Бош саҳифа / Вилоят ҳокимлиги / Давлат дастурларининг ижроси
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Давлат дастурларининг ижроси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил  февралдаги ПҚ-2487-сонли қарори билан тасдиқланган “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурида белгиланган вазифаларнинг ижроси юзасидан Андижон вилояти ҳокимлигинингдастурини бажарилиши борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида

 МАЪЛУМОТ

Т-Р

Бандлари

Чора-тадбирлар номи

Ижро муддати

Бажарилган ишлар

 

 

 

 

 

 

I.                    Оилани, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, аёллар манфаатларини ҳимоя қилиш, соғлом болани тарбиялашда уларнинг ролини ошириш, кучли, барқарор ва равнақ топаётган давлатнинг негизи сифатида оила институтини мустаҳкамлашга йўналтирилган қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш

 

 

1

1

Ўзбекистон Республикаси “Ёшларга оид давлат сиёсати ҳақида”ги Қонуннинг янги тахрирдаги лойиҳаси учун таклифлар ишлаб чикиш ва тақдим этиш.

2016 йил

1-чораги

Ўзбекистон Республикаси “Ёшларга оид давлат сиёсати ҳақида”ги Қонунининг янги таҳрирдаги лойиҳаси учун барча зарур бўлган маълумотлар (жумладан, таққослама жадвал, тушунтириш хати, хорижий тажрибани ўрганиш якунлари бўйича таққослаш жадвали) тайёрланди. Тегишли таклифлар умумлаштирилиб, Адлия вазирлигига кўриб чиқиш учун тақдим этилди.

 

 

2

2

“Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига уч ёшгача болалари бўлган барча аёлларга (бола парвариши таътилига чиққанидан қатъи назар) нисбатан уларни ахлоқ тузатиш ишлари қўлланилмайдиган шахслар тоифасига киритиш ҳисобига  жиноят қонунчилигини янада эркинлаштиришга йўналтирилган ўзгартишлар киритиш тўғрисида“ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳасига таклифлар ишлаб чиқиш ва тақдим этиш.

2016 йил

2-чораги

Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексига қайд этилган банд асосида ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан вилоят ишчи гуруҳи томонидан таклифлар ишлаб чиқилди ва белгиланган тартибда 2016 йил 4 май куни 03/1-786/6-сонли алоқа хати билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этилди.

 

 

3

3

“Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига таркибида модифициялаштирилган организмлар бор бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини четдан олиб келиш ва истеъмол қилишни чеклашга, шунингдек болалар овқатида генетик модифициялаштирилган организмларни қўллашга таъқиқ жорий этишга йўналтирилган қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонун лойиҳаси учун таклифлар ишлаб чиқиш.

2016 йил

3-чораги

Таклифлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этилди.

 

 

4

4

“Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига боланинг соғлигини муҳофаза қилинишига, болаларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш, соғлом оилада яшаш ва тарбия олиш ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган, шунингдек шахсда мавжуд бўлганда етим болалар ва ота-онасини қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга васийлик (ҳомийлик) белгиланиши рад этиладиган касалликларни белгилаш тартибини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

Ота-она қаровисиз қолган етим болалар ва етимлардан қайсиниси тўлиқ давлат таъминотида бўлишини, тўлиқ давлат таъминотига қўйиш қандай тартибда ва қайси давлат органи томонидан расмийлаштирилишини аниқловчи нормаларни киритиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва тақдим этиш.

   Етим-есирлар ва ота-она ҳомийлигисиз қолган болаларнинг тўлиқ Давлат таъминотида бўлиши ва тўлиқ Давлат таъминотига кайси Давлат Идораси расмийлаштиришини ва тартибини аниқловчи меъёрлар учун таклифлар ишлаб чиқиш.

2016 йил

3-чораги

Таклифлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этилди.

 

 

5

5

“Мурувват” интернат-уйларида, бошқа давлат ва нодавлат таълим муассасаларида ногирон болалар учун кундузги парваришлаш марказлари (гуруҳлари)ни ташкил этишни назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси учун таклифлар ишлаб чиқиш.

2016 йил

3-чораги

Таклифлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этилди.

 

 

II.Олис ва чекка қишлоқ туманларида яшаётган аҳоли, айниқса аёллар учун зарур ижтимоий, маиший ва тиббий нуқтаи назардан зарур шароитлар яратиш, қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар асосидаги замонавий уй-жойлар, ижтимоий инфратузилма объектларини барпо этиш, қишлоқ аҳолисини тоза ичимлик сув, табиий газ билан таъминлаш, хизматлар кўрсатиш ва сервис даражасини юксалтириш борасидаги ишларни изчил давом эттириш

 

 

6

6

Чекка қишлоқ жойларида12 намунавий маиший ҳизмат кўрсатиш марказларини ташкил этиш бўйича лойиҳаларни тайёрлаб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиққа киритиш.

Бунда “Гўзаллик салони”, чеварчилик ательеси, электротехника жиҳозларини таъмирлаш, пойафзал таъмирлаш шоҳобчалари ташкил этиш, лойиҳаларга кредит ҳамда ер майдонлари ажратиш мажбуриятини назарда тутиш. 

Ишлаб чиқиш-

2016 йил

I  чорак, амалга ошириш

2016 йилнинг

II чораги

Чекка қишлоқ жойларида 14 та наъмунавий маиший хизмат кўрсатиш марказлари (гўзаллик салони, чеварчилик ательеси, электротехника жиҳозларини таъмирлаш, пойафзал таъмирлаш шоҳобчалари)ни ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар вилоят ҳокимлиги ишчи гуруҳи томонидан ўрганиб борилди. Режадаги ушбу 14 та наъмунавий маиший хизмат кўрсатиш марказлари учун белгиланган 3. 505 сўм маблағ тўлиқ жалб этилди

Мазкур банд доирасида жами 45 та лойиҳаларни тайёрланиб, жами банд ижроси учун 5 млрд. 754 млн. сўм маблағ жалб этилди.

 

 

 

 

 

7

 

Вилоятдаги маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳаммом қуриш.

2016 йил

I-III чораклар

Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган ҳаммомларнинг наъмунавий лойиҳаси туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларига етказилди.

Ҳозирги кунда хаммом қуриш бўйича ҳудудий ҳокимликлар томонидан 413 та ҳаммом қурилиши режалаштирилиб, ушбу мақсадлар учун жами          4 млрд. 340 млн. сўм маблағ йўналтирилиши белгиланган. 4 млрд. 175 млн. сўмлик ишлар бажарилди.

 

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 4 май кунги 139-сонли қарори ижроси юзасидан вилоятнинг чекка қишлоқларида жами 3 млрд. 505 млн. сўмлик 14 танамунавий янгидан хизмат кўрсатиш бинолари қурилиши режалаштирилган.

Ҳозирги кунда барчасида қурилиш ишлари олиб борилмоқда, 3 млрд. 178 млн. сўм маблағ ўзлаштирилган.

 

 

8

8

Вилоятнинг чекка ҳудудларида яшаётган, кам таъминланган оилаларнинг 125 нафар аёлларига маиший  электр жиҳозларини бепул тарқатиш.

2016 йил давомида

Ўзбекистон КУФК Раёсатининг 2016 йил 7 июлдаги 3-54 “с”-сонли қарори билан қайта тақсимот тасдиқланиб, унга кўра 15-19 август кунлари белгиланган жадвалга асосан 5 та худудда 332 нафар кам таъминланган, эҳтиёжманд хотин-қизларга электр-маиший техника товарлари бепул тарқатилди.  

 

 

9

9

Чекка ва етиб бориш қийин бўлган қишлоқ жойларида яшовчи ижтимоий ёрдамга муҳтож аҳоли қатламига катталар ҳамда болалар кийим-кечакларини тарқатиш.

2016 йил давомида

Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 4 мартдаги 176-ф-сонли, вилоят ҳокимининг 2016 йил 9 мартдаги 29-ф-сонли Фармойишлари ҳамда фонд республика бошқарувининг 2016 йил 5 мартдаги 53-сонли бошқаруви қарорига асосан жорий йилнинг 12-13 март кунлари умумхалқ хайрия хашари ўтказилди.

Ушбу хашардан “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими бошқаруви ҳамда шаҳар, туман бўлинмалари хисоб рақамларига тушган маблағлар, фонд вилоят бўлимига жамланиб, жами 98 млн. сўм маблағ Республика “Маҳалла муруввати” МЧЖнинг хисоб рақамига ўтказиб берилди. Мустақиллик байрами арафасида (16-18 август кунлари) вилоятдаги чекка ва бориш қийин бўлган қишлоқ туманларида яшовчи аҳолининг ижтимоий ночор қатламларидаги катталар ва болаларга кийим-боши тўпламлари тўла тарқатилди.

 

 

10

10

Қишлоқ жойларида 1139 та наъмунавий лойиҳалар асосида турар жойлари барпо этиш.

2016 йил

1 сентябрга қадар

Жорий йилда намунавий лойиҳалар асосида     27 та массивларда қурилиши белгиланган           1139 дона уй-жойлар 179,4 млрд. сўм (92%) маблағ билан молиялаштирилди.

Ҳозирда вилоят бўйича қурилиш-монтаж ишлари хажми 100% га бажарилди.

Жорий йил 22 октябрь холатига 1139 та уй-жойларда қурилиш-монтаж ишлари якунланиб, фойдаланишга қабул қилиш далолатномалари расмийлаштирилди.

 

 

11

11

2016 йилда қишлоқ жойларида наъмунавий лойиҳалар асосида қурилиши режалаштирилган  турар жойлари учун:

26,0 км. электр тармоқлари тортиш;

26,9 км. табиий газ тармоқларини тортиш.

2016 йил

1 сентябрга

қадар

2016 йилда қишлоқ жойларида наъмунавий лойиҳалар асосида қурилиши режалаштирилган.

Жорий йил дастурига асосан 39,1 км. сув тармоғи (100%), 24,8 км. электр тармоғи (100%), 35,7 км. газ тармоғидан 32,0 км (90%) ва 22,4 км. йўл қурилишида 22,4 км. (100%) 1-босқич шағаллаш ишлари бажарилди.

 

 

12

12

Қишлоқ жойларда 85 км., жумладан, замонавий қишлоқ массивларида
39,1 км. ичимлик суви тармоғини барпо этиш ҳисобига аҳоли пунктларини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш.

2016 йил

1 сентябрга қадар

Қишлоқ жойларда 51 та ичимлик суви (75,6 км., 24 та қудуқ) қурилиши ва таъмирланиши белгиланган. Шундан “Ягона буюртмачи хизмати” буюртмачилигида 24 та (36,5 км., 19 та қудуқ), Қишлоқ қурилиш инвест буюртмачилигида 27 та (39,1 км., 5 та қудуқ) объектлар. Шу кунгача пудрат ташкилотлари томонидан 11,5 млрд. сўмлик ишлар бажарилиб жами 75,6 км. (100%) тармоқ ва 19 та (100%) қудуқлар қурилди. Натижада 44,7 мингдан зиёд аҳоли тоза ичимлик сув билан таъминланди.

 

 

13

13

“Андижон шаҳрининг канализация тармоғини қуриш ва реконструкция қилиш” дастурини якунлаш.

2016 йил давомида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 15 февралдаги ПҚ-1707 сонли қарорига асосан 2012-2016 йиллар давомида “Осиё тараққиёт банки”нинг кредит маблағлари ҳисобидан “Андижон шахар оқава сув тармоқларини қуриш ва реконструкция” қилиш лойиҳаси белгиланган.

Лойиҳада 7,7 млн. АҚШ доллари ҳисобига Андижон шаҳрининг 10,4 км. узунликдаги оқава сув коллекторларини қурилиши режалаштирилган. Ҳозиргача жами 10,2 км (98%) оқава сув қувурларини “Супер фортуна” МЧЖ томонидан бажарилган бўлиб, қолган 0,25 км. оқава сув қувурларини қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилмоқда.

 

 

 

Бўлим учун сарфланган-харажатлар: жами сўм. Шундан:

 

 

 

 

III. Тиббиёт муассасаларининг, жумладан перинатал ва скрининг марказларнинг моддий-техника базасини ва кадрлар салоҳиятини янада мустаҳкамлаш, оилавий поликлиникалар ва кишлок врачлик пунктларининг иш самарадорлигини ошириш, патронаж тиббиёт ҳамшираларининг сонини кўпайтиришни таъминлаш, акушер-гинекологлар ва болалар шифокорлари малакасини ошириш

 

 

14

16

Туғруққа ёрдам берувчи ва болалар тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш, шу жумладан:

Вилоятнинг 13 та тиббиёт муассасаларида жумладан; Вилоят психоневрология диспансери, вилоят силга қарши кураш диспансери, Хонобод шаҳар, Асака, Қўрғонтепа, Жалақудуқ, Хўжаобод, Булоқбоши, Андижон, Шахрихон, Пахтаобод ва Мархамат туманлари тиббиёт бирлашмаларида реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини олиб бориш;

Вилоятдаги 30 та қишлоқ врачлик пунктини жорий таъмирлаш.

 

Йил мобайнида

 

 

 

 

 

2015-2018 йиллар

Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги 13 та даволаш-профилактика муассаса-ларида қурилиш-реконструкция ишлари амалга оширилиб, 36 млрд. 131 млн. сўмлик иш бажарилди. Тармоқ жадвалига нисбатан 100 %ни ташкил қилди.

Вилоятдаги қишлоқ врачлик пунктларини моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича Вазирлар Махкамасининг 2015 йил   5 декабрдаги 98-А Раёсат йиғилишидаги баённомасига асосан  манзилли дастурга киритилган 14 та тумандаги     30 та ҚВПларда таъмирлаш ишлари бошланиб, тармоқ режаси асосида амалга оширилди. Барча ҚВП лардаги таъмирлаш ишлари  2016 йилнинг 30 сентябрь куни якунланди.

 

 

15

18

Вилоят перинитал марказида реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини олиб бориш.

2016-2017 йиллар

2016 йил февраль ойидан марказда тармоқли жадвал асосида “Зиё-2002” МЧЖ томонидан қурилиш ишлари олиб борилди. Объектда 
1,5 млрд. сўмлик (100%) қурилиш ишлари бажарилди.

 

 

16

 

Вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази базасида болалар пластик жарроҳлик бўлими, болалар кардиохирургия бўлими ва шошилинч педиатрия бўлимини ташкил этиш. Фарғона водийсига хизмат қилувчи неонатал жарроҳлик бўлимини замонавий тиббий анжомлар билан жиҳозлаш.

2016 йил давомида

Вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт марказида ташкил этилган пластик жарроҳлик бўлимида 326 нафар болаларда операциялар ўтказилди.

Марказда ташкил этилган неонатал жарроҳлик бўлимини зарур бўлган замонавий тиббий анжомлар билан жиҳозлаш мақсадида биринчи босқичда керакли анжомларнинг рўйхати тузилди. Ушбу жихозлар Германиянинг КФВ банк кредитлари ҳисобига 12 турдаги 28 дона жиҳозлар олиб келинди.

Иккинчи босқичда ушбу жиҳозлар билан ишлаш учун 10 нафар кадрлар танлаб олиниб,  икки нафари Республика перинатал марказида малака оширди.

 

 

17

19

Қуйидаги йўллар билан вилоятдаги, айниқса қишлоқ жойлардаги аёлларнинг репродуктив саломатлигини яхшилаш бўйича тажриба лойиҳасини амалга ошириш:

онкология касалликлар профилак-тикаси, эрта аниқлаш ва скрининги бўйича ойлик ўтказиш;

 

скринингнинг юқори технологик усулидан фойдаланган ҳолда таҳдид гуруҳига кирувчи 1300 нафар аёл орасида онкологик касалликларни барвақт аниқлаш юзасидан профилактика ишларини олиб бориш;

 

соғлиқни сақлашнинг дастлабки бўғини тиббиёт ходимларини онкологик касалликлар скринингини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ўқитиш.

Йил мобайнида

    Вилоят онкогинекологлари томонидан белгиланган ҚВПларда хавфли ўсма ва ўсма олди касалликларини аниқлаш мақсадида чуқурлаштирилган тиббий кўрувлар ўтказилди. Ўтказилган тиббий кўрувлар давомида 2058 нафар аёллар  текширилиб, унда 2 нафар аёлда бачадон бўйни саратони эрта босқичда ва 15 нафар аёлларда ўсма олди касалликлари аниқланди. Аниқланган беморларнинг барчаси АВОД шароитида соғломлаштирилди.

Мазкур бандда белгиланган вазифалар доирасида 2016 йилнинг 9-27 май кунлари вилоятда онкологик касалликларни олдини олиш ойлиги давомида аҳолини, хусусан хотин-қизларни тиббий кўрикдан ўтказиш учун жалб этиш борасида жойлардаги хотин-қизлар қўмиталари ва МФЙлардаги Саломатлик секторлари аъзолари томонидан тарғибот-тушунтириш ишлари амалга оширилди. Андижон тумани Роввот ҚВП, Андижон шаҳридаги 7-ОП, Балиқчи туманидаги Аълам ҚВП, Улуғнор туманидаги Марказий поликлиникада мазкур ойликни уюшқоқлик билан ташкил этилиши юзасидан ўтказилган семинар ва давра суҳбатларида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси бош мутахассиси Н.Рўзиева иштирок этди ва ойликни самарали ташкил этиш юзасидан керакли тавсиялар берди.

Белгиланган режага мувофиқ Андижон вилояти соғлиқни сақлаш тизимидаги бирламчи тиббий санитария ёрдами кўрсатиш муассасалари  томонидан жойлардаги хотин-қизлар қўмиталари билан биргаликда аҳоли ўртасида ўтказилаётган тадбирнинг ахамияти, айниқса репродуктив саломатлик, онкологик касалликлар ҳамда соматик касалликлар (қанд касаллиги, сут бези ва қалқонсимон без касалликлари, юрак қон-томир касалликлари) профилактикаси бўйича   тарғибот ҳамда ОАВларида ёритиб бориш ишлари олиб борилди, барча поликлиникалар қошида тадбир мавзусига оид баннерлар ўрнатилди.  2016 йилнинг 1 май кунидан бошлаб ўтказилиши режалаштирилган ойлик тадбирлар доирасида шахар ва туманлардаги БТСЁ муассасаларида  онкогинекологик касалликлар хавфи юқори бўлган 30-50 ёшдаги аёлларнинг рўйхатлари шакллантирилди.  Вилоятда фаолият кўрсатаётган 312 та ҚВП, 17 та КТМП ва 8 та оилавий поликлиникаларда шакллантирилган рўйхатлар асосида 50 мингдан зиёд аёллар муассасаларда бирламчи тиббий кўриклардан ўтказилди.  Тиббий кўриклар юқори малакали тиббиёт ходимлари томонидан, УТТ ва бошқа зарурий  диагностика усулларидан фойдаланилган холда олиб борилди.  Ушбу кўрикларда онкологик касалликларга шубҳа туғдирган холатлар бўйича  носоғлом аёлларнинг алоҳида рўйхатлари тузилди ва  вилоят онкология диспансерига юборилди. 2016 йилнинг 10 май кунидан РОИМ ва РИАваГИАТМ мутахассислари томонидан вилоятда истиқомат қилувчи  аёлларни    чуқурлаштирилган тиббий кўриклардан  ўтказиш ишлари олиб борилди. Шундай тиббий кўриклар вилоятнинг Жалақудуқ, Булоқбоши, Ҳўжаобод, Балиқчи ва Қўрғонтепа туманларида уюшқоқлик билан ташкил этилди. Тиббий кўрикларда УТТ, ПАП суртма олиш, кольпоскопик текширувдан ўтказиш каби бир қатор усуллардан фойдаланиш орқали 500 нафарга яқин аёлларда турли касалликлар, жумладан 205 нафарида   рак олди касалликлари аниқланиб, даволаш тавсиялари берилди.  

   РОИМ ва РИАваГИАТМнинг етакчи мутахассислари Республика бош маммологи,  профессор Н.Ш.Юлдашева ва бош онкогинеколог, профессор Д.А.Алиевалар томонидан тизимдаги акушер-гинекологлар, онкологлар, онкогинеко-логлар ва кўрув хоналари доялари учун “Сут бези ва бачадон бўйни  саратонини профилактикаси, эрта ташхислаш ва даволаш”, “Онкологик касалликларни  ташхислаш ва даволашдаги айрим ҳолатлар” мавзуларида ўқув семинарлари ташкил этилди.

 

 

18

20

Республика Президентининг қабул қилиниши кўзда тутилган қарорига асосан Болалар ижтимоий мослашуви республика Марказининг вилоят филиалини ташкил этиш.

 

Белгиланган муддатда

Республика Президенти қарорига асосан ташкил этилиши белгиланган.

 

 

19

21

Қуйидаги йўли билан болалар ва катта ёшли аҳоли орасида юқумли касалликлар профилактикасини амалга ошириш;

Тасдиқлаш – 2016 йил                I чорак

Амалга ошириш – йил мобайнида

    

Таҳдид гуруҳига кирувчи болалар орасида туберкулин-диагностика ва диаскин-тест синови ўтказиш учун 3 литр 40 мл. туберкулин келтирилиб,  2016 йил сентябрь ойидан 5066 нафар хавфли гурухдаги болаларга қўйилди.

Улардан 547 нафарида (10,8%) мусбат натижа аниқланди. Манту синамасини қўйиш давом этмоқда. 

 

 

таҳдид гуруҳига кирувчи болалар орасида туберкулин-диагностика ва диаскин-тест синови ўтказиш;

 

 

Эмлашларнинг миллий календарига мувофиқ камида 98% болаларни профилактик эмлаш билан қамраб олинишини таъминлаш;

 

Жорий йилнинг ўтган даври давомида аҳолини бошқариладиган юқумли касалликларга қарши миллий эмлаш календари асосида 56186 нафар (99,9%) чақалоқлар ВГВ, сил касаллигига қарши эмландилар. Бир ёшгача болаларнинг 54553 нафари (99,9%) пентовалент вакцинаси билан, 45147 нафари  шолга қарши тугулланган эмлаш билан қамраб олинди. Шу кунгача 12 ойлик болалардан 52870 нафари (99,9%) КПК билан, 50592 нафар (99.9%) 2 ёшгача бўлган болалар АКДС вакцинаси билан, 23483 нафар 6 ёшлилар КПК вакцинаси билан эмланди. Бундан ташқари 50975 нафар 7 ёшли болалар, 26177 нафар 16 ёшлилар АДС-М  вакциналари билан қайта эмландилар. Шунингдек 38125 нафар мактаб ўқувчилари вирусли гепатит В га қарши профилактик мақсадда эмланди. Эпидемиологик кўрсатма бўйича шу кунгача 11.436 нафар  ахоли қоқшолга, 6224 нафар ахоли қизамиққа қарши эмланди.

 

 

ОИТС/ОИВ тарқалишининг олдини олиш мақсадида ОИВ инфекцияси юққан болалар ва катта ёшдагиларни вирусга қарши препаратлар билан таъминлаш;

 

Вилоят ОИТСга қарши кураш маркази томонидан 2016 йилнинг ўтган даври давомида 2998 нафар беморларга, жумладан 1731 нафар болаларга вирусга қарши препаратлар берилди. 

 

 

мактабгача ёшдаги (2-6 ёш) ва мактаб ёшидаги (7-10 ёш) қарийб 500 минг нафар  болаларни дегельминтизация дастури билан қамраб олиш;

 

2016 йил 2-10 май кунлари вилоятда истиқомат қилаётган мактабгача ёшдаги (2-6 ёш) ва мактаб ёшидаги (7-10 ёш) болаларнинг 483645 нафари (97,7%)  дегельминтизация дастури билан қамраб олинди.

 

 

1 ёшгача болалар орасида ротавирус ва пневмококкли инфекцияга қарши иммунизациялаш мониторингини олиб бориш.

 

Вилоятдаги 62088 нафар (99,9%) 2-3 ойлик болалар пневмококк вакцинаси билан, бир ёшгача бўлган 55103 нафар (99,9%) болалар ротавирус 1-2 вакцинаси билан эмланди.

 

 

20

22

Болаларни чет эл клиникалари ва вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт марказида соғломлаштириш, шу жумладан:

ногирон болаларни Германия клиникаларида тезкор даволаш             (1 йилдан 3 йилгача муддатда);

кам таъминланган оилаларнинг юқори тишлари ва қаттиқ танглайи ривожланишида туғма нуқсонлар бўлган камида 25 нафар болаларини тезкор даволаш;

кам таъминланган оилаларнинг оёқларида маймоқлик ва бўйни қийшиқлик туғма ортопедик касалланган камида 59 нафар болаларини тезкор даволаш;

туғма юрак етишмовчилиги ва сурункали остеомиелит касаллигига чалинган камида 2 нафар болани соғломлаштириш ва жадал  даволаш;

куйишдан кейинги контрактурали камида 3 нафар болани пластик операция қилиш.

Йил мобайнида

Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида 2016 йил 1 январдан шу кунга қадар жами 25108 нафар бемор даволаш учун ётқизилган. Болаларни марказда соғломлаштириш бўйича чет эл мутахассислари томонидан Фарғона вилояти кўрик ўтказилганда даволанишга мухтож бўлган 19 нафар юз-жағ нуқсонлари бўлган беморлардан 9 нафарида операция ўтказилди, 10 нафарига керакли тавсиялар берилди. Шунингдек, “Куйишдан кейинги чандиқли контрактура” билан 29 нафар, “Ортопедик нуқсонлар” билан 21 нафар, юқори лаб ривожланиш нуқсони бўлган болаларда  “Хейлопластика” операцияси 38 нафар, қаттиқ танглай ривожланиш нуқсони бор беморларда  “Уранопластика” операцияси 32 нафар, оёқларда маймоқлик билан  77 нафар (шундан, консерватив даволанганлар 54 нафар, оператив даволанганлар 157 нафар) даволандилар. Куйишдан кейинги чандиқли контрактура билан 29 нафар, шундан, оператив даволанганлар 10 нафар. Туғма бўйин қийшиқлиги билан даволанганлар 55 нафарни ташкил этган. Шундан, концерватив даволанганлар 39 нафар, оператив даволанганлар 16 нафар. Марказ кардиоревматология бўлимида шу кунга қадар жами 1057 нафар бемор даволанган бўлиб, булардан 651 нафари “Юрак туғма нуқсонлари” хасталиклари билан даволанган. Марказ хирургик инфекция бўлимида 10 нафар бемор “Сурункали остеомиелит” хасталиги билан  оператив даволанди.

 

 

21

23

Қуйидаги йўллар билан онкогематологик касалликларга чалинган болаларга комплекс ёрдам бериш бўйича замонавий технологиялар жорий этилишини кенгайтириш:

онкогематологик касалликларга (лейкоз, талассемия) болаларни бепул дори препаратлари билан таъминлаш;

Йил мобайнида

Андижон вилоятида 18 ёшгача бўлган болалар ўртасида онкогематологик касалликлар қуйдагича аниқланган:

1.Ўткир лимфобласт лейкоз - 68 нафар бемор.

2.Ўткир миелобласт лейкоз – 17 нафар бемор.

3.Ўткир промиелоцитар лейкоз – 10 нафар бемор.

4.Ўткир миеломоноцитар лейкоз - 4 нафар бемор.

Ирсий гемолитик камқонлик (В талассемия) хасталиги билан 18 нафар, гемофилия касаллиги билан 64 нафар беморлар диспансер назоратига олинди.

 

 

22

22

Кар ва қулоғи оғир болаларнинг:

 

 аудиоскрининг текширувидан ўтказиш асосида чақалоқларда эшитиш қобилияти бузилишини барвақт аниқлаш йўли билан уларни реабилитация қилиш дастурини амалга ошириш.

2016-2020 йиллар

2016 йил 20 октябрь ҳолатига тирик туғилган    6922 нафар чақалоқлардан 6006 нафарида нейроаудиоскрининг ўтказилди. Булардан 6 нафари ВБКТТМга қайта текширувга юборилди. 916 нафар чақалоқлар чала туғилганлиги учун нейроаудиоскрининг текширувдан ўтказилмади. 

Вилоятда истиқомат қилаётган 47 нафар кар ва қулоғи оғир болалар Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказида даволаниш учун юборилди.  

 

 

23

25

Қуйидаги йўллар билан чақалоқ туғилган пайтдан бошлаб болалар ҳаёти сифатини ошириш:

чақалоқларнинг геморрагик касаллиги профилактикаси;

болаларни 6 ойгача кўкракдан эмизиш билан энг кўп даражада қамраб олишни таъминлаш;

"Касалхоналарнинг болага олийжаноб муносабатда бўлиши ташаббуси" бўйича тиббиёт муассасаларига сертификат берган ҳолда вилоятда Кўкракдан эмизишни рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш ҳафталигини ўтказиш.

Йил мобайнида

Вилоят перинатал маркази ва 21 та туғруққа ёрдам кўрсатиш муассасаларида  доимий равишда 93 нафар тиббиёт ходимлари томонидан кўкрак билан эмизишни қўллаб-қувватлаш борасида 48000 нафардан зиёд оналар ўртасида “Муваффақиятли эмизишнинг 11 қадами”, “Она сутининг моҳияти” мавзуларида суҳбатлар олиб борилди.

Республика соғлиқни сақлапш вазирлигининг 2016 йил 27 июль кунидаги 11-2/74-сонли кўрсатма хатига асосан "Касалхоналарнинг болага олийжаноб муносабатда бўлиши ташаббуси" бўйича тиббиёт муассасаларига сертификат берган ҳолда вилоятда Кўкракдан эмизишни рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш ҳафталиги ўтказилди. Ҳафталик давомида 2 август куни ВБКТТМда тизимдаги УАШлар, неонатологлар, акушер-гинекологлар учун “Ўзбекистонда гўдакларни кўкрак сути билан боқишни қўллаб-қувватлаш ва бунда тиббиёт ходимларининг роли”га бағишланган семинар йиғилиши ўтказилди. Барча шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмаларида мавзуга бағишланган учрашувлар                                  давра сухбатлари ҳамда МФЙларда кўргазмали бурчаклар ташкил этилди. 

 

 

24

26

Никоҳга кирувчи шахсларни ихтиёрий тиббий кўрикдан ўтиш билан қамраб олиш тизими сифати ва самарадорлигини қуйидаги йўллар билан ошириш:

никоҳга кирувчи шахсларни, энг аввало, юқумли ва вирусли касалликлар (сил, ОИТС, тери-таносил касалликлари) юзасидан тиббий кўрикдан ўтказиш сифати устидан доимий мониторинг олиб бориш;

барвақт никоҳларнинг олдини олиш, яқин қариндошларнинг никоҳга киришларининг оқибатларини тушунтириш бўйича манзилли ишлар олиб бориш;

энг аввало оммавий ахборот воситалари орқали никоҳга киришга қадар мажбурий тиббий кўрикдан ўтишнинг зарурлиги тўғрисида аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб бориш;

оилаларда ва никоҳга кираётган шахслар ўртасида соғлом турмуш тарзини юритиш, ирсий ва туғма касалликлар профилактикаси бўйича кенг тушунтириш ишлари олиб бориш.

Йил мобайнида

Вилоятда никоҳга кирувчи шахсларни ихтиёрий тиббий кўрикдан ўтказиш борасида жорий йилнинг ўтган даври давомида 39087 нафар никохланувчилар тиббий кўрикдан ўтказилиб, 236 нафари диспансер назоратига олинди ва соғломлаштиришга жалб этилди.

Вилоят бўйича барвақт никохларнинг олдини олиш, яқин қариндошларнинг никохга кириш-ларини оқибатларини тушунтириш  бўйича Саломатлик ва тиббий статистика институти Андижон филиали, туман тиббиёт бирлашмалари хамда ДПМлар мутахассислари,  туман саломатлик марказларида  2922 та  тадбирлар, шундан 777 та маъруза, 45 та давра суҳбати, 2102 та суҳбат ўтказилган. Тадбирлар 2060 та махаллаларда,      327 та мактабларда, 291 та коллеж-лицейларда, 221 та бошқа жойларда  ўтказилди.

 Жами қатнашганлар сони 39.603 нафар.  ОАВ оркали 57 та радиоэшиттиришлар ўқиб эшиттирилди. Мавзуга оид 925 та буклет, 2659 та эслатма тарқатилди.

     Ирсий ва туғма касалликлар профилактикаси бўйича филиал, туман тиббиёт бирлашмалари хамда ДПМ лар мутахассислари,  туман  саломатлик марказларида 3194 та  тадбирлар ўтказилди, шундан 885 та маъруза, 31 та давра суҳбати, 2289 та суҳбат ўтказилган. Тадбирлар 1606 та  маҳаллаларда,  309 та  мактабларда, 241 та коллеж-лицейларда, 304 та бошқа жойларда  ўтказилган.

 Жами қатнашганлар сони 38716 нафар. 

ОАВ оркали 60 та радио эшиттиришлар ўқиб эшиттирилган. Мавзуга оид 409 та буклет, 1973 та эслатма тарқатилди.

Белгиланган тадбирлар доирасида вилоят хотин-қизлар қўмитаси вилоят ўрта махсус касб-ҳунар таълими, Адлия бошқармалари билан биргаликда вилоятдаги 129 та касб-ҳунар коллежларида ““Эрта никоҳ ва эрта турмушни олдини олиш” мавзусида тасдиқланган жадвал асосида учрашувлар ўтказилди. Ўтказилган учрашувларнинг ҳар бирида юқоридаги ташкилотларнинг вакиллари билан биргаликда ўқувчиларнинг ота-оналари вакиллари ҳам таклиф этилди. Ушбу учрашувларда шаҳарлар, туманлар прокуратураси вакиллари иштирок этдилар.   

2016 йилнинг 18 февраль куни Марҳамат қурилиш ва индустрия касб-ҳунар коллежида “Эрта никоҳни олдини олиш – мустаҳкам оила гаровидир” мавзусида вилоят семинари ташкил этилиб, унда туман прокуратураси ва тумандаги масъул ташкилотлар раҳбарлари, вилоятдаги 129 та касб-ҳунар коллежлари ва академик-лицейлар директорларининг маънавият ва маърифат масалалари бўйича ўринбосарлари, бошланғич хотин-қизлар қўмитасининг раислари иштирок этдилар. Семинар давомида иштирокчиларга Марҳамат тумани ФҲДЁ бўлими томонидан тайёрланган “Эрта никоҳларнинг олдини олиш – мустаҳкам оила гаровидир”, “Никоҳ шартномаси”, “Никоҳга қадар тиббий кўрик – миллат генофондини яхшилаш омилидир” мавзусидаги буклетлар тарқатилди. Тадбир давомида ота-оналарга коллеж ўқувчи қизларининг мурожаатномаси қабул қилинди.

Тадбирларнинг барчасида ўқувчилар томонидан “Эрта турмуш – келтирар ташвиш” деган умумий мавзу билан эрта никоҳ ҳолатларининг аянчли оқибатлари тўғрисида саҳна кўринишлари тайёрланиб намойиш этилди.

Тарғибот ишларини олиб бориш жараёнда фуқароларни жалб қилиш ва бошқа ташкилий масалаларда жойлардаги хотин-қизлар қўмиталари ва МФЙлардаги “Саломатлик” ва “Таълим-тарбия” секторлари аъзолари томонидан керакли амалий ёрдамлар кўрсатилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг вилоятдаги вакиллиги томонидан ҳам ушбу йўналишда тарғибот тадбирлари ташкил этилиб,  192 марта “Соғлом она ва бола йили”нинг мақсад ва вазифалари тўғрисида, 234 марта “Эрта турмуш ва қариндош ва қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг олдини олиш” бўйича давра суҳбатлари ўтказилди.

Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси, Халқтаълими вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, “Оила” илмий-амалий маркази, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг 2016 йил май ойидаги “Оилада соғлом маънавий муҳитни, ўзаро ҳурмат-эҳтиром руҳини яратиш,  юксак ахлоқий ва маънавий қадриятларни сақлаб қолиш, ёшларга соғлом турмуш тарзини сингдириш мақсадида “12 йиллик мажбурий таълимнинг мажбурийлиги, коллеж ва академик лицейларда ўқиш даврида барвақт никоҳларнинг олдини олиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, қизлар орасида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш масалалари бўйича кенг тушунтириш ишларини олиб бориш тўғрисида”ги қўшма қарорига асосан  вилоятдаги касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларда ўқиш даврида барвақт никоҳларнинг олдини олишга қаратилган малакали мутахассисларни жалб этган холда ўқувчи-қизлар ўртасида эрта турмуш қуриш,  яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳлар ва эрта ҳомиладорлик ҳолатларини олдини олиш мақсадида “Эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатлари”,  “Ирсий касалликлар ва ногирон болалар туғилишини олдини олиш”, “Никоҳ  ва тиббий кўрик”, “Никоҳ ва қариндош-уруғчилик”,  “Келажак устунлари учун масъулсиз”  мавзуларида 958 марта давра суҳбатлари, маърифий тадбирлар ўткзилиб, уларга 114960 нафардан ортиқ ёшлар ҳамда ота-оналар вакиллари иштирок этдилар.

Вилоят хотин-қизлар қўмитаси томонидан вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси билан биргаликда қизларни эрта ёшда, тўйдан олдин тиббий кўрикдан ўтмасдан ҳамда ноқонуний турмуш қуришининг аянчли оқибатлари, оилаларда тиббий маданиятни ошириш, хотин-қизларнинг ноқонуний чет давлатларга чиқиб кетишларини, тўй ва бошқа оилавий маросимларни дабдабали ўтказишни олдини олиш, бу борада жамоатчиликнинг масъулиятини оширишга қаратилган “Разолат” спектакли тайёрланди ва 2016 йилнинг 19 май куни дастлабки премьераси намойиш этилди. Унда вилоят прокуратураси, вилоят Ички ишлар бошқармаси қошидаги ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бошқармаси, шаҳарлар, туманлар ҳокимларининг ўринбосарлари, хотин-қизлар қўмиталарининг раислари, халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимларинниг мудирлари, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, “Камолот” ЁИҲ, Маънавият тарғибот маркази ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари, бош имом хатиблар, бош отин ойилар, касб-ҳунар коллежлари ҳамда Андижон шаҳридаги умумтаълим мактаблари директорларининг маънавият ва маърифат масалалари бўйича ўринбосарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари диний маърифат ва маънавий-аҳлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари ва ёшлар вакиллари таклиф этилди.

20 май-20 июнь кунлари оралиғида мазкур спектаклга вилоят халқ таълими, ўрта махсус касб-ҳунар таълими, олий таълим муассасаларидан 2718 нафар ўқувчи-талаба ёшлар, педагоглар, вилоят, шаҳарлар, туманлардаги  ташкилот, корхона, муассасаларда ишлаётган 4000 нафардан ортиқ томошабинлар спектакль намойишини томоша қилиб, мазкур спектакль долзарб муаммоларни ўз ичига олганлиги, ота-оналарни, атрофдагиларни, маҳалла фаолларини ҳушёрликка чорлаши тўғрисидаги фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Спектаклни шу йилнинг 21-26 июнь кунидан вилоят маҳалла фуқаролар йиғинларидаги диний маърифат ва маънавий-аҳлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилар, отин ва фаол аёллар, уй бекалари, жами 5365 нафар томошабинлар учун намойиш этилди.

2016 йилнинг 16 июль кунидан бошланган “Ким эдигу, ким бўлдик?” мавзусидаги  маҳалла фуқаролар йиғинларида ўтказилган давра суҳбатлари давомида ҳам ушбу масалаларга эътибор қаратилиб, июль-сентябрь ойлари давомида вилоятдаги 868 та маҳалла фуқаролар йиғинларининг 4000 тадан ортиқ кўчаларида давра суҳбатлари ўтказилди. Уларга  200 минг нафардан ортиқ иштирокчилар жалб этилди.

Ноябрь ойида шу мавзуда 2342 марта давра суҳбатлари ва мулоқотлар ташкил этилиб, уларга 110.324 нафар иштирокчилар таклиф этилди.

 

 

25

27

Қуйидагиларни амалга ошириш йўли билан туғма ва ирсий касалликларни барвақт аниқлаш давлат дастурини амалга оширишни давом эттириш:

 

ҳомиладор аёллар ва чақалоқлар ўртасида перинатал ва неонатал скрининг;

соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғини биринчи даражасида ҳомиладор аёлларни оммавий барвақт перинатал ультратовуш скринингидан ўтказиш;

Вилоят скрининг марказини 1 та юқори даражали рақамли кўп мақсадли диагностик ультратовуш тизими билан жиҳозлаш.

Йил мобайнида

Вилоят скрининг маркази томонидан 2016 йилнинг ўтган даври давомида 41552 нафар ҳомиладорлар ультратекширувдан ўтказилди ва 317 нафарида турли нуқсонлар аниқланиб, барчасини тўхтатишга тавсия берилди. 41552 нафар ҳомиладорларнинг 3444 нафарида биохимик тахлил ўтказилди.  Шунингдек, 12040 нафар чақалоқлар неонатал скрининг текширувидан ўтказилди. Текширув натижасида 420 нафар чақалоқда туғма гипотериоз касаллигига мойиллиги баландлиги аниқланди. Қайта текширув натижасида 21 нафар чақалоқда транзитор гепотиреоз касаллиги аниқланиб, диспансер назоратига олинди ва 129 нафар чақалоқларга 310 ўрам L-троксин дори-дармонлари билан бепул таъминланди. Марказ мутахассислари томонидан ҳозирда даво муолажалари олиб борилмоқда. Фенилкетонурия касаллигига 12040 нафар чақалоқ текширилиб, 75 нафар хавфли гурух аниқланди. Қайта текширув натижасида 10 нафар Гиперфенилаланинемия касаллиги аниқланиб керакли шифобахш гидролизат ФКУ-3 ва ФКУ-0 озуқаси билан бепул таъминланди.   

Марказ ходимлари томонидан вилоятдаги 17 та шаҳар ва туманларда “Қариндош-уруғлар ўртасидаги никоҳни олдини олиш”, “Эрта турмушга чиқишнинг салбий оқибатлари”, Никоҳдан олдинги тиббий кўрикнинг афазаллиги” ҳақида маъруза, суҳбатлар  ўтказилди.

Марказга 2016 йил 10 май куни “Philips ClearVue 500” номли 1 та юқори даражали рақамли кўп мақсадли диагностик ультратовуш аппарат келтирилди.

 

 

26

28

Қуйидагилар:

репродуктив саломатликни муҳофаза қилиш;

соғлом оилани шакллантириш;

соғлом овқатланиш ва жисмоний фаоллик;

соғлом оналик ва ривожланишнинг туғма аномалиялари профилактикаси;

болалар орасида касалликлар профилактикаси;

маиший жароҳатланиш профилактикаси бўйича аҳоли учун     17 мингта ахборот-таълим материалларини ишлаб чиқиш ва уларнинг нусхаларини кўпайтириш.

Йил мобайнида

Вилоят бўйича РСваТСИ Андижон филиали, шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмалари ҳамда ДПМ мутахассислари томонидан 18338 та  тадбирлар ўтказилди. Шундан, маҳаллаларда 15780 та, мактабларда 1808 та, коллеж – лицейларда 747 та, 3 та олий ўқув юртида маъруза ва сухбатлар, ўтказилди. Тадбирларда 238981 нафар фуқаролар иштирок этдилар.

ОАВ оркали 18 та телекўрсатувлар, 211 та радио-эшиттиришлар берилди, шаҳар ва туман рўзномалари орқали 29 та мақолалар чоп этилди.  Мавзуга оид 3095 та буклет, 5071 та эслатмалар тарқатилди.  Жумладан, мазкур йўналишдаги ишларда ўзаро ҳамкорликдаги иш тизимини такомиллаштириш мақсадида вилоят хотин-қизлар қўмитаси томонидан  2016 йил февраль ойида Хўжаобод туманида вилоят семинари ўтказилди. Ушбу семинарда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, шаҳарлар, туманлар ҳокимларининг ўринбосарлари, хотин-қизлар қўмиталарининг раислари, тиббиёт бирлашмалари раҳбарларининг оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш масалалари бўйича ўринбосарлари, ҚВП координаторлари, “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди ҳудудий бўлинмаларининг бош мутахассислари иштирок этдилар.

Балиқчи туманининг Гулистон ҚФЙ Оққўрғон МФЙида  ҳудуддаги ҚВПлар  вакиллари  билан ҳамкорликда аҳолиннг репродуктив саоматлигини мустаҳкамлаш масалаларида бўйича  семинар ўтказилди. Ушбу семинарда уй бекалари  ўртасида  спорт мусобақалари ҳам уюштирилиб, ҳудуддаги 15 та маҳалла фуқаролар йиғинларининг уй бекалари  иштирок этдилар. Тулкиобод МФЙида ўтказилган семинарда “Чақалоқлар парвариши”, “Хонадонлар санитария-гигиеник ҳолатлари” бўйича тадбирлар уюштирилиб, намунали хонадонларга совғалар тарқатилди.

Андижон туманининг 55 та маҳалласида мавзу бўйича давра суҳбатлари ўтказилди. Найман, Орол, Ёрбоши ҚФЙлар ҳудудидаги  20 та маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилаётган туғиш ёшидаги аёллар  тиббий кўрикдан ўтказилди. Мазкур масалалардаги давра сухбатлари ва тушунтириш ишлари  Избоскан туманидаги Чувама, Туячи, Мойгир ва Янгиқишлоқ қишлоқ фуқаролар йиғинлари худудларида ўтказилиб, мазкур учрашувларда асосан ёшлар иштирок этдилар.

Вилоят бўйича  соғлом турмуш тарзини шакллантиришга оид турли мавзулардаги 7 хилдаги 20 мингдан ортиқ буклетлар тарқатилди.

Шу йилнинг 1 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг  раиси Э.Баситханова раислигида Балиқчи туманида мазкур масалалар бўйича вилоят комиссияси аъзолари ҳамда тумандаги масъул ташкилотлар раҳбарлари иштирокида  энг қуйи бўғинларда ўзаро ҳамкорликдаги ишларни кучайтириш юзасидан вазифалар белгилаб берилди.

6 май куни Андижон тумани Роввот ҚВП, Андижон шаҳридаги 7-ОП, Балиқчи туманидаги Аълам ҚВП, Улуғнор туманидаги Марказий поликлиникада бирламчи тизимда аҳолига кўрсатилаётган тиббий патронаж хизмати самарадорлигини ошириш юзасидан семинар ва давра суҳбатлари ўтказилиб, унда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси бош мутахассиси Н.Рўзиева иштирок этди ва амалга оширилаётган ишларни янада кучайтириш юзасидан тавсиялар берди.

8 июнь куни Андижон шаҳридаги 7-ОПда  шаҳар ҳудудидаги 8 та оилавий поликлиникалар мудирлари ва катта ҳамширалари, шаҳар ҳудудидаги маҳалла фуқаролар йиғинлари диний маърифат ва маънавий-аҳлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилар, Андижон шаҳар тиббиёт бирлашмаси ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбарлари ҳамда катта ҳамширалари, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят ва шаҳар бўлими бош мутахассислари таклиф этилди.

Семинар ишида шу йилнинг 7 апрель куни Тошкент шаҳрида ўтказилган конференцияда қўйилган топшириқлар асосида тиббиёт муассасалари ва маҳалла фуқаролар йиғинлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик тизимини янда кучайтиришда ҳар бир оилага етиб бориш ва ундаги муаммоли ҳолатни аниқлаб, ўз вақтида зарурий тиббий-ижтимоий ёрдамни ташкил этиш юзасидан керакли тавсиялар берилди.

 

 

27

29

Қуйидаги йўллар билан акушер-гинекологлар ва педиатрлар малакасини мунтазам равишда ошириш;

 

-     Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тасдиқланган диагностика ва даволашнинг халқаро стандартларини ўрганиш ва амалда қўллаш;

-      

-     болалар соғлигини муҳофаза қилиш соҳасида замонавий самарали перинатал технологияларни жорий этиш..

-      

-     перинатал ёрдам кўрсатишнинг турли даражаларида аёлларга ва чақалоқларга тиббий ёрдам бериш сифатини стандартлаштириш;

 

-     болаларга юқори технологик ихтисослаштирилган ёрдам кўрсатиш бўйича педиатрларни республика етакчи клиникаларида ўқитиш йўли билан вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш.

 

 

 

 

 

2016 йил             II чорак

 

 

 

 

 

Йил мобайнида

 

 

 

 

 

 

2016-2019 йиллар

Вилоят перинатал марказида фаолият кўрсатувчи 2 нафар неонатологлар, 5 нафар акушер-гинекологлар, 16 нафар доялар, 9 нафар лаборантлар, 2 нафар жаррох ва 16 нафар хона ҳамширалари малакалари оширилди. Соғлом бола туғилиши ва асоратланган ҳомиладор аёлларга сифатли ёрдам кўрсатиш учун соғлиқни сақлаш ва ҳалқаро ташкилотлар томонидан тасдиқланган стандартлар асосида даволаш ишлари олиб борилмоқда. Чақалоқларга ёрдам кўрсатиш учун марказдаги барча мавжуд тиббий аппаратлар билан самарали ишлаш салоҳиятига эга тиббий ходимлар чақалоқларга ёрдам кўрсатиб келмоқда.

Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази  бўлимларида Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти ва ЎзРССВ томонидан тасдиқланган даволаш-диагностика стандартлари ўрганилиб, амалда қўллаб келинмоқда.

2016 йилда неонатал хирургия бўлимида жами 418 нафар беморлар ётқизилиб, 351 та операциялар амалга оширилди.

Марказ шифокорларидан 32 нафари, ўрта тиббиёт ходимларидан 44 нафари Республика етакчи клиникаларида  малака оширдилар. 2 нафар шифокор кардиохирургия ва пластик жаррохлик мутахассисликлари бўйича ўқитилди. 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

IV.Аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, санитария ва гигиена, ҳомиладор аёлларнинг соғлиғини сақлаш ва психофизиологик аҳволини яхшилаш, ёш оналар ва болаларни тегишли тарзда парвариш қилиш соҳасидаги ишларни кучайтириш, уларнинг овқатланиш рациони сифати ва калорияси яхшиланишини таъминлаш

 

 

28

30

Қуйидагиларни:

қишлоқ туманларида яшовчи 52 минг ҳомиладор аёлларни таркибида шу жумладан фолий кислотаси мавжуд бўлган умумий соғломлаштирувчи поливитаминларнинг махсус тўпламлари билан таъминлашга;

Йил давомида

Вилоятнинг қишлоқ жойларида истиқомат қилувчи ҳомиладор аёлларга таркибида фолий кислотаси бўлган умумий қувватлантирувчи поливита-минлар билан бепул таъминлаш мақсадида режали ишлар олиб борилмоқда. Жорий йилнинг ўтган даври давомида 37200 нафар ҳомиладор аёллардан 30542 нафарига “Витрум пренатал” поливитамини берилди. 

 

 

 

6 ойликдан 5 ёшгача бўлган болалар ўртасида А витамини саплементацияси билан таъминлашга;

2016 йил 2-10 май кунлари вилоятдаги 6 ойликдан 5 ёшгача бўлган болалар ўртасида А витамини саплементацияси тадбирининг 26 тури ўтказилди. Тадбирда 302371 нафар болаларнинг 301471 нафари (99,7%) А витамини билан таъминланди. Тадбирнинг кейинги тури жорий йилнинг 14-24 ноябр кунлари ўтказилиб, 301471 нафар (99,7%) болалар А витамини билан таъминланди. 

 

 

Ҳомиладор аёлларнинг соғлигини сақлаш ва психофизиологик ҳолатини яхшилаш мақсадида “Ҳомиладорлар уй картаси”ни ҳар бир хисобга олинган ҳомиладор аёлларга юритилишини таъминлаш ва оила аъзолари учун тиббий тарғибот ишларини олиб бориш.

Ҳомиладор аёлларнинг соғлигини сақлаш ва психофизиологик ҳолатини яхшилаш мақсадида 42000 нафар ҳомиладор аёлларга   “Ҳомиладорлар уй картаси”си юритилди.

Шунингдек, ҳомиладор аёлларнинг парвариши бўйича қайноналар ўртасида “Соғлом онадан-соғлом бола”, “Зурриёдингиз соғлом бўлсин десангиз”, “Келиним соғлом – неварам соғлом”, “Биз ҳам эдик сиздек” каби мавзуларда 16900 нафар аҳоли ўртасида давра суҳбатлари ўтказилди ва 10126 та хонадонларда тушунтириш ишларини олиб борилди.

 

Жорий йилнинг ўтган даври давомида 39200 нафар ёш оналарга туғруқ комплексларида чақалоқ парвариши, уларда турли касалликларни олдини олиш, уй шароитида дастлабки тиббий ёрдам кўрсатиш тўғрисида буклетлар, саломатлик варақаларини тарқатилди. 

 

 

Ҳомиладор аёлларнинг парвариши бўйича қайноналар ўртасида “Соғлом онадан-соғлом бола”, “Зурриёдингиз соғлом бўлсин десангиз”, “Келиним соғлом – неварам соғлом”, “Биз ҳам эдик сиздек” каби мавзуларда давра суҳбатлари ва хонадонларда тушунтириш ишларини олиб бориш.

 

 

Ёш оналарга туғруқ комплексларидан чиқаётганида  чақалоқ парвариши, уларда турли касалликларни олдини олиш, уй шароитида дастлабки тиббий ёрдам кўрсатиш тўғрисида буклетлар, саломатлик варақаларини тарқатиш.

Жорий йилнинг ўтган даври давомида 37500 нафар ёш оналарга туғруқ комплексларида чақалоқ парвариши, уларда турли касалликларни олдини олиш, уй шароитида дастлабки тиббий ёрдам кўрсатиш тўғрисида буклетлар, саломатлик варақаларини тарқатилди. 

 

 

29

31

Вилоят телерадиокомпанияси билан ҳамкорликда “Соғлом она ва бола” телекўрсатувида "Бўлғуси оналар мактаби" мавзусида саҳифа тайёрлаш. Кўрсатув давомида ёш қизлар ва ҳомиладор аёллар, тажрибали врачлар (педиатрлар, гинекологлар, терапевтлар ва бошқалар), шунингдек маданият ва спорт арбоблари иштирокида:

ҳомиладор аёллар томонидан соғлом бола туғилишининг гарови сифатида санитария-гигиена нормаларига ва соғлом овқатланиш қоидаларига риоя қилиш;

кўкракдан эмизишнинг асосий принциплари ва фойдалилиги, Болаларни эмлашнинг миллий календарига риоя қилиш;

ёш оналар ва болаларни парвариш қилишни таъминлашнинг асослари, улар овқатланиши рационининг сифати ва калориялилигини таъминлаш ва ҳоказо мавзулар бўйича маҳорат дарслари, амалий дарслар ва машғулотлар шаклида рукнлар намойиш қилиш. Маҳорат дарслари, амалий дарслар ва машғулотлар шаклида рукнлар намойиш қилиш.

Йил мобайнида

Вилоят телерадиокомпанияси билан ҳамкорликда “Соғлом она ва бола” йили давлат дастури доирасида вилоят перинатал маркази, вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази врачлари томонидан ҳомиладор аёллар томонидан соғлом бола туғилишининг гарови сифатида санитария-гигиена нормаларига ва соғлом овқатланиш қоидаларига риоя қилиш, кўкракдан эмизишнинг асосий принциплари ва фойдалилиги, болаларни эмлашнинг миллий календарига риоя қилиш, ёш оналар ва болаларни парвариш қилишни таъминлашнинг асослари, улар овқатланиши рационининг сифати ва калориялилигини таъминлаш борасида 16 маротаба “Хаёт гўзал” телекўрсатувлари орқали рукнлар намойиш қилинди. Шунингдек, тиббиёт ходимлари учун 7 апрель - “Бутунжахон саломатлик куни” муносабати билан вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида “Очиқ эшиклар куни” ўтказилиб, жами 410 та болалар тиббий кўрикдан ўтказилди. Вилоят болалар уйидаги 47 нафар болалар тиббий кўрикдан ўтказилиб, 8 нафар болаларда марказ хирурглари томонидан “Циркумцезио” ташриҳи бажарилди. “Соғлом овқатлантириш-узоқ умр гарови”, “Болалар касалликларида тўғри овқатлантиришни ташкил қилиш” мавзуларида сухбатлар ўтказилди. Шунингдек, май ойида “Вилоятда болаларга кўрсатилаётган стационар хизмати тахлили” мавзусида семинар ўткаилди. Семинарда барча шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмаларининг ОваБМҚБ ўринбосарлари ҳамда бош педиатрлари иштирок этдилар.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

V. Ёшлар орасида жисмоний тарбия ва спортни кенг оммалаштириш, ёшларни, айниқса қишлоқ жойларда қизларни спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш, янги спорт объектларини қуриш, ишлаб турганларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий спорт ускуналари ва анжомлари билан жиҳозлаш, юқори малакали тренер кадрлар ва мураббийлар билан таъминлаш

 

 

30

34

Оммавий болалар спортини ривожлантириш, қуйидагиларни назарда тутувчи болалар спортини ташкил этиш тизимини янада ривожлантириш йўли билан болалар, айниқса қиз болаларнинг спортнинг улар томонидан танланган турига, спорт тайёргарлиги даражасига, жинси ва ёшига қараб уларни спорт билан шуғулланишга янада кенг жалб этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш:

 

вилоятдаги умумтаълим мактабларида спорт клублари ва жамоаларни тузиш ва спорт турлари бўйича мактаб лигаларини ташкил этишни ҳисобга олган холда, умумтаълим мактаблари учун қўшимча 18 та спорт залларини барпо этиш;

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

вилоятнинг ҳар бир туманида зарур анжомлар билан жиҳозланган биттадан замонавий болалар-ўсмирлар спорт мактабини (18 та), жумладан 3 тасини жорий йилда реконструкция қилиш;

 

 

вилоят марказида спортнинг 4 та йўналиши бўйича 4 та, жумладан жорий йилда 1 та ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабини реконструкция қилиш;

 

Йил давомида

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 2 мартдаги ПҚ-2503 сонли қарори асосида, жорий йилда вилоятда Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 23 та иншоотларда қурилиш ва реконструкция ва капитал таъмирлаш ишлари олиб борилиши белгиланган.

    Андижон шаҳридаги 28-умумтаълим мактабига 18х30 хажмдаги, Андижон тумани 45-сон, Асака тумани 41-сон, Балиқчи тумани 33-сон, Бўз тумани 8-сон, Булоқбоши тумани 11-сон, Жалақудуқ тумани 2-, 22-сонли. Қўрғонтепа тумани 6-сон, Марҳамат тумани 17-сон, Олтинкўл тумани 19-, 26-сонли, Улуғнор тумани 14-сон, Хўжаобод тумани 28-сон, Шаҳрихон тумани 46-, 60-сонли умумтаълим мактаблари ҳамда Избоскан тумани 15-ДИМИ ҳудудига 12х24 ўлчамдаги жами 18 та янги спорт заллари қурилиши белгиланган бўлиб, бугунги кунга қадар барча иншоотлар бўйича қурилиш ишлари якунланди. Манзилли дастурдаги 18 та спорт залларидаги қурилиш ишларини молиялаштириш учун жами 12710,0 сўм йўналтирилди. 

 

Жорий йилда манзилли дастур бўйича Балиқчи ҳамда Шаҳрихон туманларидаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида 5,9 млрд. сўмлик (100%) курилиш-монтаж ишлари бажарилди.

 

 

 

Манзилли дастур бўйича Андижон шаҳридаги Якка кураш спорт турлари бўйича Ихтисослашган Болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг мавжуд спорт иншоотлари капитал таъмирланиши белгиланган бўлиб, ушбу мақсадлар учун бюджет маблағлари ҳисобидан 1,4 млрд. сўм миқдорида маблағ ажратилган. Ҳозирда ушбу объектда 
1,4 млрд. сўмлик (100%) қурилиш ишлари бажарилди.

 

 

 

 

     Сузиш хавзалари тармоғини кенгайтириш борасида жорий йилда                   1 та сузиш хавзаси қуриш;

 

 

 

 

 

     Вилоят марказида боксга ихтисослашган олий спорт маҳорати мактабини қуриш бўйича ишларни ташкил этиш;

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Барча кичик даҳаларда ўз ичига спорт майдонлари (мини-футбол майдончаси, кўча тренажёрлари, баскетбол халқалари ва бошқа)ни ўз ичига олган болалар майдончаларини қуриш дастурини давом эттириш.

 

 

 

 

 

 

 

     Бундан ташқари 2004-2014 йилларда фойдаланишга топширилган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ва объектларини жиҳозлаш ҳамда   2016 йил объектларини спорт жиҳозлари ва анжомлари билан, жумладан ҳар бир умумтаълим муассасасини баскетбол, волейбол, футбол, гандбол тўплари ва стол тенниси коптокчалари билан таъминлаш.

 

 

 

 

 

 

     Малакали тренер-ўқитувчилар таркиби ва ўқув-методик қўлланмалар билан таъминлаш.

 

      Дастурда белгиланган Шаҳрихон туманидаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактабини реконструкция қилиш билан бир қаторда, ушбу спорт мактаби учун  25х11 хажмдаги янги ёпиқ сузиш ҳавзаси барпо этилди. Объектда 2,5 млрд. сўмлик ишлар бажарилди.

 

 

Вилоят марказида боксга ихтисослашган олий спорт маҳорати мактабини қуриш бўйича Андижон шаҳар ҳокимининг 2015 йил 27 ноябрдаги 776-қ сонли қарори билан Андижон вилояти ҳокимлигининг “Ягона буюртмачи инжиниринг компанияси”га Андижон шаҳрида Олий тоифали спорт мактаби қурилиши учун Ю.Отабеков номли кўчадан ер майдони танлаб ажратилган ҳамда лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлашга рухсат берилган. Олий тоифали бокс мактаби қурилиши учун танланган ер участкаларига таклифий лойиҳани 4 та варианти ишланиб, Ўзбекистон Давлат Архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси биринчи ўринбосари А.Р.Тохтаев томонидан Вазирлар Маҳкамасига киритилган.

Ушбу муассасани қурилишини 2017 йил манзилли дастурга ўтказиш юзасидан                  2016 йилнинг 9 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.Азимовга 08/56-421 сонли хат юборилди.

 

Жорий йилда жамғарма вилоят филиали томонидан Андижон шаҳрида 10 та ва Хонобод шаҳарларидаги кичик даҳаларда 1 та жами 11 та болалар спорт майдончалари барпо этилиб фойдаланишга топширилди. Шунингдек, ушбу спорт майдончалари зарурий спорт жиҳозлари билан таъминланди.   Бундан ташқари ҳомийлик маблағларини жалб қилиш ҳисобига вилоятда ҳисобот даврида жами 209 та шундай спорт майдончалари қурилиб, топширилди.

 

 

Вилоятда халқ таълими тизимидаги барча 741 та умумтаълим мактабларини зарурий спорт жиҳоз ва анжомлари билан таъминлаш мақсадида, спорт жиҳозлари бўйича эҳтиёжлар аниқланиб, Республика жамғармасига тақдим этилди. Шу билан бир қаторда, халқ таълими тизимидаги 16 та болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари ҳамда жорий йилда реконструкция қилинаётган 2 та болалар ва ўсмирлар спорт мактабларининг спорт жиҳозларига бўлган эҳтиёжлари ўрганилиб, белгиланган меъёрларга асосан таъминланиши бўйича эҳтиёж шакллантирилди ва кўриб чиқиш учун Республика жамғармасига тақдим этилди.

 Жорий йилнинг июнь ойида Республика жамғармасидан 735,6 млн сўмлик спорт жиҳозлари олиб келинди ва жойларга тарқатилди.

    

     Мураббийларнинг билим ва кўникмалари, тажрибаларини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 июлдаги 214-сонли қарорига асосан вилоятдаги барча мураббийлар Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Сертификатлаштириш ва компьютерлаштириш маркази томонидан аттестациядан ўтказилиб, уларга 3 йиллик махсус мураббийлик рухсатномаси берилмоқда. Бугунги кунга қадар вилоятда 2161 нафар мураббийлар ана шундай рухсатномага эга бўлган ҳолда спорт муассасаларида ёшларга спорт сирларини ўргатиб келмоқдалар. Уларни аттестациядан ўтказиш учун жами 268,4 млн сўм маблағ сарфланди. 

   Ушбу банддаги топшириқлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Ҳомийлик Кенгашининг йиғилишида белгиланган вазифалар доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг раиси томонидан Вазирлар Маҳкамасида жорий йилнинг 22 мартидаги“Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Ҳомийлик кенгашининг 2016 йил 11 февралдаги йиғилиши баёнининг 21-бандида берилган топшириқлар ижросини ташкил этиш тўғрисида”ги              10-10/1-95 сонли йиғилиш қарорида белгиланган вазифалар асосида ҳам иш ташкил этилмоқда.

   Унга асосан вилоятдаги очиқ ва ёпиқ сув ҳавзаларида аёллар ва қизларни сузиш билан шуғулланишини ташкил этиш, ҳамда амалга оширилаётган ишларни мувофиқлаштирувчи вилоят Ишчи гуруҳи таркиби тасдиқланди. Туман (шаҳар)ларда мавжуд сув ҳавзаларида маҳаллалар кесимида 2016 йил давомида ҳафтанинг шанба кунлари аёллар ва қизлар учун бепул шуғулланишларига кенг имкониятлар яратиб бериш бўйича чора-тадбирлар белгиланди. Вилоятда сув спорт билан шуғулланаётган           4391 нафар хотин-қизлар маълумотлар базасига киритилди. Вилоятдаги мавжуд 22 та сузиш ҳавзаларининг санитария ҳолати хотин-қизлар қўмиталари томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликдаги ишчи гуруҳи томонидан ўрганилиб, мавжуд камчиликларни бартараф этиши юзасидан масъул ташкилотларга таклифлар киритилди.

Сузиш ҳавзаларида аёлларни спортнинг ушбу тури билан бепул шуғулланишлари юзасидан алоҳида жадвал ишлаб чиқилиб, шу асосда ташкил этилмоқда.

   Белгиланган вазифалар доирасида 2016 йилнинг    3 май куни Асака туманида фойдаланишга топширилган сузиш ҳавзасида оилавий сув спорти билан шуғулланувчилар ўртасида спорт мусобақаси ташкил этилди.  Июнь ойида Хонобод шаҳрида “Афсона” аёллар учун очиқ сузиш ҳавзаси очилди ва бу ерда вилоят семинари ўтказилди.

   Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 13 июлдаги 10/1-195 сонли “Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Ҳомийлик кенгашининг 2016 йил      11 февралдаги йиғилиши баёнида берилган топшириқларнинг бажарилиши тўғрисида”ги йиғилишда берилган вазифалар асосида сузиш билан шуғулланаётган аёллар ва уларни спорт либосларига эҳтиёжи бўйича маълумотлар базаси шакллантирилди.

   Ҳисобот даврида хотин-қизлар қўмиталари томонидан спортнинг сузиш тури бўйича 13 марта вилоят миқёсида мусобақалар ва кўргазмали чиқишлар ўтказилди.

 

 

31

35

    Ҳар бир қишлоқда болалар, айниқса қизларни спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб қилиш мақсадида қулай шароитлар яратиш.

 

     Бунда:

 

     Спорт билан мунтазам шуғул-ланаётган 15000 нафар қизларни “Президент совғаси” сифатида спорт кийимлари билан таъминлаш;

 

 

 

 

 

 

 

 

     19 ёшгача бўлган ёш иқтидорли спортчиларга, олимпия, миллий ва спортнинг бошқа турлари билан мунтазам шуғулланаётган ўқувчиларни халқаро спорт мусобақаларига қатнашишлари учун уларнинг мусобақа ўтадиган  жойларига йўл учун тўловлар ва хизмат сафари ҳаражатларини қоплаш йўли билан кўмаклашиш.    

Йил давомида

Жамғарма томонидан ҳар йили анъанавий тарзда топширилиб келинаётган, қизлар спорт формалари учун 2016 йилга шаҳар ва туманлар кесимида эҳтиёж шакллантирилган бўлиб, унга кўра, вилоятдаги 15075 нафар 6-18 ёшдаги қизларни спорт формалари билан таъминлаш режалаштирилган. Ушбу спорт формаларини Республика жамғармаси кўрсатмасига асосан олиб келиб топширилиши кўзда тутилмоқда.

        Ёш иқтидорли спортчиларни нуфузли халқаро мусобақаларда иштирокини таъминлаш фақатгина, республика Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси томонидан амалга оширилиб келинади. Ўтган 2015 йилда қарийб 20 нафар вилоятимиз ёш-спортчилари жамғарма маблағлари ҳисобига халқаро мусобақаларда иштирок этиб келдилар. Жорий йилда ҳам спортнинг бокс, енгил атлетика, сузиш ва қўл тўпи каби турлари бўйича турли мамлакатларда бўлиб ўтиши режалаштирилган халқаро мусобақаларга вилоятимизнинг 30 нафардан зиёд ёшларини юборилиши бўйича тақвим режа ишлаб чиқилиб, вилоят ҳокимлигидан тасдиқланган ҳолда республика жамғармасига юборилди. Шунга асосан бугунги кунга қадар ушбу мақсадлар учун 23,1 млн сўм маблағ сарфланди.

      Шунингдек, 17-18 апрель кунлари Улуғнор туманидаги ёш футболчи қизлар Республика жамғармаси топшириғига асосан, Миллий телерадиокомпаниясида ташкил этилган “Ойдин хаёт” ток шоусига юборилди. Ушбу кўрсатувда     10 нафар спортчи қизлар ва 2 нафар мураббийларнинг иштирокини таъминлаш учун  1,1 млн. миқдорида маблағ сарф этилди.          

       Шу билан бирга, вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси томонидан бугунги кунга қадар бадминтон, шашка, ўқ отиш, дзюдо, шахмат, чим устида хоккей, самбо, стол тенниси спорт турларига 74,5 млн сўм маблағ сарфланди.

     Шунингдек, вилоят теннис федерацияси томонидан 20 млн. сўм,  Андижон олимпия заҳиралари коллежи томонидан 350,0 млн сўм, бошқарма тасарруфидаги сув спорт турлари ихтисослаштирилган БЎСМ томонидан 25,0 млн сўм, енгил атлетика ва ўйин турларига ихтисолаштирилган БЎСМ томонидан 10,0 млн сўм, яккакураш турларига ихтисолаштирилган БЎСМ томонидан 14,0 млн сўм, гимнастикага ихтисослаштирилган БЎСМ томонидан 5,0 млн сўм, вилоят футболга ихтисослаштирилган мактаб-интернати томонидан 11,8 млн сўм маблағ сарфланди.

    Сентябрь-ноябрь ойлари давомида вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси томонидан спортчиларни мусобақаларга юбориш учун         25,0 млн. сўм маблағ сарфланди.

 

 

32

 

Қуйидагиларни ташкил этиш йўли билан аёллар ва қизларни жисмоний тарбия ва спортга фаол жалб қилишни,  уларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш: 

Аёллар ўртасида "Аёллар спорт фестивали" ни ўтказиш;

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Уй бекалари ва қизлар ўртасида "Гимнастика барча учун" спорт мусобақаларини ўтказиш;

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

"Соғлом оила" оилавий спорт мусобақаларини ва аёллар ўртасида "Соғлом она - соғлом бола" шиори остида фестиваллар ташкил қилиш.

 

 

 

 

 

2016 йил

 II чорак

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2016 йил

 III чорак

 

 

 

 

 

 

 

2016 йил

 II-III чораклар

 

 

 

 

    Мазкур банд доирасида Андижон олимпия заҳиралари коллежи манежида вилоят халқ таълими, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, соғлиқни сақлаш бошқармалари, олий ўқув юртлари, “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди вилоят филилали ходималари ўртасида спортнинг эстафета, дартс, волейбол, стритбол, гимнастрада турлари бўйича “Аёллар спорт фестивали” ўтказилди. Мусобақа якунига кўра  вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси жамоаси 1-ўринни, халқ таълими бошқармаси жамоаси 2-ўринни, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси жамоаси 3-ўринни қўлга киритдилар. Ғолиблар вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармасининг диплом ва вилоят ҳокимлигининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Мусобақада жами 130 нафардан зиёд хотин-қизлар иштирок этдилар. Ўтказилган мусобақа оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритилди.

Август ойининг 10 санасида Андижон Олимпия заҳиралари спорт коллежида уй бекалари ўртасида анъанавий “Аёл ва спорт” фестивалининг вилоят босқичи ўтказилди. Унда спортнинг 7 та тури бўйича шаҳарлар ва туманлардан 21 нафардан     357 нафар уй бекалари бўлган спортчи аёллар ва 300 нафардан ортиқ томошабинлар иштирок этди.

Спорт мусобақалари вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси томонидан тайинланган ҳакамлар томонидан баҳолаб борилди.

Фестиваль якуни бўйича Қўрғонтепа тумани “Энг латофатли жамоа”, Бўз тумани “Энг маҳоратли жамоа”, Избоскан тумани “Энг интилувчан жамоа”¸ Шаҳрихон тумани “Энг шиддатли жамоа”,  Марҳамат тумани “Ғалабага бўлган ишончи учун” номинациялари бўйича Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитасининг Фаҳрий ёрликлари билан ҳамда Андижон шаҳри 3-даражали, Пахтаобод тумани 2-даражали, Балиқчи тумани 1-даражалидипломлари билан тақдирландилар.

Шунингдек, фестивалда иштирок этган қолган туманлар, жумладан, Олтинкўл тумани “Энг илғор жамоа”, Асака тумани “Энг тарғиботчи жамоа”, Улуғнор тумани “Энг ташаббускор жамоа”, Булоқбоши тумани “Энг бетакрор жамоа”, Андижон тумани “Энг тиришқоқ жамоа”, Хўжаобод тумани “Энг ораста жамоа”,  Жалақудуқ тумани “Энг қувноқ жамоа”, Хонобод шаҳри “Энг интизомли жамоа”, Қорасув шаҳри “Энг мафтункор жамоа” номинациялари бўйича вилоят хотин-қизлар қўмитаси Дипломларининг соҳиби бўлдилар.

Барча номинациялар бўйича иштирокчиларга ташкилий қўмита таркибидаги вилоят ташкилотларининг қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.

Тадбирда вилоят маданият ва спорт бошқармаси санъаткорлари ҳамда болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари қатнашчиларининг маданий дастури ва кўргазмали спорт чиқишлари намойиш этилди.

Вилоят Гимнастика федерацияси томонидан уй бекалари ва қизлар ўртасида "Гимнастика барча учун" спорт мусобақалари Низоми ишлаб чиқилди.Ушбу низомга асосан сентябрь ойи давомида мазкур мусобақанинг шаҳар, туман босқичлари ўтказилди. Октябрь ойининг биринчи ўн кунлигида вилоят босқичи мусобақаси ўтказилди. Тадбир доирасида 30 ноябрь куни шаҳарлар ва туманлардан 6 нафардан 50 ёшгача бўлган уй бекалари ва 6 нафар 6-10 ёшли қиздар ўртасидаги ушбу спорт мусобақасининг вилоят босқичига тайёргарлик олиб борилмоқда.

 

5 май куни Хонобод шаҳрида “Оилам – бахтим менинг” шиори остидаги фестиваль доирасида "Соғлом она - соғлом бола" спорт мусобақаси ўтказилди.

Мусобақада арқон тортиш, эстафета, дартс, стол тениси спорт турлари бўйича туманлардан келган иштирокчилар ўзаро беллашди. Фестивал доирасидаги спорт мусобақаларида умумжамоа ҳисобида 1-ўринни Хонобод шаҳри, 2-ўринни Қўрғонтепа тумани, 3-ўринни Хўжаобод тумани эгаллади. Фестивалда иштирок этган фаол спортчилар учун ҳамкор ташкилотлар томонидан қимматбаҳо эсталик совғалари топширилди. Фестивалда жами 17 та  оилалар ва 2000 нафардан зиёд ёшлар вакиллари қамраб олинди.

 

 

33

 

Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари ва маҳаллаларда мавжуд спорт иншоотларидан самарали фойдаланиш ва ушбу спорт иншоотларида худуддаги уюшмаган ёшларни спорт билан мунтазам шуғулланишларини йўлга қўйиш, уларни спортга жалб қилган ҳолда соғлом турмуш талаблари асосида тарбиялаш мақсадида “Маҳалла ёшлар кунлари”ни календарь режа асосида ташкил этиш.

йил

давомида

   Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари ва маҳаллаларда мавжуд спорт иншоотларидан самарали фойдаланиш ва ушбу спорт иншоотларида худуддаги уюшмаган ёшларни спорт билан мунтазам шуғулланишларини йўлга қўйиш, уларни спортга жалб қилган ҳолда соғлом турмуш талаблари асосида тарбиялаш мақсадида “Маҳалла ёшлар кунлари”нинг календарь режалари ишлаб чиқилди.

   Бугунги кунда аҳоли, айниқса ёшларни оммавий спортга жалб қилиш мақсадида вилоятдаги мавжуд 938 та корхона, ташкилот, бирлашмалар ҳамда таълим муассасаларида 964 та жисмоний тарбия жамоалари фаолият юритмоқда, буларга эса жами 537 минг 51 нафар   шуғулланувчилар, шулардан 103 минг 496 нафар қизлар жалб қилинган. Улар иҳтиёрида жами 4303 та спорт иншоотлари фаолият кўрсатмоқда, шундан 30 таси стадион,   784 таси спорт заллар, 22 таси сузиш хавзалари, 216 таси отиш тирлари, 1 таси манеж ҳамда      3247 таси спорт майдон ва майдончаларидир.

   Спорт секциялари ва бўлимларида 230 минг     347нафар спортчилар (шундан103 минг 496 нафар қизлар) дарсдан ва ишдан бўш пайтларида шуғулланмоқдалар.

   Вилоятдаги болалар спорти, шунингдек, мактабдан ташқари таълим муассасаларида       1215 нафар (шундан 317 нафари аёллар) малакали мутахассис ва мураббийлар спортнинг 47 тури бўйича сабоқ бермоқдалар. Булардан 12 нафари “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий” унвонига эга.

 

 

34

36

     Спорт мусобақаларини ташкил этиш, ўтказиш ва терма жамоалар иштирокини республика босқичида иштирокини таъминлаш, жумладан:

     Умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Қувноқ стартлар” спорт мусобақаларининг мактаб, шаҳар ва туман ҳамда вилоят босқичларини ўтказиш, вилоят ғолиб жамоасини республика босқичида иштирокини таъминлаш;

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Фарғона шаҳрида бўлиб ўтадиган “Универсиада-2016”спорт ўйинларига вилоят терма жамоаси иштирокини таъминлаш.

Бунда:

“Универсиада-2016” спорт ўйинларининг вилоят босқичини ўтказиш;

 

спорт турлари бўйича вилоят терма жамоаларнинг ўқув-машқ йиғинларини ташкил этиш;

 

 

шаклланган вилоят терма жамоасини зарур бўлган спорт кийимлари (экипировка) билан таъминлаш ва уларнинг йўл учун тўловлар ва сафар ҳаражатларини қоплаш.

 

 

 

 

   

Апрель ойи давомида вилоятдаги барча умумтаълим мактабларининг 5-7- синф ўқувчилари ўртасида “Қувноқ стартлар” спорт мусобақаларининг мактаб босчқилари ўтказилди. Мусобақанинг мактаб босқичларида жами 450000 нафар ўқувчи ёшлар иштирок этдилар.

Май ойи давомида “Қувноқ стартлар” спорт мусобақасининг шаҳар, туман босқичлари ўтказилди ва ғолибликни қўлга киритган жамоалар вилоят босқичига йўлланма олдилар.

19-22 май кунлари Булоқбоши тумани Болалар ўсмирлар спорт мактабида мусобақанинг вилоят босқичи ўтказилди. Мусобақа якунига кўра Асака туманидаги 9-умумтаълим мактабининг “Лочинлар” жамоаси 1-ўринни эгалладилар.

5-7 август кунлари “Лочинлар” жамоаси Фарғона вилоятида ўтказилган минтақавий саралаш босқичида фаол иштирок этдилар.

 

2016 йил 4-6 февраль кунлари “Универсиада-2016” спорт ўйинларининг вилоят босқичи ўтказилди ва вилоят терма жамоаси шакллантирилди. Дастлаб спортнинг 15 та тури бўйича 40 нафар спортчилар (юнон рум кураши 4 нафар, эркин кураш 4 нафар, дзюдо 4 нафар, енгил атлетика 8 нафар, шахмат      2 нафар, сузиш 8 нафар, теннис 2 нафар, стол тенниси 2 нафар, таэквандо ВТФ 2 нафар, оғир атлетика 4 нафар) номи аниқланди. Шунингдек, спортнинг баскетбол, футбол, волейбол, қўл тўпи ва бокс турлари бўйича шаклланган вилоят терма жамоаси республика финал босқичида иштирок этиш учун  8-10 апрель кунлари Наманган шаҳрида ўтказилган ҳудудий саралаш босқичида иштирок этдилар. Шунга кўра спортнинг баскетбол (8 нафар), бокс (2 нафар), қўл тўпи (10 нафар) турлари бўйича финал босқичида иштирок этувчилар номи маълум бўлди ва улар спортчилар тайёргарлик машғулотларида қатнашдилар. Жорий йилнинг 26-29 май кунлари Фарғона шаҳрида ўтказилган “Универсиада-2016”спорт мусобақаларида вилоят терма жамоаси муваффақиятли иштирок этиб, жами 67 та (18 та олтин, 22 та кумуш, 27 та бронза) медалларни қўлга киритдилар ва умумжамоа ҳисобида 4-ўринни эгалладилар.

 

“Камолот” ЁИҲ вилоят Кенгаши, вилоят маданият ва спорт ишлари, ўрта махсус, касб-ҳунар, соғлиқни сақлаш бошқармалари, вилоят футбол федерацияси ҳамкорлигида Қўшма Низом ишлаб чиқилди. Ушбу низомга асосан 6 апрел куни вилоят ички ишлар боқармасига қарашли “Динамо” ўйингоҳида Андижон индустриал педагогика коллежи, Жалақудуқ аграсаноат касб-ҳунар коллежи, Пахтаобод ижтимоий иқтисодиёт коллежи ва Андижон 4-сонли академик лицейларидан иборат жамоалар иштирокида “Камолот кубоги” футбол мусобақасининг вилоят босқичи ўтказилди. Мусобақа якунига кўра 1-ўринни Андижон индустриал педагогика коллежи, 2-ўринни Пахтаобод ижтимоий иқтисодиёт коллежи, 3-ўринни Жалақудуқ агросаноат касб-ҳунар коллежи жамоаси эгаллади. Республика босқичига Андижон индустриал педагогика коллежи йўлланмани қўлга киритди. Мусобақада жами 250 нафар ёшлар иштирок этдилар.

    16 апрель куни Наманган вилоятида республика босқичи ўтказилди. Унда Андижон индустриал педагогика коллежи жамоаси иштирок этиб қайтди.

 

    “Ёш чегарачилар” спорт мусобақалари вилоят босқичини ўтказиш бўйича ҳамкор ташкилотларнинг қўшма қарори ва низоми ишлаб чиқилиб, тасдиқланди. Шунга асосан март-апрель ойлари давомида барча шаҳар ва туманларда ушбу мусобақанинг шаҳар, туман босқичлари юқори савияда ўтказилди.

    9 апрель куни Хонобод шаҳридаги ҳарбий қимда мусобақанинг вилоят босқичи ўтказилди. Унда шаҳар, туман босқичларида ғолибликни қўлга киритган касб-ҳунар коллежлари жамоалари ўзаро беллашдилар. Якуний натижага кўра Хонобод шаҳар сервис ижтимоий-иқтсодиёт коллежининг “Жасорат” жамоаси 1-ўринни, Булоқбоши агросаноат коллежининг “Чегарачилар” жамоаси 2-ўринни, Хўжаобод педагогика ва ижтимоий-иқтисодиёт коллежининг “Ватанпарвар” жамоаси 3-ўринни қўлга киритди. Ғолибларга  “Камолот” ЁИҲ ҳамда ҳамкор ташкилотларнинг 1-, 2- ва 3-даражали дипломлари, шунингдек, 5 та наминация бўйича ғолибларга фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди. Мусобақа ғолиби Хонобод шаҳар сервис ижтимоий-иқтисодиёт коллежининг “Жасорат” жамоаси республика босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди. Ушбу мусобақада 250 нафардан зиёд иштирокчи қатнашди.   

     3-5 май кунлари Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида мусобақанинг республика босқичи ўтказилди. Унда Хонобод шаҳар сервис ижтимоий-иқтсодиёт коллежининг “Жасорат” жамоаси иштирок этиб, “Ҳуқуқ билимдони” йўналишида ғолиб, деб топилди.

 

 

Таълим муассасалари ўртасида футбол бўйича “Камолот Кубоги” учун спорт мусобақалари ўтказиш ва ғолиб бўлган жамоани республика мусобақаларида иштирокини таъминлаш.

 

 

“Камолот” ЁИҲ вилоят Кенгаши, вилоят маданият ва спорт ишлари, ўрта махсус, касб-ҳунар, соғлиқни сақлаш бошқармалари, вилоят футбол федерацияси ҳамкорлигида Қўшма Низом ишлаб чиқилди. Ушбу низомга асосан 6 апрель куни вилоят ички ишлар боқармасига қарашли “Динамо” ўйингоҳида Андижон индустриал педагогика коллежи, Жалақудуқ аграсаноат касб-ҳунар коллежи, Пахтаобод ижтимоий иқтисодиёт коллежи ва Андижон 4-сонли академик лицейларидан иборат жамоалар иштирокида “Камолот кубоги” футбол мусобақасининг вилоят босқичи ўтказилди. Мусобақа якунига кўра            1-ўринни Андижон индустриал педагогика коллежи, 2-ўринни Пахтаобод ижтимоий иқтисодиёт коллежи, 3-ўринни Жалақудуқ агросаноат касб-ҳунар коллежи жамоаси эгаллади. Республика босқичига Андижон индустриал педагогика коллежи йўлланмани қўлга киритди. Мусобақада жами 250 нафар ёшлар иштирок этдилар.

    16 апрель куни Наманган вилоятида республика босқичи ўтказилди. Унда Андижон индустриал педагогика коллежи жамоаси иштирок этиб қайтди.

 

 

“Ёш чегарачилар” спорт мусобақалари вилоят босқичини ўтказиш ва ғолибларни республика босқичида иштирокини таъминлаш.

 

“Ёш чегарачилар” спорт мусобақалари вилоят босқичини ўтказиш бўйича Миллий хавфсизлик хизмати Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита, “Камолот” ЁИҲ Марказий Кенгаши, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг  Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, ЎЗбекистон хотин-қизлар қўмитаси, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси, Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ҳамкорлигида ишлаб чиқилган қўшма қарор асосида вилоятдаги ҳамкор ташкилотларнинг қўшма қарори ва низоми ишлаб чиқилди.

Танловнинг шаҳар ва туман босқичлари          22-24 март кунлари ўтказилди. Уларда 2140 нафар ёшлар иштирок этди. Вилоят босқичи 9 апрель куни Хонобод шаҳридаги ҳарбий қисмда мусобақанинг ўтказилди. Унда шаҳар, туман босқичларида ғолибликни қўлга киритган касб-ҳунар коллежлари жамоалари ўзаро беллашдилар. Якуний натижага кўра Хонобод шаҳар сервис ижтимоий-иқтсодиёт коллежининг “Жасорат” жамоаси 1-ўринни, Булоқбоши агросаноат коллежининг “Чегарачилар” жамоаси 2-ўринни, Хўжаобод педагогика ва ижтимоий-иқтисодиёт коллежининг “Ватанпарвар” жамоаси 3-ўринни қўлга киритди. Ғолибларга  “Камолот” ЁИҲ ҳамда ҳамкор ташкилотларнинг 1-,2- ва 3-даражали дипломлари, шунингдек, 5 та наминация бўйича ғолибларга фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди. Мусобақа ғолиби Хонобод шаҳар сервис ижтимоий-иқтисодиёт коллежининг “Жасорат” жамоаси республика босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди. Ушбу мусобақада 250 нафардан зиёд иштирокчи қатнашди.   

3-5 май кунлари Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида мусобақанинг республика босқичи ўтказилди. Унда  Хонобод шаҳар сервис ижтимоий-иқтсодиёт коллежининг “Жасорат” жамоаси иштирок этиб, “Ҳуқуқ билимдони” йўналишида ғолиб деб топилди.

 

 

35

37

    Махсус мактаб-интернатлар тарбияланувчилари – болалар-ногиронлар ўртасида спорт мусобақаларни ўтказиш:

 

     I босқич – ҳар бир махсус мактаб-интернати тарбияланувчилари ўртасида

 

     II босқич – Тошкент шаҳрида ўтказиладиган финал босқичида вилоят босқичи ғолиблари иштирокини таъминлаш.

 

 

 

 

2016 йил

I-ярим йиллик

Вилоят халқ таълими, Миллий паралимпия ассоциацияси вилоят бўлими, вилоят маданият ва спорт ишлари, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бошқармалари, “Камолот” ЁИҲ вилоят кенгаши, вилоят телерадиокомпанияси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ҳамкорлигида қўшма қарор ва Низом ишлаб чиқилиб, тасдиқланди. Шунга асосан 12 май куни Қўрғонтепа “Мурувват уйи”да тарбияланувчи болалар ўртасида “Қувноқ стартлар” спорт мусобақаси ўтказилди. Мусобақада жами 24 нафар тарбияланувчи болалар иштирок этди. Ғолиблар ташкилотчиларнинг қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар. “Қувноқ стартлар” спорт мусобақасида жами 54 нафар болалар қамраб олинди.

 26-30 июнь кунлари Тошкент шаҳар Юнусобод тумани 2-БЎСМда мазкур мусобақанинг Республика босқичи ўтказилди. Унда вилоят терма жамоаси муваффақиятли қатнашиб, юқори натижаларни қўлга киритдилар. Жумладан, Балиқчи туманидаги 9-махсус мактаб-интернати 9-синф ўқувчиси Саиджалолов Муроджон ҳамда 7-синф ўқувчиси Аҳмадалиева Нафисалар спортнинг эркин ва чалқанча сузиш турлари бўйича  иштирок этиб, Саиджалолов Муроджон 2 та кумуш медалини қўлга киритди. Хўжаобод тумани          16-махсус мактаб интернати 10-синф ўқувчиси Султонов Мавлонбек чалқанча сузишда бронза, эркин сузишда кумуш, 8-синф ўқувчиси Абдураҳмонова Севара 2 та кумуш медали, Хўжаобод тумани заиф эшитувчилар махсус мактаб-интернати 10-синф ўқувчиси Хазратқулов Асадбек эркин ва чалқанча сузиш бўйича 2 та олтин медални қўлга киритди.

Ғолиб ва совриндорлар ташкилий қўмитанинг диплом ва эсдалаик совғалари билан тақдирландилар. 

 

 

36

38

     Қизлар орасида, айниқса қишлоқ жойларда спортни оммалаштириш, уларни жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга кенг кўламда жалб қилиш мақсадида Андижон вилояти телерадиокомпаниясида вилоятдаги машҳур, спортда юқори натижаларга эришган спортчи-қизлар ва аёллар иштирокида “Спортчи қизлар – Ўзбекистон ифтихори” телекўрсатувини ташкил қилиш.

Доимий

Қизлар орасида, айниқса қишлоқ жойларда спортни оммалаштириш, уларни жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга кенг кўламда жалб қилиш мақсадида Андижон вилояти телерадиокомпаниясида вилоятдаги машҳур, спортда юқори натижаларга эришган спортчи-қизлар ва аёллар иштирокида “Спортчи қизлар – Ўзбекистон ифтихори” телекўрсатуви ташкил қилинди. Жумладан, вилоят телерадиокомпанияси томонидан вилоятдаги ўқ отиш спорт тури билан шуғулланаётган қизлар фаолиятига оид кўрсатув тайёрланиб, 10 май куни эфирга узатилди. Шунингдек,  оғир атлетика бўйича Ўзбекистон чемпиони, Осиё чемпионати совриндори қўрғонтепалик Манзура Мамасолиева ҳақида вилоят телерадиокомпанияси томонидан кўрсатув тайёрланиб, 11 май куни эфирга узатилди.

8-9 июнь кунлари Улуғнор туманидаги БЎСМда шуғулланаётган бадиий гимнастикачи қизлар ҳақида кўрсатув тайёрланиб, “Диёр янгиликлари” ҳамда “Спорт” телеканали орқали эфирга узатилди.

18 июнь куни “Универсиада-2016” спорт ўйинларида муваффақиятли иштирок этган қизлар ҳақида “Спорт оламида” кўрсатуви тайёрланиб, вилоят телерадиокомпанияси орқали эфирга узатилди. Шунингдек, вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси тасарруфидаги сув спорт турларига ихтисослаштирилган БЎСМда синхрон сузиш бўйича қизлар ўртасида ўтказилган мусобақа ҳақида кўрсатув тайёрланиб, 15 июнь куни вилоят телерадиокомпанияси томонидан эфирга узатилди.

Балиқчи туманида ўқ отиш спорт тури билан шуғулланаётган Шахноза Собирова ҳамда Андижон шаҳрилик Екатерина Вабановскаялар ҳақида вилоят телерадиокомпанияси томонидан кўрсатув тайёрланиб, 1-2 август кунлари эфирга узатилди.

Асака туманида ўзбек жанг санъати бўйича шуғулланаётган Кумушой Абдумуталова ҳақида вилоят телерадиокомпанияси томонидан кўрсатув тайёрланиб, 9 август куни эфирга узатилди.

Шу билан бирга, “Диёр янгиликлари” информацион дастурлари орқали ҳам спортчи қизлар фаолияти ва уларнинг эришган ютуқлари ҳақида мунтазам ахборотлар бериб борилмоқда.

 

 

 

 

Бўлим учун сарфланадиган сарф-харажатлар: жами  26,9 млрд.сўм. ва эквивалентда 67,3 минг АҚШ доллари. 

 

 

 

 

VI. Мамлакатимизда тинчлик, осойишталик ва фаровонликни янада мустаҳкамлашнинг муҳим шарти сифатида оилаларда соғлом маънавий муҳитни, хусусан, ўзаро хурмат-эҳтиром, эр-хотин ўртасида, ота-оналар билан фарзандлар, қайнона-келин ўртасида, қўни-қўшнилар ўртасида меҳр-оқибат руҳини яратиш

 

 

37

39

Оилада соғлом маънавий муҳитни, ўзаро ҳурмат-эҳтиром руҳини яратиш,  юксак ахлоқий ва маънавий қадриятларни сақлаб қолиш, ёшларга соғлом турмуш тарзини сингдириш мақсадида:

-                “12 йиллик мажбурий таълим менинг саодатим учун” шиори остида “Ораста қизлар” тўгараги аъзолари иштирокида “Маҳалланинг энг ораста қизлари” шаҳарлар, туманлар, вилоят кўрик-танловларини ўтказиш.

Танлов ғолибларидан иборат вилоят гуруҳини  Республика форумида иштирок этишини ташкил этиш;

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

-  “Оиланинг олтин қўрғони” мавзусида 15 май — Халқаро оила кунига бағишлаб байрам тадбирларини ўтказиш;

-          “Маънавият оиладан бошланади” мавзусида вилоят илмий-амалий конференциясини ўтказиш;

-  маҳаллаларда “Меҳрибон қайнона” танловини ўтказиш;

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

-  академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчи қизлари ўртасида уларнинг оналари, опа-сингиллари ва келинлари билан биргаликда “Гулшан аро гулчеҳралар” мавзусида кўрик-танловларни ташкил этиш;

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

-  454 та мактабгача таълим муассасалари қошида ташкил этилган “Зумрадойлар давраси” тўгаракларида, 882 та таълим муассасалари ва 868 та маҳаллада ташкил этилган “Ораста қизлар” тўгаракларида машғулотлар ўтказиш бўйича буклетлар ва тавсиялар ишлаб чиқиш.

 

2016 йил

I ярим йиллиги

 

2016 йил III чорак

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2016 йил май

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2016 йил

 III чорак

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2016 йил

I чорак

 

 

 

 

Вилоят таълим муассасаларидаги “Ораста қизлар” тўгарагининг лидерлари томонидан “Тенгдош-тенгдошга” тамойили асосида маҳалла фуқаролар йиғинларидаги  “Ораста қизлар” давраси машғулотларини ташкил этишда фаол иштирок этиб келмоқдалар.

Вилоятдаги 868 та маҳалла фуқаролар йиғинларида “Маҳалланинг энг ораста қизлари” Форумини ўтказиш тўғрисидаги Йўриқнома талаблари асосида маҳаллалар миқёсида Форумнинг дастлабки босқичларини ўтказилди.

2016 йилнинг 7 май куни ижро учун юборилган Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси, Халқ таълими вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, “Оила” илмий-амалий маркази, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг Оилада соғлом маънавий муҳитни, ўзаро ҳурмат-эҳтиром руҳини яратиш,  юксак ахлоқий ва маънавий қадриятларни сақлаб қолиш, ёшларга соғлом турмуш тарзини сингдириш мақсадида “12 йиллик мажбурий таълимнинг мажбурийлиги, коллеж ва академик лицейларда ўқиш даврида барвақт никоҳларнинг олдини олиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, қизлар орасида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш масалалари бўйича кенг тушунтириш ишларини олиб бориш тўғрисидаги Қўшма қарори асосида 2016 йил 28 сентябрь куни ўтказилган умумтаълим мактаблари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчи қизлари орасида ота-оналар, психологлар, педагогларни фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва соғлиқни сақлаш муассасалари вакилларини жалб этган ҳолда фаолият кўрсатаётган  "Ораста қизлар"  тўгараклари  аъзолари иштирокида “Ораста қизлар маҳалла кўрки”  шиори остида анъанавий “Маҳалланинг энг ораста қизлари”  республика анжуманида вилоятнинг “Истиқлол юлдузлари” жамоаси фаол қатнашиб, “Қадриятларни улуғлаган жамоа” номинациясида сертификатга эга бўлдилар.

15 май - Халқаро Оила куни байрамини муносиб нишонлаш мақсадида вилоят ҳокимлиги, вилоят хотин-қизлар қўмитасининг тадбирлар режаси шу йилнинг 18 апрель куни тасдиқланиб, ижрога йўналтирилди. Тадбирлар “Оилам – бахтим менинг” шиори остида ўтказилиши белгиланиб, унга асосан вилоятдаги ўрта махсус касб-ҳунар таълими тизимдаги ёшлар ўртасида  “Ёш оила қурувчилар мактаби”,  олий таълим муассасаларида “Бахтли оила сари” кўрик-танловлари ўтказилди. 

Бундан ташқари мазкур тадбир муносабати билан  “Оиланинг олтин қўрғони” мавзусида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Оила” телеканали билан биргаликда телемарафон ўтказиш бўйича алоҳида тадбирлар режаси белгиланиб, 15 май куни мазкур телеканал орқали намойиш этилди.

Вилоятдаги 868 та маҳалла фуқаролар йиғинларида жорий йилнинг май ойида “Меҳрибон қайнона” танловлари ўтказилиб, шу йилнинг 5 май куни шаҳар, туман босқичи ғолиблари Хонобод шаҳрида ўтказилган вилоят босқичи танловларида қатнашдилар. Танловда 1-ўринга Шаҳрихон туманидан Собирова Хамидахон, 2-ўринга Хонобод шаҳридан Назирова Манзурахон, 3-ўринга Қорасув шаҳридан Мамашева Барокатхонларнинг оиласи сазовор бўлди.

Бундан ташқари Халқаро оила куни муносабати билан “Намунали оила”, “Намунали ёш оила”, “Отам, онам ва мен спортчилар оиласимиз”, “Ҳунарманд оила”, “Санъатим-саодатим”, “Отам, онам ва мен – спортчилар оиласимиз” номинацияларида ҳам танловлар уюштирилиб, ғолиблар рағбатлантирилди.

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамкорлигида 2016 йилнинг 25 апрель кунги “Ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчи-қизлари ўртасида “Ёшлар “оммавий маданият” ва ”интернет”” шиори остида “Гулшан аро гулчеҳралар” мавзусидаги кўрик-танловини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тасдиқланган Йўриқнома асосида тадбирлар ташкил этилди ва уюшқоқлик билан ўтказилиши таъминланди.

Жорий йилнинг 20 май куни вилоятдаги 129 та академик-лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида ўқувчи-қизлардан иборат жамоалар томонидан “Ёшлар, “оммавий маданият” ва интернет” мавзуидаги саҳна кўриниши намойиш этилди. Ушбу тадбирларга таълим муассасалари ўқувчилари билан бир қаторда уларнинг ота-оналари, опа-сингиллари, келинойилари ҳам жалб этилди.

21 май куни танловнинг шаҳарлар ва туманлар босқичлари ҳар бир ҳудудда таълим муассасаларидан келган ўқувчи-ёшлар иштирокида ташкил этилди.

Ўтказилган тадбирларда ҳар бир жамоа томонидан белгиланган мавзуда  10 дақиқалик саҳна кўриниши намойиш этилди.

Танловнинг биринчи босқичида 47.138 нафар ўқувчилар, 25.481 нафар опа-сингиллар ва келин ойилар қатнашдилар. Иккинчи шаҳар, туман босқичларида 367 нафар ўқувчи-ёшлар қатнашчи сифатида, 19.923 нафар ота-оналари, опа-сингиллари ва келинойилари томошабин сифатида иштирок этдилар.

Ғолиблар ҳудудий ташкилий қўмита томонидан диплом, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

2016 йил “Соғлом она ва бола йили” муносабати билан мактабгача таълим муассасаларида, жумладан,  Андижон шаҳридаги 20-,43-,47-,51-,53- Асака туманидаги 38-,39-,42- Жалақудуқ туманидаги 1-, 26-, Олтинкўл туманидаги 1-,2-, Избоскан туманидаги 8-, 14-, 17, Мархамат туманидаги 21-, 22-, Пахтаобод туманидаги 18-,   25-, 27-, Қўрғонтепа туманидаги 6-, 23-мактабгача таълим муассасаларида “ “Зумрадойлар давраси” тўгараги ишлари бўйича кўргазмали семинарлар ўтказилди.

 Вилоятдаги 454 та МТМга Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан жорий йилда “Зумрадойлар давраси” машғулотлари учун ишлаб чиқилган мавзулар етказилди. Таълим муассасаларига ва маҳалла фуқаролар йиғинларига “Ораста қизлар” тўгараги ва давраси машғулотлари учун ишлаб чиқилган Ягона режа ва апрель-май ойларида ўтказилиши белгиланган ҳафталик машғулотларининг режаси ишлаб чиқилиб, етказилиб, бажарилиши таъминланди.

Шу йилнинг 16 июль-30 август кунига қадар вилоят маҳалла фуқаролар йиғинларида Ўзбекистон давлати мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан ўтказилаётган “Ким эдигу, ким бўлдик?” мавзусидаги тарғибот тадбирларида маҳаллалардаги “Ораста қизлар” давраси аъзолари томонидан  тайёрланган саҳна кўринишлари, маданий дастурлар намойиш этилди.

 

 

38

40

Кам таъминланган ва кўп болали оилаларнинг камида 50 мингтасининг ижтимоий муҳофазасини миллий  байрамлар,  Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни (1 июнь)   ва янги ўқув йили арафасида эсдалик совғалари улашиш, озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак ва мактаб буюмлари бериш йўли билан кучайтириш.

Йил мобайнида

“Наврўз” умумхалқ байрами муносабати билан шаҳарлар, туманлар ҳокимликлари томонидан кам таъминланган ва кўп болали оилаларнинг           3460 нафар фарзандларидан байрам совғалари ва озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечаклардан иборат совғалар билан хабар олинди.

1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан вилоятдаги шаҳарлар ва туманларда жами 22 минг нафардан ортиқ болаларга совға-саломлар ва уй таълимида ўқиган, ногирон болаларга озиқ-овқат маҳсулотлари, ширинликлар ва кийим-кечаклардан иборат совғалар берилди.

 Қизил Ярим ой жамияти вилоят бўлими томонидан 1448 нафар, “Соғлом авлод учун” фонди вилоят бўлими 260 нафар кам таъминланган оила фарзандларига кийим-кечаклар, озиқ-овқат маҳсулотлари, санитария-гигиена воситалари ва дори-дармонлардан ёрдам кўрсатилди.

 Қўрғонтепа туманида ўтказилган байрам тадбирига 50 нафар уйда якка тартибда ўқитиладиган ўқувчилар, 41 нафар ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, 64 нафар кам таъминланган оила фарзандлари, 367 нафар ўқувчилар таклиф этилди. Ушбу тадбир давомида жами 210 нафар эҳтиёжманд  болаларга кийим-кечаклар, 450 нафар болаларга Андижон шаҳрида ўтказилган шундай тадбирда 1200 нафар болалар А.Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғида ҳамда Болалар боғида совға саломлар берилди. Барча аттракционлар бепул хизмат кўрсатди.

Хонобод шаҳрида 500 нафар болаларга мактабгача таълим муассасалари мураббийлари томонидан тайёрланган қўғирчоқ театрлари намойиш этилди.

Рамазон ҳайити муносабати билан 746 нафар кам таъминланган оилалардаги болаларга ҳомийлар маблағлари кўмагида моддий ёрдам уюштирилди.

Август ойида яқинлашиб келаётган янги ўқув йилига бугунги кунга қадар 850 нафар кам таъминланган оилаларнинг фарзандларига ўқув қуроллари ва мактаб формаларидан ҳомийлик ёрдамлари ташкил этилди.

Ушбу масала 680 та кам таъминланган оилаларга вилоят ҳамда туман ташкилотлари раҳбарлари бириктирилиб, Мустақилликнинг 25 йиллиги арафасида шу оилалардаги ўқувчи-болаларга мактаб формаси, спорт кийими, ўқув қуроллари, портфель ва бошқа керакли анжомлар олиб бердилар.

Ҳисобот даврида вилоят шаҳарлар ва туманларида жами 50 минг нафардан ортиқ кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларнинг фарзандларидан хабар олинди.

 

 

39

41

Ҳар бир ҳудудда аҳолининг ижтимоий заиф, кам таъминланган қатламлари вакиллари, “Меҳрибонлик” уйлари тарбияланувчилари, боқувчи-сини йўқотган оилаларнинг 31 нафар ўғли учун омонат банкларида 1,0 миллион сўмга ҳисоб очиб “Суннат тўйи” ўтказиш.

Йил мобайнида

  Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 4 мартдаги 176-ф-сонли, вилоят ҳокимининг 2016 йил 9 мартдаги 29-ф-сонли Фармойишлари ҳамда фонд республика бошқарувининг 2016 йил 5 мартдаги 53-сонли бошқаруви қарорига асосан жорий йилнинг 12-13 март кунлари умумхалқ хайрия хашари ўтказилди. Ушбу хашардан “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими бошқаруви ҳамда шаҳар, туман бўлинмалари хисоб рақамларига маблағ тушиб, Вазирлар Маҳкамасининг тақсимоти чиққандан сўнг вилоятдаги ижтимоий заиф, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларнинг ҳамда “Меҳрибонлик” уйлари тарбияланувчиси бўлган 26 нафар ўғил болаларга ҳомийлик маблағларини жалб қилган ҳолда 474 нафар болаларга, жами 500 нафар болаларга суннат тўйлари ўтказиб берилиши кўзда тутилган. Ушбу тадбирлар 2016 йилнинг    15-30 июль ҳамда 1-4 август кунлари Ўзбекистон давлати Мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан ўтказилиши белгиланган  “Андижонни обод ва кўркам вилоятга айлантирайлик” фестивали доирасида ташкил этилиши белгиланиб, ўтказилмоқда. Бу борада вилоятнинг ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинларининг тавсиялари асосида рўйхатлар шакллантирилди, ҳомийлар бириктирилди. Ушбу банддаги топшириқлар доирасида ҳисобот даврида шаҳарлар, туманлар ҳокимликлари томонидан 660 нафар кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларнинг ўғил болаларига суннат тўйлари ўтказилиб,         500 нафари учун белгиланган тартибда омонат дафтарчалари очилди.

 

 

40

 

Даволанишга мухтож  ишчи-ходимлардан           12 нафарини “Умид Гулшани” санаторийсида имтиёзли соғломлаштириш.

Йил давомида

2016 йил 19 июлга қадар  даволанишга мухтож 6 нафар ишчи-ходимлар “Умид Гулшани” санаторийсида имтиёзли соғломлаштирилди.

15-19 август кунлари ташкил этилган байрам тадбирларида вилоят корхона, ташкилот ва муассасаларда самарали меҳнат қилиб келаётган турли соҳа ходимларидан 5 нафар меҳнаткаш аёлларга ўз саломатликларини тиклаш учун касаба уюшмалари тизимидаги “Умид гулшани” санаторийсига бепул йўлланмалар берилди.

Қолган  1 нафари “Устоз ва мураббийлар” куни муносабати билан УзКУФК томонидан ўтказиладиган акцияларда соғломлаштирилиши белгиланган.

 

 

41

43

“Касаба уюшмалари - болаларга” акциясини уюштириш ва акция доирасида:

2016 йил

 

Наврўз байрами муносабати билан Қўрғонтепа ногирон болалар “Мурувват интернат уйи” тарбияланувчиларига гигиена пакетлари (памперс) хадя этилди. 

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан  Андижон шаҳридаги 26-сонли болалар махсус ёрдамчи мактаб-интернати ўқувчиларига 1 дона ARTEL телевизори  совға қилинди.

 

вилоят ҳудудидаги 1 та ёрдамчи махсус мактаб-интернатга ҳомийлик ёрадами кўрсатиш,

июнь

 

 

 

биринчи синфга қабул қилинган 860 нафар ўқувчиларга совғалар (санитария-гигиена жамламаси) хадя қилиш,

 

 

сентябрь

 

6 сентябрь куни Қўрғонтепа, Жалақудуқ, Пахтаобод, Бўз, Улуғнор туманларидаги 22 та умумтаълим мактабларида 1-синфга қабул қилинган 1200 нафар болаларга (санитария-гигиена жамламаси) тантанали тарзда топширилди.

9 май - “Хотира ва қадрлаш куни” байрами арафасида  хизмат вази-фасини бажаришда ҳалок бўлган 30 нафар ҳарбий хизматчилар ва ички ишлар ходимлари фарзандларига 250 минг сўмдан нақд пул кўринишида моддий ёрдамлар кўрсатилди.

2016 йил 15-19 август кунлари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан вилояти-мизнинг     5 та ҳудудида мамлакати-миз Мустақиллигининг 25 йиллиги олдидан “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” ғоясини ўзида мужассам этган маданий-маънавий тадбирлар дастури ўтказилди. Ушбу тадбирда 30 нафар мустақиллик йилларида хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ички ишлар ходимлари оилаларига моддий ёрдам кўрсатилди.

557 та корхонада 678 нафар аёллар учун иш хақи сақланган ҳолда иш соати қисқартирилди.

 

 

хизмат даврини ўташ даврида халок бўлган харбий хизматчилар ҳамда ички ишлар ходимлари фарзандларига моддий ёрдамлар кўрсатиш.

йил давомида

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

- 400 нафар аёллар учун иш хақи сақланган ҳолда иш соатини 1 соатга қисқартириш;

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

йил давомида

 

 

- кам таъминланган кўп болали оилаларнинг олий ўқув юртларида таҳсил олаётган 125 нафар фарзандларининг контракт тўловларини бир қисмини қоплашда кўмаклашиш.

 

Вилоятимиздаги 142 та корхоналардаги кам таъминланган кўп болали оилаларнинг олий ўқув юртларида таҳсил олаётган 182 нафар фарзандларининг контракт тўловларини бир қисмини қоплашда кўмаклашилди.

 

 

42

44

Аёллар ва болаларни маънавий  ва моддий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини амалга ошириш:

кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган оилаларнинг 4000 нафар фарзандлари учун уқув қуроллари харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш;

 

 

 

 

     Ҳисобот даврида кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган оилаларнинг 5513 нафар фарзандлари учун ўқув қуроллари харид қилиш харажатларининг бир қисми қопланди;

 

     икки ёшдан уч ёшгача бола парвариши учун таътилда бўлган 2 минг нафар ёш онага моддий ёрдам кўрсатиш;

 

    ўтган даврда икки ёшдан уч ёшгача бола парвариши учун таътилда бўлган 2015  нафар ёш онага моддий ёрдам кўрсатилди;

 

 

    60 нафар қишлоқ туманларининг чекка туманларидаги кўмакка муҳтож оилаларнинг ишлаётган аёлларини Бухоро, Самарқанд, Тошкент вилоятларига саёҳатини уюштириш.

 

  жорий йилнинг 24-28 март кунлари вилоятдаги қишлоқ туманларининг чекка ва бориш қийин бўлган қишлоқлардаги кўмакка муҳтож оилаларнинг ишлаётган 65 нафар аёллар учун Тошкент, Урганч, Хива, Бухоро, Самарканд каби тарихий шаҳарларга саёҳатлари ташкил этилди.

 

 

43

45

Оилада тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, болаларда меҳр-оқибат, ватанпарварлик ва она Ватанга содиқлиқ хиссини уйғотиш чора-тадбирларини қуйидагилар орқали амалга ошириш:

Йил  давомида

 

 

 

 

 

кам таъминланган оилаларнинг 700 нафар фарзандлари учун музей, маданият ва истироҳат боғларига экскурсиялар ташкил этилди.

 

Жорий йилнинг 7 июнь куни “Биз–Мустақиллик фарзандларимиз” шиори остида кам таъминланган оилалар ҳамда турли танловлар ғолибларидан иборат 45 нафар болаларнинг рўйхати шакллантирилди ва  улар учун Фарғона ва Қўқон шаҳарларига саёҳати уюштирилди.

 

 

 

 

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ва кам таъминланган оилаларнинг 500 нафар фарзандлари учун музей, ботаника боғлари, ҳайвонот боғлари, маданият ва истироҳат боғларига бепул экскурсиялар уюштириш;

30 май-

3 июнь

 

 

Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ва иқтидорли      40 нафар болалар учун "Биз – Мустақиллик фарзандларимиз" шиори остида Қўқон, Марғилон ва Тошкент шаҳарларига сафарлар уюштириш;

май-июнь

 

 

10 нафар ногирон ўқувчи ва талабаларга махсус аппарат, плеер, мактаб қуроллари совға қилиш.

Йил  давомида

2016 йил 15-19 август кунлари ташкил этилган маданий-маърифий тадбирда олий ва ўрта махсус ўқув юртларида таълим олаётган 10 нафар кўзи ожиз талаба ва ўқувчиларига махсус мактаб анжомлари берилди.

 

 

44

46

Вилоят телерадиокомпанияси билан биргаликда қуйидаги мавзулар бўйича:

- мамлакатимизда тинчлик, осо-йишталик ва фаровонликни янада мустаҳкамлашнинг муҳим шарти сифатида соғлом маънавий муҳит, жумладан эр-хотинлар, ота-оналар ва болалар, қайнона ва келинлар, қўшнилар ўртасида ўзаро ҳурмат, эзгулик ва меҳр-муҳаббат муҳити ҳукмрон оилалар ҳақида ҳикоя қилувчи “Обод маҳалла”, “Мўъжаз Ватан” кўрсатувларини;

- ёшлар, ёш эр-хотинлар онгига меҳр-муҳаббат, садоқат ва ўзаро масъулият ҳиссини сингдиришга йўналтирилган ва аниқ шахслар ҳақида ҳикоя қилувчи “Бахт қўрғони” кўрсатувларини тайёрлаш.

Йил давомида

Мамлакатимизда тинчлик, осойишталик ва фаровонликни янада мустаҳкамлашнинг муҳим шарти сифатида соғлом маънавий муҳит, жумладан эр-хотинлар, ота-оналар ва болалар, қайнона ва келинлар, қўшнилар ўртасида ўзаро ҳурмат, эзгулик ва меҳр-муҳаббат муҳити ҳукмрон оилалар ҳақида ҳикоя қилувчи “Обод маҳалла”, “Мўъжаз Ватан”,  “Бахт қўрғони” номли ҳар ҳафтада намойиш этилаётган кўрсатувга вилоятда илм, фан, маданият, спорт соҳаларида юқори натижаларга эришган 102 та оилалар тўғрисида кўрсатув тайёрланди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

VII. Қиз болаларни - бўлажак оналарни - жисмонан соғлом ва интеллектуал ривожланган тарзда вояга етказиш, уларнинг академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида албатта таълим олишини, замонавий билимлар ва касб-ҳунарларга эга бўлишларини таъминлаш, уларнинг ҳаётда муносиб ўринни эгаллашларида, келажакда соғлом ва мустаҳкам оила қуришларида асосий шарт ҳисобланмиш мустаҳкам ҳаётий нуқтаи назарни ва мустақил фикрлашни шакллантириш.

 

 

45

49.

Умумтаълим мактаблари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчи қизлари орасида ота-оналар, психологлар, педагогларни фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва соғлиқни сақлаш муассасалари вакилларини жалб этган ҳолда фаолият кўрсатаётган "Ораста қизлар" тўгараклари орқали: 

12 йиллик  таълимнинг ялпи мажбурийлиги;

қизларни замонавий билимлар ва касбларни эгаллаб олишларининг зарурлиги, уларнинг ҳаётда муносиб ўрин эгаллашининг бош шарти сифатида уларда қатъий ҳаётий нуқтаи назарни ва мустақил фикрлашни шакллантириш;

коллежлар ва академик лицейларда ўқиш даврида барвақт никоҳларнинг олдини олиш;

соғлом турмуш тарзини шакллантириш,  қизлар орасида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш масалалари бўйича кенг тушунтириш ишлари олиб бориш.

Йил мобайнида

Вилоятдаги 741 та умумтаьлим мактабларида, 129 та академик-лицей ва касб-ҳунар коллежларида ташкил этилган “Ораста қизлар” тўгаракларида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан тақдим этилган Ягона мавзу асосда машғулотлар олиб борилмоқда. Унга асосан 7 та долзарб мавзуларда машғулотлар соҳа мутахассисларини жалб қилган ҳолда ўтказилди.

Бундан ташқари, шу йилнинг 8 апрелидан              21 майгача белгиланган ҳафталик режа асосида Республика Президентининг “Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш – энг олий саодатдир” асарининг мазмун-моҳиятини ёшлар орасида кенг тарғиб қилиш “Қиз болани коллежни битирмасидан, ҳунар эгалламасидан кимки турмушга бермоқчи бўлса, билиб қўйинглар, мен бунга мутлақо қаршиман” деган сўзлари асосида, “Қизларга миллий урф-одат ва қадриятларга мос муомала маданиятини сингдириш, ўзбекона либосларнинг замонавий шаклларини тарғиб қилиш”, “Муомала. Либос ва Биз”, “Муносиб касб эгаллаш – қиз бола бахти, саодатининг асоси”, “Ватан бўлмас Ватандан ташқарида...”, “Маънавият оиладан бошланади”, “Ёшлар, “Оммавий маданият” ва интернет”,  мавзуларида 7 марта ҳафталик машғулотлари ўтказилди.

   Ҳар бир ўтказилган машғулотдан сўнг “Чет элга чиқиб кетишга бўлган носоғлом “ҳавас”ни қоралаш” мавзусида ҳафталик машғулотлари ташкил этилди.

 Машғулотларда умумтаьлим мактабларида барча ўқувчи-қизларни жалб этган ҳолда эрта турмушга қизларимиз ҳам жисман ҳам маьнан тайёр эмасликлари, қариндош-уруғлар ўртасидаги никоҳларда ногирон фарзандлар туғилишлари ирсий касалликларни кучайиши борасида кўргазмали, видеоролик ва буклетлар орқали тушунтирилди.

Тўгаракларнинг якуний машғулотлари оддий ва содда суҳбатлар шаклида мазмунли ҳамда таьлим муассасаси ҳудудида жойлашган маҳалла фаоллари ва тиббиёт бирлашмаси тизимида фаолият кўрсатаётган акушер-гинеколог, терапевтлар иштирокида ташкил этилди. Ўтказилган ҳар бир машғулотдарда мавзуга доир саҳна кўринишлари тайёрланиб. Ҳафтанинг жума кунлари таълим муассасасида,шанба кунлари эса таълим муассасалари “Ораста қизлар” тўгараги лидерлари томонидан МФЙлардаги “Ораста қизлар давраси” машғулотларида уюшмаган ёшлар ҳамда ёш оила соҳибаларини жалб қилган ҳолда намойиш этилди.

Жами ҳафталик машғулотларига 80 минг нафардан ортиқ ўқувчи-қизлар жалб этилди.

Мазкур ҳафталиклар шу йилнинг октябрь-ноябрь ойига мўлжалланган дастур асосида давом эттирилиб, иккинчи давра икки ойлик ҳафталик машғулотлари олиб борилмоқда.

     Умумтаълим мактабларидаги ўқувчи-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ва оммалаштириш мақсадида Халқ таълими вазирлигининг 2016 йил 10 мартдаги “Умумтаълим мактаблари ўқувчи-қизлари ўртасида “Ораста қизлар-2016”кўрик-танловини ўтказиш тўғрисида”ги  67-сонли буйруғи асосида вилоят халқ таълими бошқармасининг 2016 йил                 17 мартдаги 48-сонли буйруғи ишлаб чиқилди. Жорий йилнинг 22-25 март кунлари танловнинг 1-босқичи умумтаълим мактабларида ўтказилиб, унда 8-9 синфларнинг 40480 нафар ўқувчи-қизлари иштирок этдилар. 2016 йил 28-31 март кунларидаги танловнинг туман (шаҳар) босқичларида 730 нафар ўқувчи-қизлар ўзаро беллашиб, 17 нафар қизлар вилоят босқичига саралаб олинди. 2016 йил 11 апрель куни “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди вилоят бўлими, вилоят Ички ишлар бошқармаси,  “Камолот” ЁИҲ вилоят кенгаши билан ҳамкорликда вилоят “Баркамол авлод” болалар марказида ўтказилган “Ораста қизлар” кўрик-танловининг вилоят босқичида 5 та шарт бўйича Хўжаобод тумани    26-мактаб 9-синф ўқувчиси Қобулова Мадинахон       1-ўринни эгаллаб Республика босқичида иштирок этди.

Таълим муассаслари ўқувчи қизлари орасида оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, тиббиёт бирлашмалари, ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда тарғибот ишлари амалга ошириб келинмоқда, Умумтаълим мактабларида таълим олаётган 7-9-синф ўқувчи-қизлар учун “Қиз боланинг касби - унинг бахти”, “Илм ол ҳунар ўрган", “Ватанинг кутар сенинг”, “Касб-ҳунар қизлар иқболи”, “Ҳунарли қиз юрт келажаги”, “Билимли қиз саришта, ҳунарли қиз фаришта” мавзуларида белгиланган сценарий асосида давра суҳбатлари ўтказилди.

Ўтказилган давра суҳбатларида узоқ йиллардан буён фаолият юритиб келаётган, маҳалла хотин-қизлар, давлат корхоналарининг турли соҳаларида, тадбиркорлик, каштачилик, касаначилик, ўқитувчи, қишлоқ хўжалиги, тиббиёт, ҳуқуқ-тартибот, молия тизимида фаолият юритаётган аёллар таклиф этилди.

Вилоятдаги 129 та “Ораста қизлар” тўгаракларига 48 567 нафар ўқувчи қизлар жалб этилган. Ушбу тўгаракларлардаги машғулотлар доирасида Мархамат қурилиш ва индустрия коллежида “Ўқувчи қизларни эрта турмушга чиқишларини салбий оқибатлари ва бу ҳолатни олдини олиш борасида ота-оналарнинг вазифалари” мавзусида ўқув семинари ташкил этилди. Семинарда туман прокуратураси, ИИБ, соғлиқни сақлаш, ФХДЁ ва МФЙлари вакиллари ҳамда таълим муассасаларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари иштирок этдилар.

Семинарда ўқувчи қизлар ўртасида эрта турмуш ва эрта туғруқ ҳолатларининг салбий оқибатлари ҳамда бу ҳолатларни олдини олишда борасида фуқароларнинг вазифалари мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди. Тадбир доирасида ушбу мавзу юзасидан қўлланмалар тақдимоти ўтказилиб, ўқувчилар томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари намойишлари ташкил этилди.

Шундай ўқув семинарлари вилоят даражасида Андижон педагогика ва Андижон политехника коллежларида ҳам ўтказилди.

Касб-ҳунар коллежларида ўқиётган қизларнинг ота-оналари билан олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида 80 нафарунаштирилган қизларнинг тўйи, улар ўқишни тамомлагандан кейин ўтказилиши белгиланиб, кейинга сурилди.

Ўқувчи қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш,  қизлар орасида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш масалалари бўйича 797 марта тарғибот тадбирлари ўтказилиб, уларга спорт соҳасида юксак натижаларга эришаётган ёшлар таклиф этилди.

 

 

46

50.

Қизларнинг касб-ҳунар коллежларида ўқишдан манфаатдорлигини таъминлаш ва уларнинг талаб этилган мутахассисликларни эгаллаб олиши мақсадида вилоятнинг ҳар бир тумани бўйича касб-ҳунар коллежларини ҳудудий қатнаш ва кейинчалик уларда тикувчилик иши, дизайн, миллий ва замонавий кийимларни моделлаш-тириш, ошпазлик, сартарошлик иши, косметология, бошқа хизмат кўрсатиш ва сервис мутахассисликларини жорий этиш нуқтаи назаридан пухта таҳлилдан ўтказиш.

2016 йил 
II чорак

Андижон вилоятида 2015-2016 ўқув йилида умумтаълим мактабларининг 9-синф битирув-чилари 41.685 нафарбўлиб, улардан 20.178 нафариқизларни ташкил этади.

2016-2017 ўқув йилида умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчи қизларини таълимнинг кейинги босқичига яъни ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимига қамраб олиш мақсадида, вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси томонидан тегишли ташкилотлар билан биргаликда қизлар ва уларнинг ота-оналарининг истак ва ҳоҳишларидан келиб чиқиб, вилоятнинг ҳар бир тумани бўйича касб-ҳунар коллежларидаги  мутахассисликлар қайта кўриб чиқилди.

Туманлар ҳокимликлари таклифларига асосан, тикув ва тикув-трикотаж буюмлари ишлаб чиқариш техник-технологи, дизайнер, миллий, этнографик ва бадиий либослар дизайнери, ошпаз, сартарошлик ва декоратив косметика устаси ҳамда хизмат кўрсатиш ва сервис мутахассисликлари бўйича таклифлар берилди.

 

 

47

51

Касб-ҳунар коллежларида таълим олаётган қизлар, яқиндаги мактабларнинг 9-синфлари ўқувчилари ҳамда ўз ишининг усталари бўлган аёллар, ушбу коллежнинг битирувчилари иштирокида танланган касб, унинг хусусиятлари тўғрисида фикр алмашиш мақсадида ўз иш тажрибалари тўғрисида давра суҳбатлари ва учрашувлар ўтказиш.

Доимий

Жорий йилнинг 2-14 май кунлари вилоятдаги барча таълим муассасаларида 9-синф битирувчиларини таълимнинг кейинги босқичига жалб этиш, уларни касб танлашларида амалий ёрдам кўрсатиш ва таълим муассасалари битирувчиларини ўзлари танлаган касблари бўйича малакасини ошириш борасида“Очиқ эшиклар куни” ва“Касблар фестивали”  ташкил этилди. Жумладан, жорий йилнинг 4 май куни вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси, Андижон шаҳар прокуратураси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар харакати “ЎзЛиДеп” партияси вилоят бўлими ва Андижон шаҳар “Камолот” ЁИХ Кенгаши билан ҳамкорликда “Касблар фестивали” ўтказилди.

Фестиваль доирасида таълим муассасаларида фаолият юритаётган тўгараклар иштирокчилари томонидан эришилган ютуқлар, амалга оширилган ишлар ва яратилган ижод намуналари кўргазмаси ташкил этилди. Шунингдек, таълим муассасаси битирувчиларидан тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдирган ёш тадбиркорлар томонидан яратилган ва ишлаб чиқилган махсулотлар ҳам тадбир иштирокчиларига намойиш этилди.

Тадбирга Андижон шаҳридаги умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчилари таклиф этилиб, улар таълим муассасасидаги ўқув жараёни, тўгараклар фаолияти, ўқувчиларнинг амалиёт ўташи ва мазмунли дам олишлари борасида яратилган шароитлар, мавжуд касблар ва йўналишлар билан таништирилди.

Тадбир доирасида таълим муассасаси битирувчилари билан ҳозирда ўз фаолиятини юритаётган тадбиркорларнинг учрашувлари ташкил этилди. Улар томонидан битирувчи ёш тадбиркорларга ўзларининг фаолияти ҳамда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдирган битирувчиларга яратилган шароитлардан унумли фойдаланиш борасида маслаҳатларини бердилар.

Мазкур тадбирлар режаси топшириқлари доирасида  жорий йилда 9-синфни битирган қизларни таълимнинг кейинги босқичига жалб этиш юзасидан Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан 2016 йилнинг 10 июнь куни берилган кўрсатмага асосан вилоят, шаҳарлар, туманлар хотин-қизлар қўмиталари ҳузурида жамоатчилик штаблари ҳамдаЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2016/2017-ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисида” 2016 йил 23 майдаги 167-сон қарори ижроси юзасидан умумтаълим мактабларининг      9-синф битирувчиларини ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига тўлиқ камраб олиш бўйича назорат гуруҳлари ташкил этилди. Вилоятдаги 868 та маҳалла фуқаролар йиғинларида 9-синф битирувчи қизлари яшаш жойлари бўйича “Темир дафтарлар” шакллантирилиб, сектор аъзоларига 5-10 нафардан (ҳудуддаги ҳолатга кўра) битирувчилар бириктирилди. Марказий қўмита томонидан ишлаб чиқилган 9-синф битирувчилари ота-оналарининг ҳар бирига ҳуқуқий мажбуриятлари тўғрисида ёзма“ЭСЛАТМА” таълим муассасаларидаги “Камолот” ЁИҲ бошланғич ташкилот вакиллари ҳамкорлигида тарқатилди. 10 босқичдан иборат ушбу жараённинг вилоятда тўлиқ амалга оширилиши таъминланди.

 

 

48

52

Қуйидаги йўллар билан касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини, энг аввало, қизларни тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлари учун  рағбатлантириш, уларда тадбиркорлик фаолияти кўникмаларини шакллантириш ва ҳуқуқий билимларни ошириш:

-ҳар бир коллежда меҳнат ҳуқуқи ва тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишнинг ҳуқуқий жиҳатлари масалалари бўйича билимлар сифатини оширишга йўналтирилган ўқув курслари ташкил этиш;

 

 

 

 

 

 

 

Ташкилий масалалар- 2016 йил                 I чорак,  

 

Кредит олиш истагини билдирган битирувчилар учун Марказий банк ва туман, шаҳар ҳокимликлари билан ҳамкорликда семинар ўтказиш бўйича режа график ишлаб чиқилди. Шунга асосан вилоятда 4 маротаба, жойларда        32 маротаба ҳамда 117 та касб-ҳунар коллежида ҳар ойда битирувчиларга тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш бўйича  семинарлар ташкил этилди.

Шунингдек, таълим муассасаларида турли соҳа вакилларини жалб этган ҳолда меҳнат ҳуқуқи ва тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишнинг ҳуқуқий жиҳатлари масалалари бўйича билимлар сифатини оширишга йўналтирилган очиқ мулоқотлар ва давра суҳбатлари ташкил этилиши йўлга қўйилди. Жорий йилнинг апрель ойи давомида 6 та таълим муассасаларида шундай тардбирлар ташкил этилиб, унга солиқ, иқтисодиёт ва банк соҳаси вакиллари таклиф этилди. Тадбирларда 2546 нафар битирувчи ўқувчилар иштирок этдилар. 

   Жорий йилнинг май ойида таълим муассасаларида меҳнат ҳуқуқи ва тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишнинг ҳуқуқий жиҳатлари масалалари бўйича битирувчи ўқувчиларнинг билимларини ошириш борасида 6 та очиқ мулоқотлар ва давра суҳбатлари ташкил этилди. Жумладан, жорий йилнинг 21 май куни Андижон шаҳар прокуратураси, иш берувчи ташкилотлар ва корхона рахбарлари иштирокида Андижон ахборот технологиялари коллежида кўргазмали очиқ мулоқот ўтказилди. Ушбу тадбирда 9-синф битирувчиларини таълимнинг кейинги босқичига жалб этиш, битирувчиларни тадбиркорлик билан шуғулланишларида зарур бўлган  ҳуқуқий савохонлигини ошириш борасида малакали мутахассисларнинг маърузалари ташкил этилди. 

 

-   вилоятдаги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларида тадбиркорлик фаолияти кўникмаларини шакллантириш мақсадида улар орасида муомалани ва билимларни алмаштиришни ташкил этиш учун шаҳарлар (туманлар)нинг муайян коллежлари базасида "Бизнес-клублар" ташкил этиш;

 

2016 йил мобайнида амалга ошириш

Имтиёзли кредит олиш истагини билдирган битирувчиларга қулайликлар яратиш, юзага келаётган муаммоларни ўз жойида бартараф қилиш мақсадида ҳар бир коллежда коллеж директори, банк, солиқ, маҳалла ва бошқа мутасадди ташкилот вакиллари билан ҳамкорликда “Бир дарча”сайёр нуқталари ташкил этилди. Шунингдек, вилоят “Камолот” ЁИҲ Кенгаши билан ҳамкорликда ҳар бир ҳудудда биттадан таълим муассасаларида  таълими муассасалари ўқувчиларида тадбиркорлик фаолияти кўникмаларини шакллантириш мақсадида улар орасида муаммоларни ва билимларни алмаштиришни ташкил этиш учун чора-тадбирлар белгиланиб, ҳозирда 16 та ҳудудда шундай клубларни фаолият юритмоқда.

 

 

-ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларининг ўз бизнесини ташкил этишига кўмаклашишга йўналтирилган "Менинг бизнес ғоям" ва "Ёш тадбиркор – мамлакат таянчи" танловларининг шаҳарлар, туманлар, вилоят босқичларини ўтказиш;

Йил мобайнида

Вилоят,  шаҳарлар, туманлар ҳокимликлари, вилоят ўрта махсус касб-ҳунар таълими, иқтисодиёт, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бошқармалари, ”Камолот” ЁИҲ, Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси, вилоят Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси, Марказий банк вилоят бўлими билан ҳамкорликда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларининг ўз бизнесини ташкил этишига кўмаклашишга йўналтирилган "Менинг бизнес ғоям" танловининг вилоят босқичи 2016 йилнинг 16 апрель куни якунланди.

Унда ҳар бир шаҳар ва туман босқичларида юқори натижаларга эришган 10 нафардан жами    160 нафар иштирокчилар ичидан 12 нафарининг “Бизнес лойиҳалари” республика босқичига   саралаб олинди.

Жорий йилнинг май ойида Тошкент шахрида ўтказилган танловнинг республика босқичида иштирок этган Қўрғонтепа қурилиш коллежининг             2-босқич 126-гурух ўқувчиси Адхамова Камола Илёсбек қизи “Қандолатчилик ва сунъий гуллар” йўналиши бўйича Республикада биринчи ўринни эгаллади.

Ҳисобот даврида мазкур танловларда иштирок этиб, ғолиб бўлган 11 нафар (10 нафари қизлар) касб-ҳунар коллежлари битирувчилари 149 млн. сўм миқдорида кредит маблағлари билан таъминланди.

 

 

-ёш оилаларга, тадбиркор аёлларга;

 

 

Йил мобайнида

3131 нафар тадбиркор ва таркибида 50 фоиз аёллар ишлайдиган корхоналарга 135 млрд. 629 млн. сўм кредит маблағлари ажратилди.

 

 

-шу жумладан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун кредитлар ажратиш; коллежларнинг битирувчиларига

Йил мобайнида

1246 нафар битирувчиларга 27 млрд. 471 млн. сўм кредит берилди.

 

-кичик бизнес субъектларига хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш учун кредит маблағлари ажратиш.

Йил мобайнида

Вилоят тижорат банклари томонидан кичик бизнес субъектларига барча молиялаш ҳисобидан ҳисобот даврида 758 млрд. 742 млн. сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилган. Шундан хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш мақсадида 106 млрд. 182 млн. сўм кредит ажратилди.

 

 

оилавий бизнес ва ҳунармандчиликни қўллаб-қувватлаш;

Йил мобайнида

866 та шундай тадбиркорлик субъектларига     29 млрд. 419 млн. сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилди.

 

 

-       2015/2016 ўқув йилида вилоятдаги касб-ҳунар коллежлари битирувчилари-нинг тадбиркор қизлари орасида "2016 йилги тадбиркор қизнинг энг яхши лойиҳаси" танлови ғолибларини мукофотлашга бағишланган тантанали тадбирни ўтказиш, уларни ижтимоий аҳамиятли бизнес лойиҳалар билан ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш.

 

2016 йил декабрь

Мазкур танловни ўтказиш бўйича Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси томонидан шу йилнинг 25 февраль куни ўтказилган семинарда берилган тавсиялар ҳамда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Бошқарувининг 2016 йил 9 апрелдаги йиғилишида белгиланган вазифаларга асосан амалга оширилмоқда. Вилоятдаги 117 та касб-ҳунар коллежларининг директорлари бошчилигида “Битирувчи қизларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашувчи штаб”ларининг аъзолари томонидан  2015/2016 ўқув йилида коллежларни битираётган 20981 нафар битирувчи-қизлар билан ўтказилган суҳбатлар давомида2870 нафари тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдириб,  уларнинг рўйхатлари шакллантирилиб, электрон базаси шаҳар ва туман штабларига тақдим этилди.

Ўтказилган суҳбатлар давомида тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдирган ўқувчи қизларнинг 1032 нафари маиший хизмат, 1246 нафари чеварчилик,  364 нафари қандолатчилик, 176 нафари чорвачилик  ва 52 нафари ишлаб чиқариш йўналишларида тадбиркор бўлиш истагини билдирган.

Марказий банк вилоят бош бошқармаси, Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаларининг  ҳамда  “Тадбиркор аёл” уюшмасининг ҳудудий бўлинмалари томонидан битирувчи қизларнинг бандлигини мувофиқлаштирувчи шаҳар/туман ишчи гуруҳи  билан ҳамкорликда  ҳар бир  касб-ҳунар коллежларида тасдиқланган жадвал асосида “Битирувчи қизларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашувчи штаб”лари тақдим этган рўйхатлар асосида тадбиркор бўлиш истаги бор ҳар бир қиз билан суҳбат ўтказилиб, жорий йилнинг 1 апрелига қадар   2273 нафартадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмоқчи бўлган битирувчи қизлар сараланиб олинди ҳамда  “2016 йилги тадбиркор қизнинг энг яхши лойиҳаси"  танловини ўтказиш  жараёнига тайёргарлик ишлари белгилаб берилган босқичлар бўйича амалга оширилмоқда.  Жумладан, шаҳар ва туман хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Марказий банк, савдо-саноат палатаси,  солиқ бошқармалари, “Тадбиркор аёл” уюшмасининг ҳудудий вакиллари, битирувчи қизларнинг бандлигини мувофиқлаштирувчи шаҳар/туман ишчи гуруҳи томонидан  сараланган қизлар билан режа асосида томонидан  жойларда 585 маротаба  тадбиркорлик борасидаги қонунчиликка бағишланган семинарлар ўтказилади.

Бу жараённинг якуний босқичини  уюшқоқлик ва самарали ташкил этиш мақсадида жорий йилнинг 22 апрель куни вилоят, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари ҳузуридаги  “Битирувчи қизларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашувчи  штаб” ларининг аъзолари, ҳамда Марказий банк вилоят бош бошқармаси, Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси, солиқ бошқармалари, “Тадбиркор аёл”, “Ҳунармандлар”  вилоят уюшмалари ва уларнинг ҳудудий бўлимларининг  бошлиқлари иштирокида  йиғилиш ўтказилиб,   жорий йилнинг 30 апрель куни шаҳарлар ва  туманларда  танловнинг “Якуний  баҳолаш  суҳбати”   босқичида  2154  нафар қизлар сараланиб олинди, ҳамда улар билан шаҳарлар, туманлар кесимида 3 та 
 (7 май, 14 май, 21 май кунлар) машғулотлар Савдо саноат палатаси ва Марказий банк вилоят бошқармалари, “Тадбиркор аёл” уюшмаси ҳудудий бўлимларининг вакиллари томонидан ўтказилди ҳамда қизлар баҳоланди.

Жорий йилнинг 25-28 май кунилари ўтказилган семинарларда ўз тадбиркорлик йўналиши бўйича билимларини оширган битирувчи қизлар билан соҳа мутахассислари томонидан  ўтказилган “Якуний  баҳолаш  суҳбати” давомида1598 нафар қизларнинг 8 млрд. 862 млн. сўм қийматига тенг бўлган бизнес лойиҳалаританлаб олинди ҳамда уларнинг “кредит папкалари” тижорат банкларига топшириш учун тайёрланмоқда.  Жумладан, тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдирган битирувчи қизларнинг 484 нафари Микрокредит банкига, 396 нафари Халқ банкига, 188 нафари Миллий банкка, 164 нафари Агробанкка, 122 нафари Асака банкка,  111 нафари Ҳамкорбанкка бизнес лойиҳаларини топшириш истагини билдирган.

Мазкур банд топшириқлари асосида "2016 йилги тадбиркор қизнинг энг яхши лойиҳаси"танлови ҳудудий босқичи  жорий  йилнинг 1-20 июнь кунлари ўтказилиб, танловнинг шаҳарлар ва туманлар босқичида “Ишлаб чиқариш борасида энг яхши тадбиркор қиз”, “Сервис соҳасида энг яхши тадбиркор қиз” ва “Қишлоқ хўжалиги соҳасида энг яхши тадбиркор қиз”  номинацияларида 350 нафарданзиёд битирувчи қизлар ўзларининг бизнес  лойиҳалари билан иштирок этдилар.  Ушбу танловнинг якуни бўйича дастлабки маълумотларга кўра,48 та бизнес лойиҳаларининг муаллифлари  вилоят босқичида иштирок этди.

Шу йилнинг 18 июль куни Андижон шаҳридаги З.М.Бобур номидаги вилоят театрида мазкур танловнинг вилоят босқичи ўтказилди. 42 нафар вилоят босқичи иштирокчиларига вилоятдаги тижорат банкларининг кредит олиш имкониятини берувчи сертификатлари, 6 нафар республика босқичига йўлланма олганларига диплом ва эсдалик совғалари топширилди. Танловнинг республика босқичи ғолибларига ўз бизнес режаларида белгиланган лойиҳаларини амалга ошириш учун 97,5 млн. кредит маблағлари билан тўлиқ таъминланди.

 

 

49

 

    Ҳар бир шаҳар ва тумандан          10 нафардан кам таъминланган оилалардаги қизларни вилоятдаги ўқув марказларида бепул ўқитилишида кўмаклашиш.

 

Йил давомида

Бу мақсадда шаҳарлар, туманлар ҳокимликлари томонидан вилоятдаги вилоятдаги “Машҳура”, “Дилфуза”, “Супер-бекажон”, “Турон”, “Шодимулкбегим” каби ўқув марказларида 102 нафар кам таъминланган оилалардаги қизларни пазандачилик ва чеварчилик курсларида бепул ўқитилишига кўмаклашилди.

 

 

50

 

“Камолот” ёшлар ижтимоий харакати қошидаги “Ёшлар ижтимоий хизматлар маркази” тикувчилик тўгараги ўқувчиларини олган билимларини синаб бориш мақсадида “Қўли гул санамлар” танловларини ўтказиш.

март

Таълим муассасаларида ўқувчи қизлар ўртасилда касб-ҳунар эгаллаш, айниқса тикувчилик билан шуғулланувчи қизларни қўллаб-қувватлаш борасида турли кўрик-танловлар ташкил этилиши режалаштирилди. Жумладан, жорий йилнинг март ойида тикувчилик билан шуғулланувчи ўқувчи қизлар ўртасида таълим муассасаларида “Ёш чевар” танловлари ўтказилиб, ҳозирда    “Камолот” ёшлар ижтимоий харакати томонидан тикувчилик тўгараги ўқувчиларини олган билимларини синаб бориш мақсадида ўтказиладиган “Қўли гул санамлар” танлови ўтказилиб, танловда 2543 нафар моҳир чевар қизлар қатнашдилар. Ғолиблар рағбатлантирилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

VIII. Соғлом болани вояга етказишда таълим тизимининг ролини кучайтириш, мактабгача таълим муассасалари тармоғини янада ривожлантириш, бошланғич таълимнинг юқори сифатини таъминлаб, илғор педагогика ва ахборот-коммуникация технологияларини амалиётга кенг жорий этган ҳолда болаларни мактабга тайёрлаш даражасини тубдан ошириш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш тадбирларини амалга ошириш.

 

 

51

54

Вилоятдаги мактабгача таълим муассасалари тармоқларини, энг аввало, қишлоқ туманларида янада ривожлантириш, шунингдек болаларни мактабда ўқитишга тайёрлаш даражасини ошириш:

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

25 та мактабгача таълим муассасаларининг, энг аввало, томини, дераза ва эшикларини, сув ва энергия таъминоти тизимларини, шунингдек иситиш тизимларини мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш;

 

 

ўйин майдончалари ташкил этиш, мактабгача таълим муассасалари ҳудудларини ободонлаштириш ва атрофини ўраш;

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолиятини ривожлантириш ва шарт-шароитлар яратиш;

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

болаларни мактабда ўқитишга тайёрлаш ва уларни ҳар томонлама камолга етказиш бўйича қўшимча ишлаб чиқиладиган дастурлар учун Халқ таълими вазирлигига таклифлар бериш.

 

 

 

 

 

 

2016 йил

II-III чораклар

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2016 йил

III чорак

Мактабгача таълим муассасалари тармоқ ларини, энг аввало, қишлоқ туманларида янада ривожлантириш, шунингдек болаларни мактабда ўқитишга тайёрлаш даражасини ошириш мақсадида 149 та қисқа муддатли гурухлар ташкил этиш ишларини фаоллаштириш мақсадида чора-тадбирлар белгиланди ва ижроси юзасидан махалла, мактаб ҳамкорлиги бўйича жойларда дастлабки 36 соатлик ўқув машғулотлари ўтказилмоқда. Халқ таълими вазирлигининг      2016 йил  11 июндаги 155-сонли буйруғини  бажариш  мақсадида  2016  йил 16  июндан 19  июнгача ҳудудий  ўқув  семинарлар  ўтказилди.   Асака, Балиқчи, Олтинкўл, Бўз, Улуғнор, Шаҳрихон  туманларида  16 июнь куни Андижон, Пахтаобод, Избоскан, Жалақудуқ туманларида 17  июнь кунлари, Булоқбоши, Қўрғонтепа, Марҳамат, Хўжаобод туманларида 18 июнь кунлари “Мактабгача  таълим ва  умумий урта  таълимни  такомиллаштириш” лойиҳаси  бўйича қисқа  муддатли  гурухларга  бериладиган  24  хил  жихозлардан    келтирилган 12  хил  тури келтирилиб,  жойлаштириш  ва ундан  самарали   фойдаланиш  бўйича   семинар  ўтказилди. Семинарда  барча  туман раҳбарлари, мето-дистлари, МТМ  мудиралари  иштирок  этишди.

 

25 та мактабгача таълим муассасаларининг, энг аввало, томини, дераза ва эшикларини, сув ва энергия таъминоти тизимларини, шунингдек, иситиш тизимларини мукаммал таъмирлаш ишлари бугунги кун холатига 16,5 млрд.сўм (123%)лик ишлар амалга оширилиб, объектлар фойдаланишга топширилди.

 

 

Вилоятдаги мавжуд фаолият кўрсатаётган 454 та мактабгача таълим муассасалари ўйин майдончалари талаб даражасига келтирилди. Қўшимча 68 та мактабгача таълим муасасаларида янги ўйин майдончалари ташкил этилди. Барча мактабгача таълим муасасаларини теварак атрофлари ва худудлари замонавий услубда   ободонлаштирилиб,  эртак қахрамонларини акс эттирган  хайкалчалар ўрнатилди. Шунингдек, 85 та мактабгача таълим муасасаларини қўрғон деворлари янгитдан қурилди, 245 та мактабгача таълим муасасаларини қўрғон деворлари жорий таъмирдан чиқарилди.

 Шулардан, Олтинкўл туманидаги 2-МТМда ҳомийлар томонидан ёзги айвонча қурилди, 3-МТМда қўрғон девори,  4-МТМга қўрғон девори ва янги кириш дарвозаси қурилди. Асака тумани 33-МТМга ҳомийлар томонидан фаввора  қилинди. Шунингдек, тумандаги  36-МТМга қўрғон девори қурилди. Асака туманидаги 41-МТМ  томонидан қўрғон девори қурилди. 31-, 42-МТМлар қўрғон деворлари бюджет маблағлари хисобига қуриб битказилди.

Пахтаобод туманида 28-МТМга ҳомийлар томонидан сув қувурлари олиб кирилди.

Жалақудуқ тумани 19-МТМда бюджет маблағлари хисобига таъмирлаш ишлари олиб борилди. 18-МТМда қўрғон девори  бюджет маблағлари хисобига қуриб битказилди. Хўжаобод туманига 
1-МТМ га хомийлар ёрдамида сув қувурлари олиб кирилди.

Шунингдек 23-МТМга қўрғон девор қурилди. Андижон шаҳридаги 22-,37-,38-,53-МТМларга қўрғон девори, ошхона қурилди. Булоқбоши туманидаги 17-,19-,25-МТМларга қўрғон девор ҳамда ёзги айвончалар қурилди.

 

   Вилоятда 2 та Андижон шаҳрида   нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолият кўрсатмоқда. Нодавлат мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш ва     ривожлантириш, бу борада етарли шарт-шароитлар яратиш мақсадида   тарғибот ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Андижон шаҳридаги "Наврўз болажон", ва  "Истиқлол нихоллари" нодавлат мактабгача таълим муассасаларида 240 нафардан зиёд мактабгача ёшдаги болалар “Болажон” таянч дастури асосида мактабга тайёрланмоқда. Шу билан биргаликда мазкур мактабгача таълим муассасаларида инглиз тили, рус тили, ижодий мехнат  рақс тўгараклари фаолият кўрсатмоқда. Уларга 170 нафардан зиёд болалар жалб этилган. Нодавлат  мактабгача таълим муассасалари фаолиятини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда мактабгача таълим муассасалари ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш республика ўқув-методика маркази томонидан  ишлаб чиқилган “Нодавлат мактабгача таълим муассасасини ташкил этиш ҳамда фаолиятини мувофиқлаштириш” деб номланган тавсияномаси барча шаҳар, туманларга  етказилди.

Болаларни мактабда ўқитишга тайёрлаш ва уларни ҳар томонлама камолга етказиш бўйича қўшимча ишлаб чиқиладиган дастурларга Халқ таълими вазирлигига таклифлар юборилди. “Мактабгача  таълим ва  умумий урта  таълимни  такомиллаштириш” лойиҳаси  бўйича  қисқа  муддатли гурухларга бериладиган 24 хил  жихозлардан 12  хил  тури (1 млрд. 209 млн. сўмлик) келтирилиб,  ўрнатилди.

 

 

52

 

Болалар мактабгача таълим ва бошқа тегишли муассасаларини жиҳозлаш учун сотиб олинадиган инвентарлар, мебеллар, шу жумладан ўқув, ўқув-лаборатория ускуналарига талаблар ва стандартларни ривожланган мамлакатларда тўпланган илғор тажрибани ҳисобга олган ҳолда, энг аввало, уларнинг эргономиклигини, қўллашга қулайлигини ва фойдаланишга хавфсизлигини, узоқ муддат қўллаш мумкин бўлган ва зарарсиз материалларни ва энергия жиҳатидан самарали технологияларни қўллаш нуқтаи назаридан тубдан қайта кўриб чиқиш бўйича Халқ таълими вазирлигига таклифлар киритиш.

Йил  мобайнида

Таклифлар тақдим  этилди.

 

53

56

Болаларда интеллектни мантиқий фикрлаш ҳамда моторикани эрта ривожлантириш мақсадида:

2016-2018 йилларда мактабгача таълим муассасасини кўргазмали қуроллар, дидактик материаллар, мантиқий ўйинлар ва ўйинчоқлар билан таъминлаш бўйича Халқ таълими вазирлигига буюртмалар бериш;

2016 йилда 25 та мактабгача таълим муассасасини кўргазмали қуроллар, дидактик материаллари, мантиқий ўйинлар ва ўйинчоқлар, мебеллар жамламаси, ўйин ва спорт бурчаклари, ўқув-методик материаллар ва 50 номдаги бадиий адабиётларни етказиб бериш.

 

Болаларда интеллектни мантиқий фикрлаш ҳамда моторикани эрта ривожлантириш мақсадида:

2016-2018 йилларда мактабгача таълим муассасасини кўргазмали қуроллар, дидактик материаллар, мантиқий ўйинлар ва ўйинчоқлар билан таъминлаш бўйича Халқ таълими вазирлигига буюртмалар берилди.

2016 йилда 25 та мактабгача таълим муассасасини кўргазмали қуроллар, дидактик материаллари, мантиқий ўйинлар ва ўйинчоқлар, мебеллар жамламаси, ўйин ва спорт бурчаклари, ўқув-методик материал таъминланди.

 

 

 

54

57

7618 ўқувчи ўринга мўлжалланган  16 та умумтаълим мактабни, жумладан, 1 та 216 ўқувчи ўринли янги умумтаълим мактаби қуриш, 3160 ўқувчи ўринли 8 та мактабни реконструкция қилиш ва 4242 ўқувчи ўринли  7 та мактабни капитал таъмирлаш, уларни ўқув мебеллари, ўқув-лаборатория жиҳозлари ва бошқа инвентарлар билан таъминлаш.

 

 

 

 

 

130 та умумтаълим мактабини компьютер синфи, шу жумладан интерактив электрон доскалар ва кондиционерлар билан жиҳозлаш.

Йил давомида

 

7618 ўқувчи ўринга мўлжалланган 16 та умумтаълим мактабни, жумладан, 1 та 216 ўқувчи ўринли янги умумтаълим мактаби қуриш, 4330 ўқувчи ўринли 11 та мактабни реконструкция қилиш ва 1744 ўқувчи ўринли  4 та мактабни капитал таъмирлаш бўйича бугунги кунда жами 19 283.89 млн. сўм (100%) жумладан; 1 та янги қурилиаётган мактабларда – 2 800 млн.сўм (100%),  11 та капитал реконструкция режасига киритилган объектлар бўйича –12712.76 млн. сўм (100%), ва 4 та капитал таъмирланаётган умумтаълим мактабларида –3771.16 млн. сўмлик (100%)курилиш монтаж ишлари бажарилиб нихоясига етказилди.

130 та умумтаълим мактаблари учун (3 млрд. 105 млн. 181 минг 271 сўмлик) хил турдаги мултимедиа жиҳозлари ҳамда кондиционерлар келтирилиб тарқатилди.

 

 

55

58

2016-2020 йилларда вилоят бўйича жами 10 та болалар мусиқа ва санъат мактабини, шу жумладан жорий йилда 1 та мусиқа ва санъат мактабини янги қуриш ва 1 та мусиқа ва санъат мактабини  реконструкция қилиш ва қўшимча жиҳозлаш ҳисобига болалар мусиқа ва санъат мактабларини болаларнинг ижодий салоҳиятини янада тўлиқ очиш, уларнинг мусиқа ва бошқа санъат турларини чуқур билиши, улар томонидан мусиқа ва тасвирий санъат соҳасидаги буюк жаҳон меросини билиш учун шарт-шароитлар яратишга йўналтирилган ҳолда уларнинг тармоқларини янада ривожлантириш.

Болалар мусиқа ва санъат мактабларини 15 номдаги ўқув қўлланмалари ва тўпламлари билан таъминлаш.

2016-2020 йиллар

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2016 йил 

 

   Жорий йилда Андижон шаҳрида 1 та янги болалар мусиқа ва санъат мактаби барпо этилиб, Жалақудуқ туманидаги 18-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби капитал реконструкция қилинмоқда. Ҳозирда қурилиш таъмирлаш ишлари якунланди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

   Болалар мусиқа ва санъат мактаблари учун            24 номда жами 3640 дона 57 млн. 724 минг           143 сўмлик ўқув қўлланмалар келтирилиб, таълим муассасаларига тарқатилди. 

 

 

56

59

Мактабгача таълими билан қамраб олинмаган 3-6 ёшли болаларни мактабга тайёрлаш мақсадида:

мактабгача ёшдаги фарзандлари бор                     15 минг нафардан зиёд оилаларни         6 номдаги эртак ва шеърлар тўпламлари ва ота-оналар учун фарзандларини мактабга тайёрловчи қўлланмалар билан таъминлаш;

 

Мактабгача таълим муассасаларида мактабгача таълимга қамраб олинмаган болалар учун қисқа муддатли гуруҳларни ташкил этиш.

 

 

 

 

2016 йил

II чорак

 

 

 

 

2016 йил

III чорак

 

Мактабгача таълими билан қамраб олинмаган    3-6 ёшли болаларни мактабга тайёрлаш мақсадида:

мактабгача ёшдаги фарзандлари бор 22 минг нафардан зиёд оилаларни 6 номдаги эртак ва шеърлар тўпламлари ва ота-оналар учун фарзандларини мактабга тайёрловчи қўлланмалар билан таъминлаш режалаштирилди ва рўйхатлар тайёрланиб, вазирликка тақдим этилди.

 

 

Болаларни мактабда ўқитишга тайёрлаш ва уларни ҳар томонлама камолга етказиш бўйича қўшимча ишлаб чиқиладиган дастурларга Халқ таълими вазирлигига таклифлар юборилди. «Мактабгача  таълим ва  умумий ўрта  таълимни  такомиллаштириш» лойихаси  бўйича вилоятдаги 149 та мактабгача таълим муассасаларида қисқа муддатли гурухлар ташкил  этилиб, бугунги кунда 2920 нафар 5-7 ёшли болалар мактаб таълимига тайёрланмоқда. Ушбу муассасалар зарурий мебель ва жихозлар билан таъминланди.

 

 

57

60

Умумтаълим мактабларини 1 млн. 127.644 нусхадан иборат бўлган 117 номдаги дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар билан таъминлаш. Шу жумладан:

1-4-синфлар ўқувчилари ва ўқитувчиларини хорижий тиллар бўйича дарсликлар ва қўлланмалар билан таъминлаш;

алоҳида фанларни чуқур ўрганган ҳолда ихтисослаштирилган мактабларнинг 5-9 синфлари учун физика ва математика бўйича  5883 нусхадан иборат бўлган 6 та номдаги дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар билан таъминлаш;

3-синф ўқитувчилари томонидан таълим ва тарбия сифатини яхшилаш учун  мультимедиали иловалари бўлган методик адабиётлар билан таъминлаш.

2016 йил                      III чорак

 

 

 

Умумтаълим мактабларини 2 млн. 493.933 нусхадан иборат бўлган 270 номдаги дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар билан таъминлаш  мақсадида бугунги кунда 2479225 дона дарсликлар таълим муассасаларига етказиб берилди.

1-4-синфлардаги 161951 нафар ўқувчилар учун 339109 дона хорижий тиллар бўйича дарсликлардан 337789 донаси келтирилди.                4-синфлар учун 1572 дона чет тили чет тили методикасидан қўлланмалар, алоҳида фанларни чуқур ўрганган ҳолда ихтисослаштирилган мактабларнинг 5-9 синфлари учун физика ва математика бўйича  5883 нусхадан иборат бўлган    6 та номдаги дарсликлар 100 фоиз таълим муассасаларига етказиб берилди. Шунингдек,    7309 дона ўқув-методик қўлланмалар етказиб берилди.

 

 

 

58

61

Умумтаълим мактабларида “Хорижий тиллар ихлосмандлари” клубларини ташкил этиш.

Доимий

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг     2012 йил 10 декабрдаги “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1875-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида таълим муассасаларида 484 та фан тўгараклари ташкил қилинган бўлиб, унга 5324 нафар ўқувчилар жалб этилган. “Инглиз тили билимдонлари”, “Дебат кулублари” ташкил этилган бўлиб, уларда ўқувчиларни инглиз тилини  чуқурроқ ўзлаштиришларига ёрдам берилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлигининг 2016 йил 22 апрелдаги 99-сонли буйруғига асосан инглиз тили ўқитувчилари ўртасида “Йилнинг энг яхши чет тили ўқитувчиси” кўрик-танлови ўтказилиши режалаштирилди.    2015 йилда ўтказилган “Йилнинг энг яхши чет тили ўқитувчиси” кўрик-танловининг республика босқичида юқори натижаларга эришган 4 нафар инглиз тили фани ўқитувчилари 2016 йилнинг       8-22 январь кунлари Буюк Британиянинг “St Mark and St John” университетида малака ошириб қайтдилар.

Умумтаълим мактабларининг 5-9 синф ўқувчилари орасидан чет тиллар бўйича зукко ва билимли ўқувчиларни саралаб олиш мақсадида “Инглиз тили билимдонлари” кўрик-танловининг вилоят босқичи 2016 йилнинг 21 апрель куни Андижон шаҳридаги 35-давлат ихтисослаш-тирилган мактабида ўтказилди. Ушбу танловда Шаҳрихон туманининг 5-9 синф ўқувчиларидан иборат жамоаси ғолиб бўлиб, танловнинг республика босқичида иштирок этиб, фахрли 2-ўринни эгалладилар. Ғолиб бўлган 5 нафар ўқувчилар Тошкентдаги “Қуёшли оромгоҳ”ида дам олди.

2016 йилнинг апрель-июнь ойларида шаҳар, туманлар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимлари чет тиллари фани методистлари Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳузуридаги чет тилларни ўқитишнинг инновацион методикаларини ривожлантириш республика илмий амалий марказида 144 соатлик дастур асосида малакаларини оширишириб қайтдилар. Апрель ойи режасига асосан 2 нафар чет тиллари фани методисти малака ошириб қайтдилар.

 

 

59

62

2016-2020 йилларда умумтаълим мактаблари учун дарсликларнинг янги авлодини ишлаб чиқиш ва нашр этиш бўйича дастур лойиҳаси учун Халқ таълими вазирлигига таклифлар бериш.

2016 йил

2017-2018 ўқув йилида чоп этилиши режалаштирилган, амалда қўлланиб келинаётган   1-,4-,6-,7-синф дарсликлари учун методистлар ҳамда амалиётчи ўқитувчиларнинг таклиф, фикр ва мулоҳазалари бошқарманинг 2016 йил 18 январдаги 76/02-сонли хати орқали Республика таълим марказига юборилди.

 

 

60

63

2016-2018 йиллар мобайнида умумтаълим мактабларининг кутубхона фондини лотин графикаси асосида яратилган ўзбек ва чет эл ёзувчиларининг бадиий адабиётлари, энциклопедиялар ва ўрганиш китоблари билан тўлдириш.

2016-2018 йиллар

Ушбу бандда белгиланган вазифа доирасида вилоятдаги  умумтаълим мактабларининг кутубхона фондини лотин графикаси асосида яратилган ўзбек ва чет эл ёзувчиларининг бадиий адабиётлари, энциклопедиялар ва ўрганиш китоблари бериш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланган тартибда шартнома тузиш ишлари амалга оширилмоқда.

 

 

61

65

Ўзбек адабиётини оммалаштириш ва аҳолини жаҳон адабиётининг ноёб дурдоналари билан таништириш мақсадида вилоят шаҳарлар ва туманларида “Китоблар олами” китоб дўконлари тармоқларини очиш.

2016-2017 йиллар давомида

Ушбу банддаги топшириқ ижроси вилоят ҳокимлигининг февраль-май ойларида ҳафтанинг душанба кунлари ўтказиладиган ҳокимлик соатида ҳар ҳафтада муҳокама этиб борилмоқда. Вилоятнинг 16 та шаҳарлар ва туманларида “Китоблар олами”дўконини ишга тушириш юзасидан ҳудудлар ҳокимларининг қарорлари қабул қилинган. “Наврўз” умумхалқ байрами арафасида Хонобод шаҳри, Балиқчи, Избоскан, Олтинкўл, Қўрғонтепа туманларида, май ойида Бўз тумани ва Андижон шаҳрида шундай дўконлар очилиши тантанли ташкил этилди.

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директори А. Юнусов 19 май куни вилоятимизга ташриф буюриб, вилоят шаҳар ва туманлари марказларида қурилиши ва қайта жиҳозланиши кўзда тутилган китоб савдоси мажмуалари фаолиятини ўрганмоқда. А. Юнусов туман ва шаҳар ҳокимликлари билан ҳамкорликда белгиланган муддатларда ишга тушириш чоралари кўриш, жорий йилнинг 1 августига қадар ҳар бир вилоят марказида “Китоб олами” маърифий мажмуаларининг қурилиш ишларини белгиланган муддатларда якунлаш ва ишга тушириш ишлари ҳокимликлар томонидан ҳал этилиши, очилган дўконларнинг жиҳозланиши ва маҳсулот билан таъминлаш чораларини кўриш бўйича тузилган аниқ тизимли график бўйича бажарилаётган ишлар билан танишди ва вилоятда бу борадаги ишлар намунали амалга оширилаётганлигини эътироф этди.

2016 йил 22 май куни вилоят ҳокимлиги, Андижон шаҳар ҳокимлиги, вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси, Маънавият тарғибот маркази хамкорлигида Андижон шаҳар А.Навоий шох кўчаси 94-манзилда “Китоблар олами” китоб дўкони тантанали равишда очилди.

Улуғнор туманида 2 та китоб дўкони қурилиши охирига етказилмоқда.

 

 

62

66

Ўқувчилар ўртасида фанлар олимпиадалари ўтказишнинг янги тартиби ва баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш бўйича республика ишчи комиссиясига таклифлар бериш.

2016 йил

 

Ўқувчилар ўртасида фанлар олимпиадалари ўтказишнинг янги тартиби ва баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш бўйича республика ишчи комиссиясига бошқарманинг таклифлари 2016 йил 29 февралдаги 323/02-сонли хат билан юборилди.

Тадбирда белгиланган топшириқлар доирасида умумтаълим фанлари бўйича олимпиадаларнинг    3-босқичини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича вилоят халқ таълими бошқармасининг 2016 йил    16 мартдаги 46-сонли буйруғи ҳамда чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

2016 йил Республика фан олимпиадасининг вилоят босқичини Андижон шаҳридаги 31-умумтаълим мактабида 25-26 март кунлари ўтказилди. Республика фан олимпиадасининг 2-босқичида туманлар, шаҳарлардан жами 8256 нафар ўқувчилар фан олимпиадаларида иштирок этиб, булардан 715 нафар ўқувчилар фахрли 
1-2-3 ўринларни эгаллаб, 3-босқич фан олимпиадасида иштирок этди. Фан олимпиадасининг 3-(вилоят) босқичи жорий йилнинг 25-26 март кунлари Андижон шаҳридаги 31-умумтаълим мактабида Низом талаблари асосида ўтказилди.

Олимпиаданинг вилоят босқичи натижаларига кўра 76 баллдан юқори балл тўплаган ўқувчилар сони 410 нафар, 50 баллдан юқори балл тўплаган ўқувчилар сони 178 нафар, 50 баллдан паст балл тўплаган ўқувчилар сони 12 нафарни ташкил этган. Фан олимпиада якунларига кўра 17 та фандан 85 нафар ўқувчилар ғолибликни қўлга киритдилар.

Улардан умумтаълим мактаблари ўқувчиларидан 50нафар,  ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари ўқувчиларидан 35 нафари ғолиб бўлдилар.

 

 

 

63

67

Болалар соғломлаштириш оромгоҳла-рининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича манзилли дастурни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, унда ёзги мавсум бошлангунгача қурилиш-таъмирлаш ишларини тугаллашни назарда тутиш:

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси тасарруфидаги “Боғишамол” болалар оромгоҳини реконструкция қилиш.

Апрель-май

2016 йил 26 июлдан реконструкция ишларининг биринчи босқичи бошланди:  

-       Оромгоҳдаги балиқ ховузи ўрнига замонавий сузиш хавзаси (бассейн) қуриш ишлари якунланмоқда

-       қизлар ва ўғил болалар учун алоҳида ювиниш хоналари қуриш ишлари олиб борилмоқда,

- режага асосан белгиланган жойда болалар спорт майдончаси қуриш учун дарахтларга шакл берилди, шох-шаббодалардан тозаланди,

-       300 ўринлик ошхона орқасига ювинди тўкиш, идиш ювганда ишлатиладиган сувларни кетиши учун 50 кубалик чуқур (резервуар яма) ковланди.

-       44х22 метрлик кичик футбол майдончаси қурилди.

   Ошхона орқасига махсулотларни сақлаш учун алохида омборхона, овқат тайёрлаш учун хона қурилди.

 

 

64

68

Болалар оромгоҳлари базасида ўқувчиларнинг ёзги таътилини самарали ташкил этиш мақсадида:

болаларни ҳар томонлама камол топтириш ва бўш вақтини самарали ўтказиши, болалар шахсини ривожлантириш, уларда қизиқишларни уйғотиш, билимини мустақил ошириши ва ижодий меҳнати учун қобилиятини ривожлантириш, лаёқатли, иқтидорли болаларни аниқлаш учун шароитларни яхшилашга ёрдам берадиган болалар  соғломлаштириш (интеллектуал ривожлантирадиган, спорт-соғлом-лаштирадиган, ҳарбий-спорт, ўлкашу-нослик ва ихтисослаштирилган) оромгоҳларининг ҳар қайси йўналиши учун мазмунли ҳордиқни ташкил этишнинг намунавий дастурларига таклифлар бериш.

2016 йил

март-апрель

 

 

 

 

 

 

2016 йил

июнь-август

 

Вилоятдаги болалар оромгоҳлари базасида ўқувчиларнинг ёзги таътилини самарали ташкил этиш мақсадида:

-   болаларни ҳар томонлама камол топтириш ва бўш вақтини самарали ўтказиши, болалар шахсини ривожлантириш, уларда қизиқишларни уйғотиш, билимини мустақил ошириши ва ижодий меҳнати учун қобилиятини ривожлантириш, лаёқатли, иқтидорли болаларни аниқлаш учун шароитларни яхшилашга ёрдам берадиган болалар соғломлаштириш (интеллектуал ривожлан-тирадиган, спорт-соғломлаштирадиган, ҳарбий-спорт) оромгоҳларининг ҳар қайси йўналиши учун мазмунли ҳордиқни ташкил этишнинг намунавий дастурларига таклифлар ишлаб чиқилиб, Республика Мувофиқлаштирувчи гуруҳига тақдим этилди. 

 

 

Ёз даврида 22000 нафар мактаб ўқувчиларини жами 56 та, шундан 14 та шаҳар четидаги, 42 та кундузги болалар оромгохлар баъзасида мароқли дам олишини ташкиллаштириш:

 

Тасдиқлаш– 2016 йил апрель-май

Амалга ошириш -    2016 йил июнь-август

Вилоятдаги жами 57 та, жумладан, 14 та шаҳар четидаги ва 43 та кундузги оромгоҳлар базасида    5 та даврада жами  22784 нафар болалар дам олдирилди.

 

 

Улардан 9884 нафари имтиёзли дам олдирилди.

Шунингдек, 980 нафар кам таъминланган оилалар фарзандлари тўла бепул дам олдирилди.

 

 

9100 нафар болалаларни имтиёзли йўлланмалар билан таъминлаш;

 

 

50 нафар кам таъминланган оилалар фарзандларини “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими фонди маблағлари ҳисобидан;

 

588 нафар кам таъминланган оилалар фарзандларини бепул дам олдирилди.

 

 

 

50 нафар иқтидорли болаларни ва       100 нафар Меҳрибонлик уйларида яшовчи болаларни касаба уюшмалари маблағлари ҳисобидан;

 

100 нафар иқтидорли болаларни 29 июль – 10 август кунлари     4-даврада “Бешариқ” оромгоҳида бепул дам олдирилди. 147 нафар “Болалар шаҳарчаси”да яшовчи болалар учун “Истиқлол қалдирғочлари” болалар оромгоҳида дам олдирилиши ташкил этилди.

 

Мавсум давомида 5990 нафар кам таъминланган оилалар фарзандларини меҳнат жамоаларидаги жамоа шартномаларига киритиш орқали иш берувчилар маблағларидан бепул соғломлаштирилди.

 

 

5000 нафар кам таъминланган оилалар фарзандларини меҳнат жамоаларидаги жамоа шартномаларига киритиш орқали иш берувчилар маблағларидан бепул соғломлаштириш.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

IX.                Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини, аввало қизларни ишга жойлаштириш, ўз бизнесини йўлга қўйиш иштиёқидаги ёшларга имтиёзли кредитлар, ёш оилаларга уй-жой сотиб олиш ва қуриш учун ипотека кредитлари, узоқ муддат фойдаланиладиган товарлар харид қилиш учун истеъмол кредитлари ажратиш чора-тадбирларини таъминлаш.

 

 

 

65

70

Вилоятдаги Андижон  давлат университети қошидаги 3-сон академик лицейининг биносини реконструкция қилиш ҳамда Қўрғонтепа қурилиш касб-ҳунар коллежига 60 ўринли ўқув-амалиёт устахонасини қуриш.

Андижон тиббиёт, Андижон Оқ-Ёр саноат, Андижон қишлоқ хўжалик институти қошидаги Куйганёр академик лицей, Марҳамат  агросаноат, Олтинкўл иқтисодиёт, Шаҳрихон саноат ва транспорт касб-ҳунар коллежларини мукаммал  таъмирлаш.

2016 йил      1августга қадар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил   25 декабрдаги ПҚ-2458-сонлиқарори билан тасдиқланган 2016 йил Инвестиция дастурига мувофиқ жорий йилда Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси ҳисобидан вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимидаги9 та шундан, 1 та академик лицейи биносини реконструкция қилиш,           1 касб-ҳунар коллежига 60 ўринли устахона қурилиш ва 7 та объектларда мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилиши режалаштирилган ва қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Бугунги кунда Шаҳрихон саноат ва транспорт, Марҳамат агросаноат, Андижон туман оқ-ёр саноати, Андижон тиббиёт коллежи, Андижон маиший хизмат ҳамда Андижон Қишлоқ хўжалиги институти қошидаги Куйганёр академик лицейларида жамоатчилик назорати ва тармоқ жадвалига асосан мукаммал таъмирлаш ишлари якунланиб, фойдаланишга топширилди.

Олтинкўл иқтисодиёт (ётоқхонаси) коллежида фойдаланишга топшириш далолатномаси расмийлаштирилмоқда.

Бундан ташқари, 2016 йил жиҳозлашнинг манзилли дастурига асосан ўқув лаборатория асбоб-ускуналари, компьютер жиҳозлари ва ўқув ишлаб чиқариш устахоналарини жиҳозлаш учун зарур ишлаб чиқариш жиҳозларини рўйхати шакллантирилиб, Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими Марказига тақдим этилди. Ўрнатилган тартиб асосида белгиланган муддатда жиҳозларни харид қилиш бўйича тендер савдолари бўлиб ўтиши ва жиҳозлар билан таъминланиши режалаштирилмоқда.

 

 

66

71

Вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчила-рини ишга жойлаштириш механизмини такомиллаштириш, ушбу жараённинг қуйидаги йўллар билан  доимий мониторингини олиб бориш:

2015/2016 ўқув йилининг 43 минг 200 нафар битирувчилар  билан 20958 та корхоналар, ташкилотлар, шунингдек  таълим муассасалари маъмуриятлари ҳамда тегишли ҳудудлар ҳокимликлари билан ишлаб чиқариш амалиётини ўташ тўғрисида тўрт томонлама шартномалар тузиш чора-тадбирларини амалга ошириш;

ташкилотлар ва корхоналарнинг кенг иштирокида ёшларни касбга самарали йўналтиришга, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларини ишга жойлаштиришга кўмаклашиш учун “Таълим ва мутахассислик” ҳудудий кўргазмаларини ўтказиш;

 

ишга жойлашган битирувчиларнинг маълумотлар электрон базасини шакллантириш ва доимий янгилаб бориш;

 

квоталанган иш ўринлари белгиланган ташкилотларнинг манзилли рўйхатларини шакллантирган ҳолда имконияти чекланган шахслар (ногиронлар), кўп болали ва кам таъминланган оилалар фарзандлари бўлган касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштиришга  кўмаклашиш.

 

 

 

 

 

 

 

2016 йил

I чорак

 

 

 

 

 

 

 

2016 йил

I-III чораклар

 

 

 

 

 

2016 йил

апрель-сентябрь

 

 

 

Йил мобайнида

 

Жорий ўқув йилида 117 та касб-ҳунар коллежларини 100 та йўналиш бўйича жами 43200 нафар (20981 нафари қизлар) битирувчилари тамомламоқдалар.

Битирувчи ўқувчиларни ишлаб чиқариш ва диплом олди амалиётларини бириктирилган корхона, ташкилот ва муассасаларда самарали ўтказилишини тўлиқ назорат қилиш мақсадида вилоят, туман, шаҳар ҳокимликлари хузурида махсус ишчи гуруҳлари ташкил этилган ҳамда ўқув режасига асосан ўқитилаётган мутахассисликлар бўйича амалиёт ўташ жадвали ишлаб чиқилган.

Жадвалга асосан, вилоятдаги мулкчилик шаклидан қатъий назар 8660 та корхона, ташкилот ва муассасалар билан ҳамкорлик шартномалари тузилиб, битирувчилар ишлаб чиқариш амалиётларини ўташ даврида малакали ишчи ходимларга “Устоз-шогирд” тизими асосида бириктирилган.

Шунингдек, берилган кўрсатмаларга мувофиқ вилоятдаги 24 минг 297 та корхона ва ташкилотлар билан 42 минг 574 нафар (98,6 фоиз) битирувчилар ўртасида иш билан таъминлаш имкониятини берувчи тўрт томонлама шартномалар тузилди.

“Таълим ва мутахассислик” кўргазмасини ташкил қилиш тўғрисидаги қўшма қарорининг 3-бандига асосан жорий йилнинг 10 март куни вилоятимиздаги туман, шаҳар марказларида жойлашган касб-ҳунар коллежлари базасида кўргазмалар ўтказилди. Ушбу ўтказилган кўргазмаларда 129 та ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини 18101 нафар битирувчилари, 741 та умумий ўрта таълим мактабларининг 16874 нафар 9-синф битирувчилари ҳамда 4 та олий таълим муассасаларини 40 нафардан зиёд профессор-ўқитувчилари иштирок этдилар.

Шундай тадбирлар апрель ойида 7 та ҳудудий ва 63 та таълим муассасаларида ташкил этилди. Жумладан, Андижон шаҳар прокуратураси, “Камолот” ЁИХ вилоят Кенгаши ва вилоят ҳалқ таълими бошқармаси билан ҳамкорликда Андижон ахборот технологиялари коллежида Андижон шаҳрида жойлашган таълим муассасаларида мавжуд мутахассисликлар, ушбу мутахассис-ликларни битираётган ўқувчилар томонидан яратилган қўл меҳнати намуналари ҳамда иҳтиролар кўргазмаси ташкил этилди. Ушбу тадбирлар ўрта махсус таълим муассасаларининг 2457 нафар, мактабларнинг 4153 нафар битирувчи ўқувчи ёшлари иштирок этдилар.    

    Шундай тадбирлар июнь ойида 16 та ҳудудий ва 47 та таълим муассасаларида ташкил этилди. Жумладан, Андижон шаҳар прокуратураси, “Камолот” ЁИХ вилоят Кенгаши ва вилоят ҳалқ таълими бошқармаси билан ҳамкорликда Андижон ахборот технологиялари, Андижон индустриял педагогика, Андижон педагогика коллежларида Андижон шаҳрида жойлашган таълим муассасаларида мавжуд мутахассисликлар, ушбу мутахассисликларни битираётган ўқувчилар томонидан яратилган қўл меҳнати намуналари ҳамда ихтиролар кўргазмаси ташкил этилди. Ушбу тадбирларда ўрта махсус таълим муассасаларининг 4578 нафар, умумтаълим мактабларининг           5845 нафар битирувчи ўқувчи ёшлари иштирок этдилар.    

   Битирувчиларнинг бандлигини таъминлаш борасида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг шу йил 9 апрелдаги Бошқарув йиғилиши топшириқлари асосида шу йилнинг 13 апрель кунига қадар вилоятдаги 117 та касб-ҳунар коллежларининг ҳар бирида жамоатчилик штабларининг таркиби қайта кўриб чиқилди. Андижон педагогика коллежида вилоят штабининг  аъзолари иштирокида йиғилиш ўтказилиб, уларга янги жараён ҳамда тизимнинг моҳияти тўғрисида тушунтириш берилди.

   2-босқичда 20.981 нафар битирувчи қизларнинг “А” рўйхатлари шакллантирилди. 3-босқичдаги топшириқлар доирасида МФЙлардаги маслаҳатчилар бошчилигида “Бандлик” сектори вакиллари ҳамда КХК томонидан белгиланган масъул ва маҳаллага масъуллиги белгиланган педагоглар иштирокида “А” ва “Б” рўйхатларни солиштириш ишлари амалга оширилди. 4-босқичда МФЙларда иш олиб бораётган Бандлик сектори таркибига жалб этилган фаоллар ва масъуллар билан биргаликда КХК ва АЛдан бириктирилган масъул педагог ва маҳалла меҳнат инспектори билан биргаликда танлаган касбни эгаллашидаги истиқоболи юзасидан битирувчи қизларнинг ўзи ва  ота-онаси билан суҳбатлашилди ва уларга кафолатланган меҳнат ҳуқуқлари ва имкониятлари тушунтирилди. Жамоатчилик штаблари иши белгиланган 11 та босқичларда амалга оширилди.

Ушбу жараёнда битирувчи қизларнинг                       58 нафари бошқа вилоятлардан эканлиги, 3617 нафари яшаш жойидан бошқа туман (шаҳар)даги таълим муассасаларини тамомлаётганлиги аниқланиб, белгиланган тизим асосида битирувчи-қизларнинг бандлигини таъминланиши борасида жамоатчилик назорати ишлари олиб борилди..

2016 йилнинг 25 ноябрь ҳолатига 20981 нафар битирувчи қизларнинг 18.505 нафарини  (88,2%) бандлиги таъминланганлиги тасдиқловчи хужжатлар асосида маълумотлар базаси “ACCESS”дастурига киритилди.

 

 

 

67

72

Етим болалар ва ота-она қаровисиз қолган, лекин бошқа қонуний вакиллари (васийлари)  бўлган ва тўлиқ давлат таъминотида  бўлмаган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари учун уларга таълим муассасасини битиришида ва ишга жойлашишида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди маблағлари ҳисобига тўланадиган энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма баравари миқдорида бир йўла нафақа беришни жорий этиш.

Ташкилий масалалар -

2016 йил 
I чорак,

амалга ошириш –2015/2016 ўқув йилидан бошлаб  мунтазам равишда

Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 4 мартдаги 176-ф-сонли Фармойиши ҳамда фонд республика бошқарувининг 2016 йил 5 мартдаги 53-сонли бошқаруви қарорига асосан жорий йилнинг 12-13 март кунлари умумхалқ хайрия хашари ўтказилди.

Ушбу хашардан “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими ҳамда шаҳар, туман бўлинмалари хисоб рақамларига келиб тушган маблағлардан Вазирлар Маҳкамасининг тақсимотига асосан 101 млн. 600 минг сўм маблағ ажратилган бўлиб, вилоят комиссияси томонидан тақдим этилган ҳужжатлар жамламасидан ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини жорий йилда тамомлаган 39 нафар ўқувчилар танланиб, уларнинг хар бирига энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма баробари миқдоридаги маблағлар берилди.

 

 

68

73

Ёш оилаларни қуйидаги йўллар билан қўллаб-қувватлаш:

ёш оилаларга уй-жой сотиб олиш, қуриш ва реконструкция қилиш учун имтиёзли ипотека кредитлари ажратиш;

Йил мобайнида

 

137 та ёш оилага 16 млрд. сўм имтиёзли ипотека кредити берилди.

 

 

ёш оилаларга узоқ муддат фойдаланиладиган товарлар харид қилиш учун истеъмол кредитлари бериш.

749 та ёш оилаларга узоқ муддат фойдаланиладиган товарлар харид қилиш учун       5 млрд. 9 млн.сўм истеъмол кредити берилди.

 

 

 

69

74

Ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш:

Йил мобайнида

 

Ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида қуйидаги моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилди:

 

 

200 та ёш оилага уй-жой қуриш ва мамлакатимизда ишлаб чиқарилган узоқ муддат фойдаланиладиган товарларни харид қилиш учун фоизсиз ссуда ажратиш.

216 та ёш оилага уй-жой қуриш ва мамлакатимизда ишлаб чиқарилган узоқ муддат фойдаланиладиган товарларни харид қилиш учун фоизсиз ссуда ажратилди.

 

 

4000 нафар кам таъминланган ёш оилаларга моддий ёрдамлар кўрсатиш.

 

Бугунги кунга қадар 4174 нафар кам таъминланган ёш оилаларга моддий ёрдамлар кўрсатилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

X.         Дастурий чора-тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ масалаларни ҳал этишда маҳаллий ҳокимият органлари билан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, хотин-қизлар ва ёшлар бирлашмалари, фахрийлар ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, бу ишларга жамиятда ҳурмат ва обрў-эътиборга сазовор бўлган кекса авлод вакилларини кенг жалб этиш.

 

 

70

75

Болаларни тарбиялашда катта авлод билимлари ва тажрибасидан самарали фойдаланиш, ёшларга анъаналар ва миллий қадриятларнинг ажралмаслигини тушунтириш мақсадида “Икки авлод учрашуви”  тадбирларини ташкил этиш;

Тўнғич авлод вакилларининг олийжаноблик, инсонийлик ва Ватанга, халққа садоқат каби фазилатларни ривожлантириш мақсадида, маҳаллада   30 йилдан ортиқ яшаган, ўз меҳнати ва жамиятда эришган обрўси билан намуна бўлган оилаларнинг  турмуш тарзи ва ҳаётий тажрибасини оммалаштиришга йўналтирилган “Эъзоз”, “Эҳтиром” тадбирлари, суҳбатлар ва учрашувларни маҳаллаларда ташкил этиш ва ўтказиш.

Йил мобайнида

 

Болаларни тарбиялашда катта авлод билимлари ва тажрибасидан самарали фойдаланиш, ёшларга анъаналар ва миллий қадриятларнинг ажралмаслигини тушунтириш мақсадида  вилоят миқёсида 27 марта, жойларда 248 маротаба «Икки авлод» ва «Уч авлод» учрашувлари ўтказилди. Ушбу учрашувларда 2020 нафар фахрийлар ва 24436 нафар ёшлар иштирок этишди.

Балиқчи тумани «Нуроний» жамғармаси ва “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар билан бирга Балиқчи индустирал-педагогика касб-хунар коллежида ўтказилган «Икки авлод учрашуви»да катта хаётий тажрибага эга бўлган Комилжон Хужамов, Эркин Рафиков, Комилжон Режабоев, Холикча Холматовлар билан, тумандаги Гулистон ҚФЙ ўрамидаги Гулистон МФЙ худудида 30 йилдан бери биргаликда  ахил иноқ яшаётган Матхоликов Умрзок ака оиласи билан учрашув ўтказилди. Ушбу учрашувларда 350 нафар ёшлар ва 22 нафар фахрийлар иштирок этдилар.

Учрашувда ушбу оилаларга ҳомийларнинг          3 млн.сўмлик эсдалик совғалари берилди.

Жалақудуқ тумани худудидаги Ижтимоий-иктисодий педагогика ва автотранспорт касб-ҳунар коллежларида, “Туялас” ва “Қадақсин” МФЙларда ўтказилган “Икки авлод учрашув”ларида 320 нафар ёшлар 35 нафар фахрийлар иштирок этишди.

Хўжаобод тумани худудидаги 4 та касб-хунар коллежларида Бозорвой Муллабоев ва Хасанхон Сотволдиевлар билан “Икки авлод учрашуви” бўлиб ўтди 50 йилдан ортиқ яшаб келаётган ўзининг ҳалол меҳнатлари билан жамиятда обрў эътибор топган Зокиржон ака Якубов оиласи билан учрашув ўтказилди.

2016 йил “14 январь Ватан ҳимоячилари куни” байрами муносабати билан Андижон тумани Хокон қишлоғи, Гумбаз  махалласида истиқомат қилувчи узоқ йиллар  Андижон медицина билим юртида рахбар лавозимида ишлаган турмуш ўртоғи билан 4 нафар фарзандларини олий маълумотли, эл хизматига камарбаста қилиб тарбиялаган, ўғли      13 май воқеаларида ҳалок бўлган вилоят Ички ишлар ходими  С.Махмудовнинг отаси мехнат фахрийси Х.Махмудов билан 41 умумтаълим мактаби ўқитувчи, ўқувчилари иштирокида “Эҳтиром” тадбири ўтказилди. Тадбирда                90 нафардан зиёд фуқаролар йиғини масъул ходимлари, ўқитувчи, ўқувчилар иштирок этдилар.

Тадбирлар 9 май – Хотира ва Қадрлаш куни байрами муносабати билан янада кенгайтирилиб, вилоятдаги 741 та умумтаълим мактабларида,     129 та касб-ҳунар коллежлари ва академик-лицейларда юқори кўтаринкилик билан ташкил этилди.

Июнь ойида Андижон шаҳридаги 35- ДИМ, 49-, 37-, 30-, 15-умумтаълим мактаблари, Мирпўстин зиёратгоҳи, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасида ўтказилган учрашувлар айниқса кенг қамровли бўлди. Ҳар бир ўтказилган учрашувда 300 нафардан ортиқ ўқувчи ёшлар иштирок этдилар.

Июль ойида Булоқбоши туманидаги Шоҳгузар МФЙда иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси А.Гопиров, ва меҳнат фахрийси Р.Жуманиёзова билан учрашув ўтказилди.

Жорий йилнинг август ойи давомида маҳаллаларда“Маҳалла уч авлод нигоҳида”мавзусида давра суҳбатлари ўтказилди.

Мисол учун,Андижон Давлат университети  ўқитувчи,профессор Ш.Қосимов билан Хўжаобод ва Избоскан туманларида ташкил этилди ва унда 190 нафар маҳалла фаоллари ва 150 нафардан зиёд ёшлар иштирок этдилар.

Андижон шаҳридаги “Саноат” маҳалла фуқаролар йиғинларида Худойбердиев Анваржон ота билан, Хонобод шаҳридаги “Тейит” маҳалласида Ахмедов Мурод ота билан,Қорасув шаҳридаги Б.Ахмедов МФЙ Эрматов Қирғизбой ота билан давра суҳбатлари ўтказилди. Ўтказилган тадбирларда 340 нафардан зиёд аҳоли вакиллари ва ёшлар иштирок этдилар.

16 август куни Асака тумани Муқумий маҳалла гузарида Барака, Муқимий ва Бирлик маҳаллаларининг фаоллари ва ёшлари иштирокида “Маҳалла уч авлод нигоҳида” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Худди шундай тадбир; 

17 август куни Андижон шаҳридаги Хақиқат маҳалласининг 21-умумтаълим мактабида,

18 август куни Асака тумани Шинам чойхонасида Камолот, Улуғбек ва А.Темур маҳаллаларининг фаоллари ва ёшлари иштирокида хам ўтказилди.

Бундай тадбирлар вилоятдаги барча шаҳар, туманлардаги маҳалла фуқаролар йиғинларида ташкил этилди.  

Учрашувда иштирок этган намунали оилаларга ҳомийларнинг 7,5 млн. сўмлик совғалари берилди.

 Июль-октябрь ойларида маҳаллаларда ўтказилган “Ким эдигу, ким бўлдик?” тарғибот тадбирларида 600 нафардан ортиқ кекса ёшдаги маҳалла фахрийлари билан ёшларнинг учрашувлари ўтказилди.

Ноябрь ойида 178 нафар кекса нуронийлар билан учрашувлра ўтказилди.

 

 

71

76

Қуйидагиларни назарда тутувчи қўшма тадбирлар дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш йўли билан ҳар томонлама камол топган  ёш авлодни тарбиялаш масалаларида оила институти ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг таълим муассасалари билан ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш:

ўқувчиларни таълим муассасаларида ўқитиш билан тўлиқ қамраб олишни таъминлаш, ўқитиш сифати юзасидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш;

ўқувчиларни қизиқишлар бўйича тўгараклар машғулотларига кенг жалб этиш;

 

таълим муассасалари ва фуқаролар йиғинларини “Оила-маҳалла-таълим муассасаси ҳамкорлиги” мавзуидаги буклетлар билан таъминлаш;

 

оилалардаги маънавий муҳитни ўрганиш мақсадида ўсмирлар ўртасида “Оила – менинг тасаввуримда” мавзуида ижтимоий сўров ўтказиш;  

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

мактаб ўқувчилари ўртасида “Маҳалла – менинг тақдиримда” кўрик-танловини ўтказиш.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2016 йил

 I чорак

 

йил мобайнида

 

 

 

2016 йил

 II чорак

 

 

2016 йил III чорак

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2016 йил IV чорак

Бугунги кунда вилоятдаги умумтаълим мактаб-ларидаги 10054 та фан тўгаракларига 177117 нафар, 2353 та ижодий тўгаракларга 41780 нафар, 3996 та спорт тўгаракларига 65559 нафар ўқувчилар жалб қилинган бўлса, 17 та “Баркамол авлод” олалар марказларининг 237 та тўгаракларига 5945 нафар, спорт мактабларининг 436 та спорт секцияларига 29303 нафар, 27 та болалар мусиқа ва санъат мактабларининг 1054 та тўгаракларига 5429 нафар ўқувчилар жалб этилган.

Вилоятдаги 870 та таълим муассасаларидаги ўқувчиларни таълим муассасаларида ўқитиш билан тўлиқ қамраб олишни таъминлаш мақсадида вилоятдаги масъул бўлган ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Ўқувчи”, “Давомат”, “Тиғ” рейдлари ташкил этилмоқда. Жорий йилнинг 29-30 январь ҳамда 15-16 апрель кунлари “Ўқувчи” рейд тадбирлари ўтказилди. Ушбу тадбирларда аниқланган дарс жараёнида ўқишга бормасдан бемақсад юрган, тунги вақтларда “Интернет-кафе” ва “Компьютер клуб”ларида вақт ўтказаётган вояга етмаганлар ва уларнинг ота-оналари билан профилактик тадбирлар ўтказилди.

Бундан ташқари, маҳалла фуқаролар йиғинлари қошида ташкил этилган “Оила-маҳалла-мактаб” ҳамкорлик мехназими ҳамда вояга етмаганлар, ёшлар ва спорт масалалари бўйича комиссиялар томонидан ҳам таълим муассасаларидаги ўқувчиларни дарсга узлуксиз қатнашишлари устидан жамоатчилик назоратини олиб бормоқдалар.

Вилоятдаги 741 та умумтаълим мактабларида дарсдан сўнг тўгарак машғулотлари ташкил этилган бўлиб, ушбу тўгаракларга таълим олаётган ўқувчилар қизиқишлари бўйича турли ҳил тўгарак машғулотларига кенг жалб этилиб келинмоқда.

Вилоятдаги мавжуд 870 та таълим муассасалари ва 968 та фуқаролар йиғинларини “Оила-маҳалла-таълим муассасаси ҳамкорлиги” мавзуидаги ахборот материаллари билан таъминлаш мақсадида тегишли услубий қўлланма ва тавсиялар тайёрланиб, сентябрь ойидан тарқатилди.

Жорий йилнинг 10 ноябрь куни шаҳар ва туман бўлинмалари бош мутахассислари ва намунали маҳалла фуқаролар йиғинлари маслаҳатчилари иштирокида ўрта махсус, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактаби ўқувчилари ўртасида“Маҳалла – менинг тақдиримда” кўрик-танлови ўтказиш муддатлари декабрь-январь ойларида ўтказилиши белгиланганлиги тўғрисида йиғилиш ўтказилди. Ҳозирги кунда 10-15 декабрь кунлари танловнинг маҳаллалараро босқичи ўтказилиши бўйича ва ҳар бир худудда намунали тарзда битта қишлоқ фуқаролар йиғинида ўтказиш чоралари кўрилмоқда

 

72

77

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими қошида аёлларга психологик, маънавий, ҳуқуқий ва тиббий маслаҳат ёрдамлари кўрсатиш мақсадида “Аёллар учун маслаҳат маркази” ташкил этиш.

2016 йил

 II ярим йиллик

Вилоятдаги ҳар бир тумандааёлларга психологик, маънавий, ҳуқуқий ва тиббий маслаҳат ёрдамлари кўрсатиш мақсадида жамоатчилик асосида “Аёллар учун маслаҳат маркази” ташкил этилган бўлиб, фаолият юритмоқда.

Жойлардаги жамоатчилик асосидаги “Аёллар маслаҳат маркази” томонидан 2016 йилнинг январь-октябрь ойлари давомида 13228 нафар хотин-қизлар турли масалалар билан мурожаат этди. Уларнинг 1456 нафарига психологик, 2098 нафарига тиббий, 1852 нафарига ҳуқуқий, 2280 нафарига ижтимоий масалаларда, 864 нафарига касб-ҳунар ўргатиш масалаларида, 2198 нафарига оилавий ва фарзандлар ўртасидаги муносабатлар борасида, 992 нафарига уй-жой масаласида, қолган 1488 нафарига бошқа турли масалаларда маслаҳат, тавсия амалий ёрдамлар кўрсатилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил  4 мартдаги 175-ф сонли “Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 4 мартдаги 176-ф санли фармойишига мувофиқ ўтказилган умумхалқ хайрия ҳашари муносабати билан  “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг бўлим, бўлинмалари ҳисоб рақамларига тушган бир кунлик иш ҳақи маблағларининг мақсадли ва манзилли сарфланишини таъминлаш тўғрисида”ги 2016 йил 16 июндаги №14-07/55-2 рақамли йиғилиш баённомасига мувофиқ тақсимот асосида 100 млн. сўммаблағ вилоятда “Аёллар маслаҳат марказини ташкил этиш мақсади учун ажратилган.  Ажратилган маблағлар ҳисобидан ҳар бир шаҳар, туманлардаги “Аёллар маслаҳат маркази” ҳисобот ойида 1 тадан компьютер жамланмаси1 донадан принтер (учтаси бирда), 1 донадан  “Узмобайл” телефон аппарати, 1 тадан раҳбар столи жамланмаси, 1 тадан китоб жавони ҳамда 2 тадан ярим юмшоқ стул билан таъминланди.

 

 

73

78

Вилоятда оилаларни мустаҳкамлаш, турли авлодлар ўртасидаги муносабатлар, болалар ва ёш оилаларга давлат томонидан ғамхўрлик кўрсатиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш ва тушунтириш ишларида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ёшлар ва хотин-қизлар бирлашмалари, катта обрўга эга бўлган кекса авлод вакилларининг кенг иштирокини, жумладан, қуйидаги йўллар билан таъминлаш:

-      45,8 минг нафар биринчи синф ўқувчиларига ўқув буюмлари комплектлари (12 номдаги) кўринишидаги Президент совғаларини топшириш;

 

 

 

 

 

-      кам таъминланган оилаларнинг     28 минг нафар фарзандини қишки кийимлар билан таъминлаш;

 

 

 

 

 

 

-      имконияти чекланган 700 нафар болани уйида таълим олишлари учун ўқув буюмлари билан таъминлаш;

 

 

 

 

-   14 ёшгача фарзанди бўлган оилаларга нафақа, шунингдек фарзанди икки ёшга тўлгунгача парвариш қилиш учун нафақа тайинлаш ва тўлаш ҳамда моддий ёрдам кўрсатиш.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2016 йил III-IV чорак

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Йил давомида

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

63227 нафар биринчи синф ўқувчиларига ўқув буюмлари комплектлари (12 номдаги) кўриниши-даги  2 млрд. 884 млн. 162 832 сўмлик Президент совғалари 100% тарқатилди. Шунингдек 1-синф ўқувчилари учун 1 млр. 79 млн. 16 минг 2 минг сўмлик 821526 дона дарсликлар Ўқув таълим таъминот ДУКга кетирилиб 100% умумтаълим мактабларига етказиб берилди.

Кам таъминланган оилаларнинг     40965 минг нафар фарзандини қишки кийимлар билан таъминлаш мақсадида буюртмалар шакллантирилиб, ХТВга тақдим қилинган. Бугунги кунда жами 3 млрд 143 млн 288.600 сўмлик 41321 дона куртка, 41321 жуфт ботинка, 41321 дона қалпоқ Ўқув таълим таъминот ДУКга кетирилиб таълим муассасаларига етказиб берилмоқда.

 

Вилоятдаги умумтаълим мактабларида 892 нафар ўқувчилар  уйда таълим олади. Уйда таълим оладиган имконияти чекланган болалар                892  комплект ўқув қуроллари билан таъминланди.

Шунингдек, 892 нафар уйда таълим оладиган имконияти чекланган болаларга 67 млн. 706 минг 500 сўмлик 4 турдаги қишки иссиқ кийим-бошлар етказиб берилмоқда.

 

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қошида тузилган “Нафақа тайинлаш” комиссиялари томонидан 14 ёшгача фарзанди бўлган оилаларга нафақа, шунингдек фарзанди икки ёшга тўлгунгача парвариш қилиш учун нафақа тайинлаш ва тўлаш ҳамда кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам пуллари тайинлаш ва тўлаш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги “Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги 44-сонли Низом асосида иш олиб бормоқдалар.

2016 йилнинг 11 ойи давомида нафар 14 ёшгача фарзанди бўлган оилаларга нафақа, шунингдек фарзанди икки ёшга тўлгунгача парвариш қилиш учун нафақа тайинлаш ва тўлаш ҳамда моддий ёрдам кўрсатиш мақсадларида 73 млрд. 788 млн. сўм маблағ молиялаштирилди.

 

 

74

79

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ўз вазифасини масъулият ва виждонан бажараётган диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиларини қуйидаги тарзда қўшимча рағбатлантириш тартибини жорий этиш:

-   йилига бир марта лавозим маоши миқдорида мукофотлаш;

-   йилига бир марта лавозим маошининг 50 фоизи миқдорида моддий ёрдам бериш.

 

 

Вилоятда жами 968 та фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари мавжуд бўлиб, шундан, 94 та қишлоқ, 6 та шаҳар ва 868 та маҳалла фуқаролар йиғинларидан иборат.

Ушбу 868 та маҳалла фуқаролар йиғинларида “Диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслахатчи” лавозими мавжуд бўлиб, ҳозирда барчасида маслахатчилар ўз фаолиятларини олиб бормоқдалар.

Жорий йилнинг февраль ойидан бошлаб ўз вазифасини сидқидилдан бажараётган, виждонан иш олиб бораётган маслахатчиларга йилига  бир марта лавозим маоши миқдорида мукофот пули ҳамда йилига бир марта лавозим маошининг 50 фоизи миқдорида моддий ёрдам бериш жорий қилинди.

Ўтган даврда маҳалла фуқаролар йиғинлари маслаҳатчиларини рағбатлантириш учун 128,0 сўм маблағ ажратилиб рағбатлантирилган.

 

75

80

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва таълим муассасаларининг аҳолининг барча қатламлари орасида соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, оилани мустаҳкамлаш, юксак ахлоқий-маънавий қадриятларни асраш, ёшларга соғлом турмуш тарзини сингдириш бўйича кенг кўламли тушунтириш ишларини олиб бориш мақсадида тайёрланган  “Соғлом она-соғлом бола” китоблар тўпламини ва “Оила тинчи-ҳаёт севинчи” видеофильмлар тўпламини масъул ташкилотлар вакиллари томонидан барча фуқаролар йиғинлари ва таълим муассасаларига бепул тарқатилишини таъминлаш.

Йил мобайнида

Ушбу бандда  белгиланган вазифа доирасида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Республика бошқаруви томонидан келтирилган  “Фуқаролар йиғинлари диний маърифат ва маънавий аҳлоқий тарбия маслаҳатчилари учун эслатма”, “Оила-маҳалла-таълим муассасаси ҳамкорлиги” механизмини амалга оширишда фуқаролар йиғинларининг ўрни ва роли мавзусида қўлланмалар келтирилиб, тарқатилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

XI.                Оммавий ахборот воситалари, шу жумладан электрон ахборот воситаларининг ва Интернет тармоғининг имкониятларидан фаол фойдаланган ҳолда "Соғлом она ва бола йили" Давлат дастурининг мақсадлари ва вазифалари ҳамда Дастурнинг амалга оширилиши тўғрисида кенг ахборот-тушунтириш ишларини ташкил этиш.

 

 

76

81

       “Соғлом она ва бола йили”га бағишлаб рисола “Ўзбекистон” нашриёт матбаа уйида нашрдан чиқариладиган:

-             Ўзбекистон Республикаси Президенти Каримовнинг  Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 23 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишда сўзлаган нутқи;

-             Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримовнинг “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури тўғрисида”ги қарорлари киритилган рисолани  вилоятга олиб келиш ҳамда белгиланган тартибда тарқатилишига амалий ёрдамлашиш.

2016 йил,

1 чорак

Китобча келтирилиши билан тарқатилади

 

 

77

82

    “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурини ёритиш бўйича ОАВ вакиллари иштирокида семинар- кенгаш ўтказиш.         

Аҳолининг барча қатламлари ўртасида  “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурининг мақсад ва вазифалари ҳақида кенг кўламда тушунтириш ишларини олиб бориш. Бунда:

– ОАВда “2016 йил – Соғлом она ва бола йили”, “Болалар спорти”, “Соғлом бола бизнинг келажагимиз”, “Бизнинг буюк аждодларимиз”, “Ёшлар ва билим”, “Бир болага бутун маҳалла жавобгар” каби рукнларни ташкил этиш.

–Журналистлар ўртасида “Соғлом она ва бола” йили муносабати билан республика миқёсида ўтказиладиган турли тадбирларда вилоят вакилларининг муносиб иштирок этишларига амалий ёрдамлашиш.

2016 йил,

1 чорак

Вилоят матбуот ва ахборот бошқармасида     2016 йил 17-18 май кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон мустақил босма ОАВ ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан қатор вазирлик, идоралар билан ҳамкорликда “Соғлом она ва бола” Давлат дастурини ёритиш бўйича семинар-кенгаш ўтказилди. Унда вилоятда фаолият кўрсатаётган босма ОАВ вакиллари қатнашди. Семинар-кенгашда “Соғлом она ва бола” Давлат дастури асосида вилоятимиз шаҳар ва туманларида амалга оширилган тадбирларни ёритиш, уни кенг халқ оммаси ўртасида тарғибот этиш масалалари атрофлича муҳокама этилиб, тегишли тавсиялар берилди.

2016 йил 19 май, 19 август ҳамда 11 ноябрь кунлари вилоят матбуот ва ахборот бошқармасида “Соғлом она ва бола” йили Давлат дастурининг бажарилиши юзасидан босма ҳамда 10 июнь,         22 июль, 19 август ҳамда 30 сентябрь кунлари босма ва электрон ОАВ муҳаррирларининг кенгайтирилган йиғилишлари ўтказилди.

Мазкур йиғилишларда, шунингдек, бу борада амалга оширилган ишлар атрофлича таҳлил этилиб, “2016 йил – Соғлом она ва бола йили”, “Болалар спорти”, “Соғлом бола бизнинг келажагимиз”, “Бизнинг буюк аждодларимиз”, “Ёшлар ва билим”, “Бир болага бутун маҳалла жавобгар” каби рукнларда 132 та  материал эълон қилингани таъкидланди.

 

 

78

83

Телевидение ва радио орқали ҳар кунлик ахборот кўрсатув ва эшиттиришларда “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурини бажариш борасида олиб борилаётган ишларни мунтазам ёритиб  бориш.

Йил давомида

Вилоятда фаолият кўрсатаётган электрон ОАВда кунлик ахборот, кўрсатув ва эшиттиришлар “Соғлом она ва бола йили “ Давлат дастурини бажариш борасида олиб борилаётган ишларни мунтазам ёритиб борилмоқда.

Вилоят матбуот ва ахборот бошқармасида    2016 йил 10 июнь, 22 июль ва 14 октябрда бўлиб ўтган босма ҳамда электрон ОАВ муҳаррирларининг кенгайтирилган йиғилишларида телевидение ва радиода бу борадаги таҳлилий материалларни кўпайтириш юзасидан аниқ вазифалар, таклифлар билдирилди..

 

 

79

84

“Соғлом она ва бола йили”  мазмун ва моҳиятини очиб беришга қаратилган мавзулар, тарғибот-ташвиқот материалларини тайёрлаш ва ёритиб бориш.

Йил давомида

Аҳолининг барча қатламлари ўртасида “Соғлом она ва бола” Давлат дастурининг мақсад ва вазифаларини тушунтириш юзасидан ишлар белгиланган тартибда амалга оширилмоқда. Жумладан, босма ҳамда эдектрон ОАВда “2016 йил – Соғлом она ва бола йили”, “Соғлом бола келажагимиз”, “Ёшлар ва билим”, “Буюк аждодларимиз”, “Болалар спорти”, “Бир болага бутун маҳалла жавобгар”, “Ҳаёт гўзал”, “Муносабат”, “Ҳуқуқ ва бурч”, “Маънавият сарчашмаси”, “Аёл қалби”, “Шижоатли ёшлар”, “Хонадон шифокори”, “Минг бир маслаҳат”, ”Маънавият ва қадрият” каби рукнлари остида турли жанрларда материаллар ёритиш давом эттирилди. Шунингдек, Давлат дастури ижроси таҳлил этилган 22 та давра суҳбати телевидениеда намойиш қилинди ва радиода эшиттирилди.

 

 

80

85

“Соғлом она – соғлом бола” номли ижтимоий роликларни тайёрлаш ва  мулкчилик шаклидан қатъий назар барча телевидениелар орқали бериб бориш.

Йил давомида

“Соғлом она-соғлом бола” мавзусида ижтимоий роликлар тайёрланиб, вилоятдаги мулкчилик шаклидан қатъий назар барча телевидениеларда эфирга узатилмоқда.

Жорий йилнинг шу кунигача вилоят телерадиокомпаниясида жами 275 та телерадиомаҳсулот, шунингдек, ҳар куни 5 хилдаги ижтимоий ролик тайёрланиб, 4-6 маротабадан эфирга бериб борилмоқда.

“Тараққиёт” телевидениесида жами 81 та кўрсатув ва 611 маротаба ижтимоий роликлар эфирга узатилган бўлса “Водий садоси” “ЁТРК” телерадикомпанияси орқали 182 та кўрсатув ва 4 та 4 хилдаги ижтимоий ролик тайёрланиб 867 маротаба эфирга берилиб, жами телерадио-компанияларда 510 дан зиёд кўрсатув эфирга узатилди.

Шунингдек, 18 хилдаги ижтимоий роликлар мунтазам равишда кунига 4-8 мартадан бериб борилмоқда.

 

 

81

 

“Соғлом она ва бола йили” га бағишланган босма ва электрон ОАВ ўртасида бўладиган анъанавий “Энг улуғ, энг азиз” кўрик танловининг вилоят босқичини ўтказиш.

2016 йил,

август

  2016 йил 13 август куни “Энг улуғ, энг азиз” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди. 4 та йўналиш:ёзувчи ва шоирларнинг бадиий асарлари, босма ОАВ ходимларининг журналистик ишлари, телевидение ва радио ижодкорларининг материаллари, тасвирий санъат, фото-дизайн асарлари бўйича барча ижодкорларнинг 600 дан зиёд асарлари ҳайъат аъзолари томонидан кўриб чиқилиб,  ғолиблар аниқланди. Ғолибларга ҳамда танловда фаол иштирок этганларга ҳомийлар томонидан диплом ва сертификатлар, 10 миллион сўмликдан зиёд қимматбаҳо совғалар берилди.

       Маросимда вилоят ҳокими Ш.Қ. Абдураҳмонов, Республика “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси раиси И. Латипов, Ўзбекистон Бадиий академияси раиси А. Нуридиновлар иштирок этдилар.

 

 

 

                    

 Режа                       

       

2016 йилда  Дастурни амалга оширишга жами харажатлар:

улардан:684 млрд. 414 млн. сўм ва эквивалентда

232.3 минг АҚШ доллари

 

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва Давлат мақсадли жамғармалари маблағлари  238 млрд. 952 млн. сўм

 

Бажарувчилар ва ҳайр-эхсон қилувчилар маблағлари

66 млрд. 158 млн. сўм

 

 

Тижорат банкларининг кредитлари

378 млрд. 652 млн. сўм

 

Халқаро ташкилотлар, молиявий институтлар маблағлари ва грантлар 232 минг

300 АҚШ доллари

 

Бажарилиши

 

856 млрд. 582 млн. сўм ва эквивалентда  (125 фоиз)
648 минг 200АҚШ доллари эквивалентида

 

 

254 млрд. 359 млн. сўм (106 фоиз)

 

 

69 млрд. 718 млн. сўм. 3 минг 200 АҚШ доллари  (105 фоиз)

 

 

531 млрд. 555 млн. сўм (140фоиз)

 

 

948 млн. 300 минг сўм (645АҚШ доллари эквивалентида),

(136 фоиз)

       

 

 

 

 

 

 

 


Киритилган вақти: 23/12/2016 17:31 Кўрилганлиги: 1878
 
Жами мурожаатлар: 1228 (100%)
Кўриб чиқилган: 1013 (82%)
Кўриб чиқилмоқда: 215 (18%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни онлайн қилиш канчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
Ташриф:
Кўришлар:
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг