Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Жанубий кореялик шифокорлар Андижонда

Андижонда Жанубий кореялик шифокорлар аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказди. 

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ҳамда Жанубий Кореянинг Ewha Womans University госпитали ҳамкорлигида вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида ташкил этилган тадбирда аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди, дори-дармон ва санитария-гигиена воситалари берилди. 

– Педиатр, ортопед, психолог, стоматолог, гинеколог, отоларинголог каби мутахассислардан иборат Жанубий кореялик шифокорлар гуруҳи аҳолига зарур тавсия ва маслаҳатлар берди, – дейди “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Андижон вилояти ҳудудий филиали директори Турсунбой Бердираҳматов. – Туғма юрак, қўл-оёқ бўғимлари нуқсони, терининг куйиш асоратлари ва бошқа жиддий хасталиклар билан оғриган беморлар Жанубий Кореядан келтирилган замонавий тиббий жиҳоз ва асбоб-ускуналар ёрдамида чуқурлаштирилган текширувдан ўтказилди. 

– Мақсадимиз, юртингизда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишга кўмаклашиш, ўзбекистонлик шифокорлар билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, ўзаро тажриба алмашиш, – дейди Ewha Womans University госпитали профессори Ким Хан Су. – Ўзбекистонда аввал ҳам бўлганман. Шу қисқа вақт ичида бу ерда амалга оширилган ўзгаришлар мени ҳайратга солмоқда. Айниқса, тиббиёт соҳасида эришилаётган ютуқларни алоҳида таъкидламоқчиман. Ташриф доирасидаги ҳамкорлигимиз ижобий самара беришига ишонаман. 

 Ўзим терапевтга кўриндим, қизим ва ўғлим болалар шифокори кўригидан ўтди, – дейди Балиқчи туманидаги Сиза маҳалласида яшовчи Моҳирўя Қосимова. – Хорижлик шифокорлар соғлиғимизни мустаҳкамлаш бўйича зарур тавсия ва маслаҳатлар берди. 

Ташриф доирасида хорижлик шифокорлар Андижон давлат тиббиёт институти профессор-ўқитувчилари ва талабалари билан учрашди. Тиббий таълим ва унинг самарадорлигини ошириш, ўзаро тажриба алмашиш юзасидан мулоқот ташкил этилди, илмий маърузалар тингланди, маҳорат дарслари ўтказилди. 


Киритилган вақти: 11/08/2017 15:00 Кўрилганлиги: 4431
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 165
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг