Бош саҳифа / Янгиликлар / Ватанпарвар
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Ватанпарвар

ВАТАННИНГ БЎЛАЖАК ПОСБОНЛАРИ



Ўзбекистон Республикаси мудофаага кўмаклашувчи «Ватанпарвар» Андижон вилоят ташкилоти таркибида 17 та туман (шаҳар) кенгашлари, 14 та ўқув спорт-техника клублари, 3 та автомобиль мактаби ҳамда вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази фаолият юритмоқда. Меҳнат жамоаларида, ўқув муассасаларида, аҳоли турар жойларида ташкил этилган 19 дан зиёд бошланғич ташкилотлар ўз сафларига 14 минг нафардан ортиқ аъзоларни бирлаштирган.

Барчамиз юртимизда жисмоний тарбия ва спортни янада оммавийлаштириш аҳолининг барча қатламлари, айниқса, ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга кенгроқ жалб этиш мақсадида иш ташкил этяпмиз. Ўтган йилнинг 11-15 ноябрь кунлари Бухоро шаҳрида ўқ отиш спорти бўйича ўтказилган Ўзбекистон биринчилигида иштирок этган вилоятимиз терма жамоаси аъзоси Азизахон Ахмедова ёшлар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон биринчилиги мусобақасида I ўринни қўлга киритди. Вакилларимиз умумжамоа ҳисобида 3-ўринни эгалладилар.

Вилоятимиз спортчилари орасида иқтидорли ёшлар кўпчиликни ташкил этади. Келгусида барча имкониятларимизни ишга солиб, бунданда юқори натижаларга эришишга ҳаракат қиламиз. Шунингдек, Навоий шаҳрида мотокросс спорти бўйича Ўзбекистон чемпионати ва биринчилигида вилоятимиз шарафини ҳимоя қилган терма жамоамиз аъзолари Асадбек Хакимов 65 см3 ҳажмли мототциклда иштирок этиб 3-ўринни, Синдор Обидов 85 см3 ҳажмли мототциклни бошқариб ҳамда 750 см3 ҳажмли мототциклда қатнашган Ойбек Чолов ва Авазбек Сотволдиевлар ҳам юқори ўринларни қўлга киритдилар. Якунда вилоят терма жамоамиз умумжамоа ҳисобида фахрли 2-ўринни эгаллади.

Чекка туманларда спортнинг техник ва амалий турларини ривожлантириш мақсадида Улуғнор туманида «Кордодром» мажмуаси қурилиб, фойдаланишга топширилган. Мазкур кордодромда республика ва вилоят мусобақалари ўтказилмоқда. Бу ёшларимизни спортнинг техник ва амалий турлари билан шуғулланишлари ва соғлом улғайишларида муҳим аҳамият касб этади.

2021 йил – Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йилида Улуғнор туманида ўқ отиш спорти ўтказиладиган 10 метрлик тирхона, Марҳамат туманида автомоделлар учун кордодром қурилишини ҳамда Хўжаобод тумани, Хидирша МФЙда жойлашган мотодромни Республика мусобақаларини ўтказиш талабларига мос, замонавий модернизация қилишни мақсад қилганмиз.

Муҳиддин САТҚУЛОВ,

«Ватанпарвар» ташкилоти

Андижон вилоят кенгаши раиси.


Киритилган вақти: 09/01/2021 15:12 Кўрилганлиги: 2585
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 1
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг