Бош саҳифа / Янгиликлар / Юртга файз ёғилиб, қалблар нурга тўлмоқда
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Юртга файз ёғилиб, қалблар нурга тўлмоқда

 Жорий йилнинг 1-3 февраль кунлари вилоятимизнинг қатор шаҳар ва туманларидаги масжидларда Қуръон қироати мусобақаларининг ҳудудий босқичлари ўтказилди. Унда 1200 га яқин қори ва қориялар иштирок этиб, Ҳифз ва Тиловат йўналишларида ўз билим ва иқтидорларини намоён этишди.

Бугун Андижон шаҳридаги “Тошкент премиум” ва “Андижон” тўйхоналарида ушбу танловнинг вилоят босқичи бошланди. Эрта тонгдан кексаю ёш яқин-йироқдан келиб, файз ва барокат ёғилаётган даргоҳларга тўпланди. Бу ерга ташриф буюрганлар бор меҳри билан Аллоҳнинг каломини тинглаётганига гувоҳ бўласиз.











- Юртбошимизнинг ташаббуслари кўп ва хўп яхшиликлар олиб келди, - дейди вилоят бош имом-хатиби Нуриддин ҳожи Холиқназаров. – Бугунги ўтказилаётган тадбир шукуҳининг ўзиёқ бунга далил бўла олади. Фуқаролар яшаётган ҳудудлари узоқ, вақтлари зиқ бўлса-да Қуръон тиловатидан баҳраманд бўлмоқ учун келишган. Илоҳим, юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, шундай имкониятларни яратиб бераётган мамлакатимиз Президенти соғ-саломат бўлсин дея дуолар қилинмоқда.

Мусобақа икки йўналишда: Ҳифз ва Тиловат бўйича олиб борилиши белгиланган. Ҳифз йўналишида Қуръони каримни тўла ёд олган қори ва қориялар, Тиловат йўналишида эса Қуръонни гўзал тарзда тиловат қила оладиганлар иккига – 18-25 ёш, 25-40 ёшга тақсимланган ҳолда қатнашмоқдалар.

Вилоят босқичида ғолиб бўлганлар жорий йилнинг апрель ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган республика босқичида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритадилар.

Айни пайтда танлов кўтаринки руҳда давом этмоқда.



Киритилган вақти: 10/03/2018 15:51 Кўрилганлиги: 3403
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 180
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг