Бош саҳифа / Янгиликлар / Вафо ва садоқат тимсоли
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Вафо ва садоқат тимсоли

Андижон шаҳридаги “Tashkent Premium”  тантаналар саройида халқарохотин-қизларкунибайраминишонланди.


Дастлаб, Андижон вилояти ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Шуҳратбек Абдураҳмонов вилоятимиз хотин-қизларини байрам билан қизғин муборакбод этди. Вилоят раҳбари  Ш. Абдураҳмонов  “Ҳаммамиз орзиқиб кутган мана шу гўзал баҳор кунларида, 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами арафасида сиз азизлар билан, учрашиб турганимдан бениҳоя мамнунман. 

Аввало, сизларни, сизларнинг тимсолингизда барча онахонларимиз, опа-сингилларимиз, дилбар қизларимизни ана шу байрам билан чин қалбимдан муборакбод этиб, ўзимнинг чуқур ҳурмат ва эҳтиромимни билдираман.Бу қутлуғ айёмда ҳурматли ва мунис аёлларимизга энг самимий, энг эзгу тилакларимизни изҳор этар эканмиз, биринчи навбатда муқаддас ва мўътабар Она сиймосига таъзим қиламиз!” дея барча хотин-қизларни байрам билан табриклади.









Аёлларимиз мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий, сиёсий-иқтисодий ҳаётидаги барча соҳаларда хусусан, давлат бошқаруви ва вакиллик органларида, ишлаб чиқариш, тадбиркорлик, фермерлик, соғлиқни сақлаш, таълим, маърифат, маданият ва бошқа соҳаларда самарали меҳнат қилишмоқда. Бу дунёда ширин ва аҳил, бахтли ҳаёт учун пойдевор яратиб, инсонни инсон, оилани мустаҳкам оила қиладиган, биз учун муҳаббат, вафо ва садоқат тимсоли бўлиб келаётган гўзал ва бетакрор, қадрдон аёлларимиз ҳақида кўплаб таърифлар келтириш мумкин. Юртимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, оила мустаҳкамлигини таъминлаш давлат сиёсати даражасидадир.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ўтган йили "Мўътабар аёл" кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида қарор қабул қилинган эди. "Мўътабар аёл" кўкрак нишони билан жамият ва давлат ҳаётида фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатган, ўзининг самарали меҳнати билан оиланинг шаклланишига ва фаровонлиги мустаҳкамланишига, оналик ва болалик муҳофазасига муносиб ҳисса қўшган, жойларда маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш ва миллий қадриятларни кенг тарғиб этиш борасида ибратли фаолият олиб бораётган хотин-қизлар тақдирланиши кўзда тутилган.  Мазкур мукофотга бу йил вилоятимиздан 18 нафар хотин-қизлар муносиб кўрилди. Тадбирда мукофотлар эгаларига вилоят ҳокими томонидан тантали равишда топширилди.

Шунингдек, 36 нафар хотин-қизлар вилоят ҳокимлиги фахрий ёрлиғи ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди. Байрам тантаналари гўзал куй қўшиқлару рақсларга уланиб кетди.

 

 

 



Киритилган вақти: 06/03/2019 18:50 Кўрилганлиги: 433
 
Жами мурожаатлар: 1335 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (82%)
Кўриб чиқилмоқда: 243 (18%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 114
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг