда зарур бўлган асбоб-ускуналар, анжом ва бошқа воситаларга эҳтиёжларни аниқлаш ва белгиланган тартибда тегишли ташкилотларга таклиф киритиш;

вилоят ҳокимлигига тегишли таклифлар киритиш учун чорвачиликда наслчилик ишларининг молиявий таъминотига доир ҳисоб-китобларни амалга ошириш;

- вилоятда манфаатдор ташкилот ва идоралар билан биргаликда наслчилик ишларида фойдаланиладиган технология асбоб-ускуналарниишлаб чиқаришда ва импорт буйича сотиб олишда, янги технологикасбоб-ускуналар ва маҳсус транспортлар яратилишида иштирок этиш;

-  давлат идоравий ва ҳусусий секторларда наслчилик ишлари мутахассислари фаолиятини назорат қилиш, уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириб бориш;

-  қишлоқ хўжалиги ҳайвонлариии зоти бўйича жойлаштириш режаларини бажарилишини текшириш;

вилоятдачорва наслчилиги соҳасидаги илмий-тадқиқот ишларини мувофиқлаштириб бориш;

- ўз ваколати доирасида чет эл чорва наслчилиги ташкилотлари билан ўзаро манфаатдорлик асосида ҳамкорликни амалга ошириш;

- вилоят ва туман ҳокимликларига киритиш учун мулкчилик шаклидан катъий назар барча тоифадаги хўжаликларда, шу жумладан, аҳоли шахсий ёрдамчи хужаликларида наслчилик ишларини ташкил этиш ва такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

-  вилоят ҳудудидаги барча қишлоқ хўжалиги уқув юртларида чорва наслчилиги бўйича  режалари ва дастурларини ишлаб чиқишда қатнашиш;

- деҳқон (фермер) ва аҳоли шахсий хўжаликларига чорва наслчилиги хизмати кўрсатишни ташкил этиш;


Киритилган вақти: 15/02/2017 11:33 Кўрилганлиги: 345
 
Жами мурожаатлар: 1232 (100%)
Кўриб чиқилган: 1013 (82%)
Кўриб чиқилмоқда: 219 (18%)

Сайтдаги интерактив хизматлар кай даражада?

Матнда хатолик топдингизми?
 
Ташриф:
Кўришлар:
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг