Бош саҳифа / Вилоят ҳокимлиги / Биографиялар / Икрамов Азизбек Зикириллаевич
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Икрамов Азизбек Зикириллаевич

19.02.1983 йили Андижон шаҳрида туғилган.  

Маълумоти олий. 2006 йили Андижон Муҳандислик иқтисодиёт институтини (сиртқи) Иқтисодиёт мутахассислиги бўйича таомлаган. Меҳнат фаолиятини 2004 йили Андижон вилояти молия бошқармаси оператори лавозимида бошлаган. 2005-2006 йиллари Андижон вилоят молия бошқармаси капитал қўйилмаларни молиялаштириш бўлими етакчи иқтисодчиси, 2006-2007 йилларда Андижон вилояти Жалолқудуқ тумани молия бўлими Давлат даромадларини режалаштириш ва иқтисодий таҳлил қилиш бўйича бош иқтисодчиси, Андижон вилоят молия бошқармаси капитал қўйилмаларни молиялаштириш бўлими 1-тоифали иқтисодчиси, 2007-2008 йилларда Андижон вилоят молия бошқармаси Давлат даромадларини режалаштириш ва иқтисодий таҳлил қилиш бўлими бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчиси, 2008-2009 йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат бюджети бош бошқармасининг бош иқтисодчиси, 2009-2010 йилларда Андижон вилоят молия бошқармаси Давлат даромадларини режалаштириш ва иқтисодий таҳлил қилиш бўлими бошлиғи, Андижон вилоят молия бошқармаси бошлиғи ўринбосари-Халқ таълими муассасаларини молиялаштириш бўлими бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчиси, 2010-2012 йилларда Андижон вилоят молия бошқармаси бошлиғи ўринбосари-Халқ таълими муассасаларини молиялаштириш бўлими бошлиғи, 2012-2013 йилларда Андижон вилоят молия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, 2013 йилдан  ҳозирги вақтга қадар Андижон вилояти Андижон вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатиб келмоқда.


Киритилган вақти: 06/02/2017 16:32 Кўрилганлиги: 5647
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 165
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг