Бош саҳифа / Вилоят ҳокимлиги / Ҳамкорлик / «Ёшлар куни» рақамларда
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

«Ёшлар куни» рақамларда

72 соат давом этган тантаналар хусусида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Андижон вилояти Кенгаши раисининг ўринбосари Оминахон Ибрагимова қуйидагиларни билдирди.


“Ёшлар куни” муносабати билан вилоятимизда кўплаб тадбирлар ташкил этилди. Жумладан, “Youth day” югуриш марафонида жами 4000 га яқин, “Ҳоким ва ёшлар” учрашувларида 5616 нафар йигит-қиз иштирок этди. Ижтимоий ҳимояга мухтож, кам таъминланган 1400 нафарга яқин оила фарзандлари, “Меҳрибонлик уйлари” тарбияланувчиларига ширинликлар, кийим-кечаклар совға қилиниб, байрам дастурхонлари ташкил этилди.

“Бахтли оила қурамиз” шиори остида 23 та намунали ҳамда ҳайрия тўйлари ўтказилди. Ёш фермер ва тадбиркорлар маҳсуолотлари “Савдо ярмаркалари”да 3000 дан ортиқ ёшлар иштирок этган бўлса, меҳнат ярмаркаларига 5184 нафари жалб этилди.

Бепул кинофильмлар намойишлари ҳамда “Ёшлар театр студиялари” спектаклларидан 8 мингдан зиёд томошабин баҳраманд бўлди. “Ёшлар-Ўзбекистон келажаги!” шиори остида барча шаҳар ва туманларда ўтказилган ёшлар шоу гала-концертлари 45000 га яқин ёшларни жалб этди.

Шунингдек, миллий ўйинлари, футбол, велоспорт, шахмат-шашка, бокс ҳамда спортнинг бошқа турлари бўйича мусобақалар ташкил этилиб, уларда 18070 нафар спортсеварлар иштирок этди.

“Мард ўғлон” шиори остида ташкил этилган учрашувлар ёшлар ўртасида ҳарбий ватанпарварлик туйғуларини янада кучайтиришга хизмат қилди. Ижтимоий фаол ёшлардан 50 нафарига “Ёшлар уйлари”нинг калитлари тантали топширилди.

“Соғлом авлод” ўйингоҳи узра отилган мушаклар байрам тантаналарига унутилмас якун ясади.


Охирги ўзгариш: 19/09/2018 20:19 Кўрилганлиги: 320
 
Жами мурожаатлар: 1324 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (82%)
Кўриб чиқилмоқда: 232 (18%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 1
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг