Бош саҳифа / Янгиликлар / Улуғнорликлар маррага етиб келишди
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Улуғнорликлар маррага етиб келишди

Улуғнорликлар  жорий йилда ўтган йилларга нисбатан янада фаол меҳнат қилишиб,  пахта йиғим-теримини уюшқоқлик билан ўтказдилар ва вилоятда Пахтаобод туманидан сўнг иккинчи бўлиб йиллик шартнома режасини  бажардилар.     


Тумандаги “Мағрурбек файзли ери”, “Мингчинорда жаннат”, “Ураимовлар оиласи”, “Мингчинорда Муҳаммадюсуф ери” каби фермер хўжаликлари сентябрь ойидаёқ шартномавий режани уддалаган бўлсалар, Мирзааҳмедов массивида жойлашган “Мамажон бува” фермер хўжалиги туман миқёсидаги энг юқори ҳосилдорликни қайд этди. Мазкур хўжалик меҳнаткашлари ҳар гектарига 40,7 центнердан пахта териб, давлатга жами 223 тоннадан зиёд “оқ олтин” топширдилар. Бундай юқори ҳосилдорликни “Улуғнорда Шерзодбек ери” гектарига 28,8 центнердан, “Улуғнорда Азимжон ери”  эса 27.4 центнердан улушлари билан туман ғалабасига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшдилар. Ўзлари шартнома режаларини аллақачон бажарган бўлсалар-да, юрт дарди ва Ватан олдидаги бурчини унутмаган “Забардаст”, “Орзу-97” ҳамда “Улуғнорда сариқ сув” каби фермерлар режаларини 120 фоиздан ошириб бажардилар. 

Вилоятнинг ҳар бир жойларида бўлгани каби туманда ҳам теримчиларга терим пули кунлик бериб борилди. Шунингдек, тушликда иссиқ овқат ва бошқа барча шароитлар яратилди. Бундай эътибор ва рағбат, яъни иш ҳақи берилишидаги янгича тизим, илғорларни доимий равишда тақдирлаб борилиши, турли маданий-маърифий тадбирлар ўтказиш теримчиларни янада фаолликка ундади. Туман далаларида ҳали ҳосил мўл. Шу боис, туман пахтакорлари қолган пахтани териб-олишда уюшқоқлик кўрсатишни ўз олдиларига мақсад қилиб олишган.  Улуғнорлик меҳнаткашлар қўшимча режани ҳам бажариб, юртимиз пахта хирмонига муносиб ҳисса қўшади.




Охирги ўзгариш: 19/11/2018 17:21 Кўрилганлиги: 2836
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 127
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг