Бош саҳифа / Вилоят ҳокимлиги / Ҳамкорлик / ҲУНАРМАНДЛАР САФИ КЕНГАЙЯПТИ
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

ҲУНАРМАНДЛАР САФИ КЕНГАЙЯПТИ

Избоскан туманида миллий ҳунармандчиликни ривожлантириш борасидаги амалий ҳаракатлар олиб бориляпти. Жорий йилнинг биринчи ярмида 150 нафар ҳунар эгаси “Ҳунарманд” уюшмасининг туман бўлими томонидан белгиланган тартибда рўйхатдан ўтиб, яратувчилик меҳнатини бошлаб юборишди. Уларнинг учдан бир қисмини хотин-қизлар ташкил этади.


“Ҳунарманд” аъзосига айланганларнинг 35 нафарига фаолиятларини ривожлантиришлари учун “Микрокредитбанк” орқали ёрдам кўрсатиш чоралари кўриляпти. Шу кунгача қўли гул усталарнинг 15 нафарига 370 миллион сўм имтиёзли кредит маблағи ажратилди.

Туманда “Уста-шогирд” йўналиши бўйича фаолият юритадиган ҳунар мактаблари сонини кўпайтириш, уларга ёшларни кўпроқ жалб этиш чоралари ҳам белгиланяпти.


Охирги ўзгариш: 19/09/2018 20:16 Кўрилганлиги: 4249
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 207
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг