Бош саҳифа / Маълумотнома / ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ МАДҲИЯСИ
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ МАДҲИЯСИ

Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси Ўзбекистон Республикаси Давлат суверенитетининг рамзидир.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясига зўр эҳтиром билан қараш Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг ватанпарварлик бурчидир.

Мутал БУРҲОНОВ мусиқаси, 
Абдулла ОРИПОВ сўзи.

Серқуёш ҳур ўлкам, элга бахт, нажот, 
Сен ўзинг дўстларга йўлдош, меҳрибон! 
Яшнагай то абад илму фан, ижод, 
Шуҳратинг порласин токи бор жаҳон!

Нақорат:
Олтин бу водийлар - жон Ўзбекистон, 
Аждодлар мардона руҳи сенга ёр! 
Улуғ халқ қудрати жўш урган замон, 
Оламни маҳлиё айлаган диёр!

Бағри кенг ўзбекнинг ўчмас иймони, 
Еркин, ёш авлодлар сенга зўр қанот! 
Истиқлол машъали тинчлик посбони, 
Хақсевар, она-юрт, мангу бўл обод!

Нақорат:
Олтин бу водийлар - жон Ўзбекистон, 
Аждодлар мардона руҳи сенга ёр! 
Улуғ халқ қудрати жўш урган замон, 
Оламни маҳлиё айлаган диёр!


Охирги ўзгариш: 17/03/2017 13:57 Кўрилганлиги: 5340
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 115
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг