Бош саҳифа / Янгиликлар / Вилоят ҳокимининг навбатдаги “Ҳаёт дарслари” Андижон давлат тиббиёт институтида бўлди
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Вилоят ҳокимининг навбатдаги “Ҳаёт дарслари” Андижон давлат тиббиёт институтида бўлди


Шуҳратбек Абдураҳмонов дастлаб институт ҳаёти билан, талабаларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди. Амалий машғулотлар учун 12 йўналиш бўйича тўла жиҳозланган замонавий ўқув марказида олиб борилаётган машғулотларда иштирок этди.


Талабалар билан суҳбатда бўлиб шифокорлик сирларини қай даражада ўрганишаётганликлари билан қизиқди, билимларини синовдан ўтказди. Институтнинг муҳташам Кенгашлар залида вилоят раҳбари бўлғуси шифокорларга “Ҳаёт дарслари” дан маъруза қилди. Асосий урғу оила ва никоҳ мустаҳкамлигини таъминлаш масаласига қаратилди. 


Айрим ота-оналарнинг ўринсиз орзу-ҳаваси билан қизларнинг эрта турмушга узатилаётганлиги, ёш оилаларнинг бузилиши бутун бир оилани, жамиятни парчаланишига олиб келаётганини, болаларни етим бўлиши, атрофга, қўни-қўшни – жамиятга салбий таъсир кўрсатишини ҳаётий мисоллар билан айтиб ўтди. 

Ажримлар - ёш оилаларни бузилишига учинчи шахслар- қайноналар, қайн сингиллар, қайн акалар сабабчи бўлаётганлигини таъкидлаб ўтди. Никоҳи бузилган, отасиз ёки онасиз тарбия топган, ўгай ота, ўгай она қўлида яшаётган болалар аламзада бўлиб камол топиши, бундай инсонлар жамиятда ўз ўрнини топа олмай қийналиши хусусида куйиниб гапирди. Жамиятнинг фаол қатлами бўлган талаба-ёшлардан оила қуриш масаласига жиддий эътибор беришларини, оиладек муқаддас гўшага хиёнат қилмасликларини илтимос қилди. 


Тиббиёт йўналишидаги мутахассисларга талаб юқори эканлигини эътироф этиб, институт талабаларининг келгуси ўқиш ва ишларига омад тилади.

www.andijan.uz
------------
Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
Instagram: instagram.com/andpressa
Twitter: twitter.com/andpressa
YouTobe: youtube.com/channel/UChcw2UqB1h9nwPjVHNSEnsA



Охирги ўзгариш: 04/10/2019 18:32 Кўрилганлиги: 95
 
Жами мурожаатлар: 1360 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (80%)
Кўриб чиқилмоқда: 268 (20%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 105
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг