Бош саҳифа / Вилоят ҳокимлиги / Ҳамкорлик / ЎҚУВ-АМАЛИЙ СЕМИНАР
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

ЎҚУВ-АМАЛИЙ СЕМИНАР

Андижон давлат университетида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази Андижон вилояти бошқармаси қошида ташкил этилган “Махсус ўқув курси”нинг очилишига бағишланган ўқув-амалий семинар ўтказилди.

Унда шаҳар ва туман ҳокимларининг ўринбосарлари, хотин-қизлар қўмиталари раислари, маҳалла фуқаролар йиғинларининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-аҳлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислари иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 мартдаги “Оила институтини мустаҳкамлаш соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича махсус ўқув курслари ташкил этиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган мазкур ўқув курслари 12 кун давом этади. Унда мутахассисларнинг касбий билимлари, қобилиятлари, тажриба ва кўникмаларини кучайтириш, тизимли янгилаб боришга алоҳида эътибор қаратилади.

Ўқув курсининг дастлабки кунида “Оиладаги низолар: омил, сабаб, ифодаланиш формалари, турлари, асоратлари ва олдини олиш йўллари”, “Ўсмирлик даврида психологик ва ижтимоий ўзгаришлар. Ўсмирларнинг репродуктив саломатлиги”, “Суицид ва унинг олдини олиш йўллари. Оиланинг этнопсихологик ва этноҳудудий хусусиятлари” каби мавзуларда мутахассисларнинг маърузалари тингланди.


Охирги ўзгариш: 19/09/2018 20:15 Кўрилганлиги: 147
 
Жами мурожаатлар: 1324 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (82%)
Кўриб чиқилмоқда: 232 (18%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 1
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг