Бош саҳифа / Янгиликлар / хўжаобод туман ҳокими О.Расуловнинг “Ҳар бир тадбиркорга-кўмакдош, елкадош ва мададкормиз!” деган бош ғоя асосида тадбиркорларга МУРОЖААТНОМАСИ
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

хўжаобод туман ҳокими О.Расуловнинг “Ҳар бир тадбиркорга-кўмакдош, елкадош ва мададкормиз!” деган бош ғоя асосида тадбиркорларга МУРОЖААТНОМАСИ

Ассалому алайкум ҳурматли Тадбиркорлар! Куни кеча 7 ноябрь куни муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев раислигида ўтказилган видео селектор йиғилишида “Ҳар бир тадбиркорга-кўмакдош, елкадош ва мададкормиз!” деган бош ғояни илгари суриб, ушбу йўналишда аниқ вазифаларни белгилаб бердилар. Туманда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб - қувватлаш, мавжуд муаммоларни ўрганиш ва уларни жойида бартараф этиш борасида аниқ тадбирларни кўрмоқдамиз. Муҳтарам Президентимиз томонидан масъул идоралар ва тадбиркорлар ўртасида доимий мулоқотни йўлга қўйиш, уларнинг “дардини эшитиб”, муаммоларини ҳал этиш бўйича янги тизим ўрнатиб бердилар, шунга асосан ҳар ҳафтанинг Душанба, Сешанба ва Чоршанба кунлари “Тадбиркорлик куни” ўтказиб келинмоқда. Ушбу “Тадбиркорлик куни”да шу кунга қадар 135 та тадбиркорлар ўзлари томонидан ишлаб чиқилган лойиҳалардаги мавжуд муаммолари бўйича мурожаатлари ўрганилиб, шундан 115 та масалалари (81,2 фоизи) ҳал этилди (20 таси амалдаги қонунчиликка тўғри келмаганлиги учун рад этилди). Мисол учун: Хўжаобод туманидаги “GOLD KAPITAL GIPS” МЧЖ томонидан гипсакартон ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун туман захирасидан 3 га ер майдони ажратиб берилди ва ушбу лойиҳани амалга ошириш учун Хамкорбанк томонидан 6,0 млн. долл. маблағ ажратилди. Ҳурматли тадбиркорлар! Туманда 2019-2020 йилларда умумий қиймати 3,1 трлн.сўмлик инвестицияларни ўзлаштирилиши ҳисобига 65 та янги лойиҳалар Дастурини ишлаб чиқилган. Ўтган давр мобайнида олиб борилган тадбирлар натижасида 138,7 млрд.сўм миқдоридаги инвестицияларни ўзлаштирилиши ҳисобига 39 та лойиҳалар ишга туширилишига эришдик. Мисол учун: Хўжаобод туманидаги “Тилло вул текстиль” хусусий корхонаси томонидан текстиль маҳсулотларини ишлаб чиқариш комплекси ташкил қилиш лойиҳасини амалга ошириш ҳисобига 83,9 млрд.сўм инвестициялар ўзлаштирилди ва 250 та янги иш ўринлари яратилди. Ҳамда, “Нил-гранит” МЧЖ томонидан тошни майдалашни ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш ҳисобига 13,7 млрд.сўм миқдорида инвестициялар ўзлаштирилди ва 20 та янги иш ўринлари яратилди. Шу ўринда, 2019 йил якунига қадар яна 62,4 млрд.сўмлик 10 та лойиҳаларни инвестор ҳамкорларимиз билан биргаликда ишга туширишни олдимиз мақсад қилиб олганмиз. Яна бир муҳим масала, ҳудудда 1 та кичик саноат зонасини ташкил этиш мақсадида 11 гектар ер майдони ажратиш режалаштирганмиз. Азиз дўстлар! Шу ўринда бир муаммога тўхталиб ўтсам, хабарингиз бор туманимиз ҳудуд жиҳатидан бошқа туманлардан кўра анча кичик. Шунинг учун, туманимиз тадбиркорлари ер олиш муаммосига жуда кўп дуч келмоқда. Муҳтарам Президентимизнинг топшириқларига асосан ўтган йилдан бошлаб тумандаги бўш ер майдонлари “Е-Ижро” аукцион дастури орқали сотилиши йўлга қўйилди. Хусусан, шу кунгача ташаббускор 25 нафар фуқаролар аукцион орқали 1,2 гектар бўш ер майдонларини сотиб олдилар. Мазкур аукционда яна 10 та (0,7 га) ер майдонлари ҳам сотувда турибди. Тадбиркорлик қилмоқчи бўлган ҳар бир ташаббускор ушбу дастур орқали ўзига маъқул бўлган бўш ер майдонларини бемалол сотиб олишлари мумкин. Жумладан, туманимизда тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга бино - иншоотлар ва ер майдонлари ажратиб бериш бўйича аввал хусусийлаштирилган ва ҳозирда самарасиз фойдаланилаётган бино-иншоотлар тўлиқ хатловдан ўтказилди. Ўтказилган хатловлар натижасида 81 та бўш турган ёки самарасиз фойдаланилаётган объектларни аниқладик ва ушбу объектларнинг 77 тасига самарасиз фойдаланилаётгани сабабли таъсирчан солиқ механизми қўлланилди. Шу билан бирга, 81 та бўш турган объектлар фаолиятини тиклаш юзасидан 70 та объект мулкдорлари томонидан истиқболли лойиҳалар ишлаб чиқилиб бунинг натижасида 35,1 млрд.сўм миқдорида инвестициялар жалб қилиниши келишиб олинди. Қадрли дўстлар! Муҳтарам Президентимизнинг бевосита озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасида олиб бораётган одилона сиёсати туфайли вилоятда чорвачилик соҳасига ҳам эътибор кучайтирилди. Туманда сўнгги 3 йил давомида қорамоллар бош сони 42,6 минг бошга ёки 105,3 фоизга, шундан сигирлар 13,5 минг бошга ёки 103,9 фоизга оширилди. Шунинг ҳисобига, туманда гўшт ишлаб чиқариш 111 фоизга, сут ишлаб чиқариш 102,9 фоизга ортди. Туманда қорамолчилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик ва қўй-эчкичиликни ривожлантириш бўйича жорий йилда жами 5 та лойиҳалар амалга оширилди. Ушбу лойиҳалар учун 6 млрд.сўмлик инвестициялар ўзлаштирилиб, 20 та янги иш ўринлари яратилди. Жумладан: қорамолчилик йўналишида 1 та лойиҳалар амалга оширилиб, 1 млрд.сўмлик инвестициялар ўзлаштирилиши ҳисобига 4 та янги иш ўринлар яратилди; Маълумот учун: Ушбу лойиҳани амалга оширилиши ҳисобига 32 бош наслли қорамоллар чет давлатлардан (Польша) олиб келинди. паррандачилик йўналишида 1 та лойиҳалар амалга оширилиб, 0,5 млрд.сўмлик инвестициялар ўзлаштирилиши ҳисобига 4 та янги иш ўринлар яратилди; балиқчилик йўналишида 3 та лойиҳаларда 7 гектар майдонда янги балиқ ховузлари барпо этилиб, жами 4,5 млрд. сўмлик инвестициялар ўзлаштириди. Ҳурматли тадбиркорлар! Туманнинг мавжуд имкониятлари ва салоҳиятидан келиб чиқиб, ҳудудларда чорвачиликни янада ривожлантириш бўйича йўналишлар белгилаб олинди. Тумандаги адир ҳуддулари мавжуд А.Қаххор, Хўжаобод ва Андижон массивларида асаларичилик фермер хўжаликларини ташкил этиш ҳисобига туманда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми оширилиб, аҳолининг мазкур маҳсулотларга бўлган эҳтиёжи қопланади. Ҳурматли тадбиркорлар! Хом ашёни қайта ишлаш ва экспорт салоҳиятини ошириш имкониятлари бўйича 2018 йил давомида 99,7 минг. тонна мева-сабзавот (истъемолга 31,7 минг тонна, экспортга 8,9 минг тонна) етиштирилди. Туманда мева-сабзавот маҳсулотларни қайта ишлаш қувватлари 42,7 минг тоннани (жами етиштирилган маҳсулотларнинг 42,8 фоизини қайта ишлаш) ташкил этади. Йил бошига қайта ишлаш корхоналари сони 1 та бўлиб, қуввати эса 140 минг тоннани ташкил этиб, етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларининг саноат усулида қайта ишлаш имкониятини яратади. Бундан ташқари, туманда йил бошида умумий сиғими 11 минг тонна бўлган 13 та музлаткичлар мавжуд бўлиб, 1 та, сиғими 7 минг тонналик янги музлаткич ташкил этилди. Қадрли дўстлар! Жорий йилнинг 9 ой якуни билан туманнинг ялпи худудий маҳсулотдаги кичик бизнеснинг улуши 73 фоиз, ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотларининг вилоятимизда тутган ўрни 7-ўринга тўғри келмоқда. 2020 йил якуни билан ушбу кўрсаткичларда сезиларили даражада ўсиш кутилмоқда. Хусусан, туманда ялпи худудий маҳсулотда кичик бизнеснинг улуши 80 фоизга тенг бўлиши кутилмоқда. саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришадаги улуши 15 фоизни ва вилоятда 3-ўринни сақлаб қолиш режалаштирилган. Мамлакатимизда олиб борилаётган кенг қўламли ислоҳотлар натижасида иқтисодиётимиз туб ўзгартиришлар амалга оширилмоқда. Бу борадаги ишларимиз самарасини янада ошириш мақсадида тадбиркорлар учун қулай имтиёзлар яратилмоқда. Жумладан, хорижий инвесторнинг пул шаклидаги улуши 5 миллион АҚШ долларидан кам бўлмаган янгидан ташкил этилаётган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар давлат рўйхатидан ўтган санадан бошлаб 10 йил мобайнида солиқ қонунчилигида ўзгаришлар юз берган ҳолларда, юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, қўшилган қиймат солиғи, мол-мулк солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, ягона ижтимоий тўлов, ягона солиқ тўлови тўлашнинг мазкур корхоналар давлат рўйхатидан ўтиш санасида амал қилган меъёрлари ва қоидаларини қўллашга ҳақли эканликлари белгилаб берилди. Тўғридан - тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этадиган иқтисодиёт тармоқлари корхоналаридаги инвестициялар ҳажмидан келиб чиқиб фойда солиғи, мулк солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш солиғи, микрофирма ва кичик корхоналар учун белгиланган ягона солиқ тўловни тўлашдан озод қилиш кўринишида солиқ имтиёзлари берилган. Мисол учун: Тўғридан-тўғри хусусий хорижий маблағларни жалб қилинган инвестициялар ҳажми: 300 минг АҚШ долларидан 3 млн. АҚШ долларигача бўлганда – 3 йилга; 3 миллиондан 10 млн. АҚШ долларигача бўлганда – 5 йилга; 10 млн. АҚШ долларидан ортиқ бўлганда – 7 йил муддатга солиқ имтиёзларидан фойдаланиши мумкинлиги белгиланди. Ҳурматли тадбиркорлар! Яна шуни айтиш керакки, Мухтарам Президентимизнинг шахсан топшириқлари билан тижорат банклари тизимида тадбиркорликни ривожлантириш борасида бир нечта имтиёзлар яратилди. Жумладан, тадбиркорлик субъектлари тижорат банкларида банк ҳисоб рақамларини очишда ҳеч қандай банк хизмати ундирилмайди ва хисоб рақамни электрон шаклда (яни банкга бормасдан) очиш имконияти яратилган. Эндиликда тадбиркорларга мутасадди тижорат банклари томонидан 3 йил муддатгача 6 ой имтиёзли даврь билан Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаштириш ставкасида (16 фоиз) кредит маблағлари ажратилади. Бунда энг кам иш хақининг 150 баробаригача бўлган миқдорда гаров таъминотисиз, яни сектор раҳбарининг хулосасига асосан кредит олиш мумкинлиги белгиланди. Аргосаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти сохасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлигининг Халқаро қишлоқ хўжалиги тараққиёти жамғармаси иштирокидаги “Қишлоқ хўжалигини диверсификация ва модеринизация қилиш” лойиҳаси доирасида Тадбиркорларнинг Қишлоқ хўжалиги йўналишидаги лойиҳаларга 10 йил муддатгача 3 йил имтиёзли давр билан 500 минг АҚШ долларигача бўлган миқдорда кредитлар ажратилади. Бунда кредит маблағи миллий валютада ажратилса Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаштириш ставкасида 16 фоиз, АҚШ долларида молиялашса йиллик 6 фоиз ставкада ажратилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан тижорат банкидан кичик тадбиркорлик субъектларига ажратилаётган кредитларнинг 50 фоизигача (бунда 2 млрд.сўмдан ошмаган миқдорда) кафилликлар берилади. Ушбу жамғарманинг кафилликлари барча тижорат банклари томонидан қабул қилинади. Шунингдек жамғарма томонидан 8 млрд.сўмгача ажратилаётган кредитлар бўйича фоиз харажатларининг бир қисми (5 фоизи)ни компенсация тарзида қоплаб беради. Ҳурматли тадбиркорлар! Бугунги шарт-шароитлар ва яратилган имтизлардан унумли фойдаланиш, шу билан бирга жонажон Ватанимиз иқтисодиётининг тараққий этишига ўз хиссангизни қўшинг! Зеро бобокалонларимиз айтганларидек – “Ишбилармон мардлик ва шижоат сохиби, азми қатъий, тадбиркор ва хушёр бир киши минг-минглаб тадбирсиз, лоқайд кишилардан абзалдир”. Ҳамиша юртимиз тинч, юртбошимиз омон бўлсин!

Киритилган вақти: 22/11/2019 15:44 Кўрилганлиги: 418
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 103
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг