Махсус имкониятлар
 
Бош саҳифа / Янгиликлар / Янги корхоналарда иш ўринлари яратилади
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Янги корхоналарда иш ўринлари яратилади

Андижон шаҳридаги «Ҳамкор бизнес» марказида вилоятимиздаги бўш турган объектлар негизида янги лойиҳаларни амалга ошираётган ташаббускорлар ҳамда банк, солиқ идораларининг ходимлари иштирокида семинар бўлиб ўтди. Уни вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А. Эгамбердиев олиб борди. Андижон шаҳридаги «Ҳамкор бизнес» марказида вилоятимиздаги бўш турган объектлар негизида янги лойиҳаларни амалга ошираётган ташаббускорлар ҳамда банк, солиқ идораларининг ходимлари иштирокида семинар бўлиб ўтди. Уни вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А. Эгамбердиев олиб борди. Семинарда Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси раисининг ўринбосари Д. Юнусов давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 23 февралдаги "Тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланишларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 августдаги "Андижон вилоятида жойлашган давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорларининг ижроси ҳамда аҳамияти ҳақида гапирди. Фаолият юритмаётган объектлар базаси ва кичик саноат зонасида янги лойиҳаларни амалга оширишнинг мавжуд имкониятлари ва механизмлари хусусида тушунчалар берди. Ишлаб чиқариш корхоналарининг фаолияти шартномада белгиланган муддатларда йўлга қўйилиши фуқароларни иш билан таъминлашда муҳим аҳамият касб этиши қайд этилди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар

Киритилган вақти: 09/11/2017 18:59 Кўрилганлиги: 228
 
Жами мурожаатлар: 1239 (100%)
Кўриб чиқилган: 1013 (82%)
Кўриб чиқилмоқда: 226 (18%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
Ташриф:
Кўришлар:
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг