Бош саҳифа / Янгиликлар / Ватан келажаги – ёшлар қўлида
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Ватан келажаги – ёшлар қўлида

Бутунжаҳон талабалар куни муносабати билан Ўзбекистон «Адолат» СДП Андижон вилоят Кенгашининг «Ёш адолатчилар» қаноти ташаббуси остида Андижон туманида «Ватан келажаги ёшлар қўлида» лойиҳаси доирасида тадбир ташкил этилди.



Тумандаги Ахборот технологиялари ва сервис хизмати коллежи ҳамда Андижон қишлоқ хўжалик институти қошидаги 2-сон академик лицей ўқувчилари иштирокидаги маънавий тадбирда ёшлар сиёсати борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, келажагимиз эгаларига бўлган эътибор ва ғамхўрликлар хусусида сўз борди.

«Адолат» партияси кубоги учун ўтказилган спорт мусобақалари ўзига хос байрамга айланди. Ёш спортчилар арқон тортиш, теннис ва шахмат-шашка бўйича ўзаро беллашдилар. Ўзларининг спортга ошно эканликлари ва соғлом ҳаёт сари бораётганликларини  кўрсатдилар.

Тадбир якунида фаол иштирокчилар ва мусобақа ғолиблари эсдалик совғалари билан тақдирландилар.




Киритилган вақти: 17/11/2018 20:49 Кўрилганлиги: 3227
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 138
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг