Бош саҳифа / Вилоят ҳокимлиги / Инвестиция / БАНАН ЕТИШТИРИШНИНГ АНДИЖОН ТАЖРИБАСИ
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

БАНАН ЕТИШТИРИШНИНГ АНДИЖОН ТАЖРИБАСИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Андижонга ташрифи чоғида Асака тумани, Ғалаба массивида жойлашган “Сабо ҳамкор” масъулияти чекланган жамиятининг иссиқхона комплексида ҳам бўлди.

Замонавий деҳқончилик технологияси асосида банан, помидор етиштириш тажрибаси билан яқиндантанишди. Ушбу масъулияти чекланган жамият раҳбари Муҳаммаджон Дадажонов амалга оширилган ишлар, келгусидаги режалар хусусида маълумот берди.

–Президентимизнинг вилоятимизга ўтган йили ташрифи пайтида Асака туманида замонавий иссиқхона ташкил этиш лойиҳасини рўёбга чиқариш кун тартибига қўйилганди, –дейди “Сабо ҳамкор” масъулияти чекланган жамияти раҳбариМуҳаммаджон Дадажонов суҳбатлашганимизда. –Ҳисоб-китоб билан ишга астойдил киришдик. “Асакабанк” туман филиалининг 1,5 миллион доллар кредити, жамоамизнинг 500 минг доллар маблағи қўшилиб, Туркиянинг “Аsiya Modern SerachiIik” компаниясибилан тузилганшартномага асосан иссиқхона ускуналари келтирилиб монтаж қилинди. Ажратилган 5,8 гектар ер майдонининг 3 гектаридаиссиқхона комплекси барпо этдик. Икки гектарига шу йилнинг 15 апрелида Туркиядан келтирилган 5 минг туп банан кўчатини ўтқазиб, тажриба тариқасида парваришлаяпмиз.

Замонавий услубдаги иссиқхонада бажарилаётган ишлар илғор технологияларга асосланганига танишиш, мутахассислар билансуҳбатлашгач амин бўлдик. Мўътадил об-ҳавода банан кўчатлари баравж ўсяпти. Оператор Раҳматилло Маматқулов ниҳолларни компьютер дастурига мувофиқ томчилатиб суғориб, озиқлантиришни оби тобида бажаряпти.

–Икки гектар экинзорни тўрт қисмга бўлиб, кўчатларнинг ҳолатига қараб, навбатма-навбат ишлов берамиз, –дейди оператор. Ишни сифатли, муддатида амалга оширилиши кўчатлар ривожини меъёрида бўлишини таъминлайди.

–Банан кўчатларида ҳосил нишоналари бор, –дейди масъулияти чекланган жамиятининг иш бошқарувчиси Зиёвиддин Ғаниев.

–Бананнинг ҳар бир тупи дастлаб 35-50 килограммгача ҳосил беради. Тупи ёнида болалаб, ниҳоллар кўпаяди. Ҳосил йиғиштирилгач, мева берган поя кесилиб, баравж ниҳолнинг бири ўстиришга қолдирилади. Букўчат ривожи ва ҳосилдорлиги узвий давом этишигазамин бўлади.

Кесилган банан поясини экинзор учун ўғит сифатида, ошганини ёқилғи ўрнида фойдаланиш мумкин.

Жамоа сархил, витаминларга бой неъматни ички бозорга чиқариш ҳаракатида.

–Кўргазма намуна тарзида парваришланган, ҳосилга кирган кўчат тупидаги банан сонининг кўплигидан саноғида адашасиз, –дейди ишчи Зарнигор Содиқова. –Мутахассисларнинг маълумотига қараганда, биз ўстираётган кўчатлар бундан-да ҳосилдор бўлар экан.

–Зарнигорсингари тенгдошларим билан ишли бўлдик, –дейди Олмахон Мирзаева. –Банан парваришини қунт билан ўрганяпмиз.

Иссиқхона комплексида 40 нафар маҳаллий ёшлар ишлашмоқда. Ҳосил пишган пайтда уларнинг қаторига 60 нафар мавсумий ишчи қўшилади.

“Сабо ҳамкор” масъулияти чекланган жамияти миришкорлари 1 гектар иссиқхонада гидропоника усулида помидор етиштиряптилар. Помидор етилиши билан қўшни давлатларга экспорт қилинади.

–Президентимизнинг қадами қутлуғ, –дея мулоҳазаларини давом эттирди Муҳаммаджон Дадажонов. –Бажарганишларимиз билан танишиб, қадрдонларча қўллаб-қувватлаб, маслаҳатлар бердилар. –Замонавий технологияларга асосланган иссиқхоналарни кўпайтириш, илғор тажрибаларни ўрганиш ҳисобига сара неъматлар етиштириш, даромадни оширишга ундадилар. Бунга жавобан янада астойдил бўлишга Президентимизнинг ишончига муносиб меҳнат қилишга, юртдошларимиз дастурхонига сифатли банан етказамиз, иссиқхонани кенгайтириш, маҳсулотни сақлаш, қайта ишлашни йўлга қўямиз.



Охирги ўзгариш: 19/09/2018 19:24 Кўрилганлиги: 931
 
Жами мурожаатлар: 1324 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (82%)
Кўриб чиқилмоқда: 232 (18%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 1
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг