Бош саҳифа / Янгиликлар / Пахтаобод туман ҳокимининг телевиденияда “Ҳар бир тадбиркорга-кўмакдош, елкадош ва мададкормиз!” деган бош ғоя асосида тадбиркорларга МУРОЖААТНОМАСИ
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Пахтаобод туман ҳокимининг телевиденияда “Ҳар бир тадбиркорга-кўмакдош, елкадош ва мададкормиз!” деган бош ғоя асосида тадбиркорларга МУРОЖААТНОМАСИ

Ассалому алайкум қадрли юртдошлар, тадбиркорлар ҳамда тадбиркорлик қилиш истагини билдираётган хурматли фуқаролар!!! 

Бугунги кунда 190 минг ахоли истиқомат қилувчи Пахтаобод туманимиз табиатан ҳамда ер майдонининг жойлашуви нуқтаи назардан табиий манзарали ҳудуд хисобланади. Айниқса Пахтаобод туманининг худуди вилоятимизнинг шимолида Норин ва Қорадарё воҳаси ясси текислигида жойлашганлиги, туман худуди орқали Қорадарё, Тентаксой ва Майлисой дарёларини оқиб ўтиши ва иқлими жихатдан ёз фасли ойларидаги хаво хароратини қулайлиги туманимиздаги тадбиркорларимиз томонидан нафақат қишлоқ хўжалиги махсулотларини етиштириш балки бошқа турдаги тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда табиий ҳолатда жуда катта имкониятлар яратиб беради.

Бироқ, тараққиётимизнинг бугунги шиддати, дунё бозорида кечаётган ғоят мураккаб ва тушуниш қийин бўлган жараёнлар, хусусан, шафқатсиз рақобат мамлакат ва унинг ҳар бир ҳудудини тараққий эттиришнинг янги ва самарали усулларини жорий этиш, бундай усуллар бўлмаса, уларни излаб топишни тақозо этмоқда.

Муҳтарам Президентимиз бу борада сўз юритар экан, юртни тараққий эттириш, халқни рози қилишнинг муқобили бўлмаган йўли аввало, тадбиркорлик ривожини таъминлаш эканлигини қайта-қайта таъкидлайдилар.

2018 йил декабрь ойида Олий Мажлисга йўллаган мурожаатида тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича ишлар жадал давом эттирилишини қайд этиб, “Биз фақат фаол тадбиркорлик, тинимсиз меҳнат ва интилиш орқалигина тараққиётга, фаровон ҳаётга эриша олишимиз” мумкинлигини қатъият билан таъкидлаб ўтганлиги ҳамда
2019 йил 14 майдаги  “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги          
ПФ-5718-сонли фармонини имзолаганлиги
республикамиз худудидаги фаолият олиб бораётган хамда янгидан тадбиркорлик фаолитини амалга ошириш истагида бўлган фуқароларимиз учун кулай имкониятлар эшигини очиб бердилар.

Юртбошимиз томонидан давлат ва тадбиркорлар ўртасида доимий мулоқотни йўлга қўйиш, уларни хар тарафлама қўллаб-қувватлаш, мавжуд муаммоларини ўрганиш ва уларни бартараф этиш бўйича янги тизим яъни, ҳар ҳафтанинг 3 куни Душанба, Сешанба ва Чоршанба кунлари “Тадбиркорлик куни” сифатида эълон қилинди.

Ушбу “Тадбиркорлик куни” да 119 нафар тадбиркорлар ўзлари томонидан ишлаб чиқилган лойиҳалардаги мавжуд муаммолари бўйича мурожаатлар ўрганилиб, шундан 91 та масалалари ҳал этилди, бироқ, 28 та тадбиркорлар томонидан кўтарилган муаммолари амалдаги қонунчиликка тўғри келмаганлиги учун рад этилди.

Мисол учун: 26 та тадбиркорга умумий қиймати
68 млрд.сўмлик шундан 11.4 млрд.сўм банк кредитлари, 325 минг доллар миқдорида хорижий кредитлари ва
9204 минг АҚШ доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилинишида кўмаклашилди.

Турли хил сабабларга кўра фаолиятитўхтаб қолган 51 та тадбиркорлик субъектларнинг фаолияти қайта тикланди.

 

Хурматли тадбиркорлар!

 

2019-2020 йилларда амалга ошириладиган умумий қиймати 505 млрдсўммиқдорида жалб қилиниши кўзланган 56 та лойиҳаларни ишлаб чиқганмиз.

Ушбу лойихаларни ишга туширилиши натижасида
2721 нафар фуқароларнииш билан таъминланишини режалаштирганмиз.

Шу ўринда такидлаб ўтиш жоизки, хозирги кунда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган кўплаб фуқароларимиз асосан ер олиш муаммосига жуда кўп дуч келишмоқда. Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 28 январдаги № 63 сонли қарори хамда Президентимизнинг 2019 йил
26 августдаги ПҚ-4427 сонли
қарорларидаги белгилаб берилган вазифаларга асосан туманимиздаги бўш ер майдонлари “Е-Ижро” аукцион дастури орқали сотилиши йўлга кўйилди.

Хусусан, шу кунгача 36 та 1,3 гектар майдонда жойлашган бўш ер участкалари “E-ижро” аукцион ягона электрон савдо майдончасига чиқарилди. Мазкур аукционда яна 17 та (0,66 га) ер майдонлари ҳам сотилиш арафасида.

Тадбиркорлик қилмоқчи бўлган ҳар бир ташаббускор ушбу дастур орқали аукцион савдоларида қатнашиб, ўзига маъқул бўш ер майдонларини бемалол сотиб олиши мумкин.

 

Қадрли юртдошлар!

 

Туманимизнинг табиий иқлим шароитларидан келиб чиқиб тахлил қиладиган бўлсак,

1.            Чет давлатлардан нафақат бошқа давлат балки республикамизнинг бошқа минтақаларидан келаётган сайёхлар учун дам олиш оромгохлари ва масканлар ташкил этиш учун жуда хам қулай.

2.            Туманимиз худудида Темир йўл транспорт хизмати мавжудилигини хамда Қирғизистон республикаси билан чегарадошлигимизни хисобга олиб, “Логистика” марказларини ташкил этиш орқали тадбиркорларимиз ишлаб чиқарган ва етиштирган махсулотларини тўғридан-тўғри чет давлатларга экспорт қилиш борасида жуда кўплаб енгилликларни яратилишини таъкидлаб ўтишимиз керак.  

Мисол учун: Муҳтарам Президентимизнинг 2019 йил
29 июлдаги ПҚ-4406-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида туманимизда 1 та, йиллик қуввати 25 минг тонна бўлган умумий қиймати
85 млрд.сўмлик (хорижий инвестиция — 10 млн долл. (Германия) ишга тушиш муддати 2020 йил декабрь) агрологистика маркази ташкил этилиши белгиланган.

3.            Туманимиздаги мавжуд экин майдонларнинг рентабиллик даражаси юқорилиги учун мева-сабзавот махсулотларни ахоли истемолига нисбатан 2 баробар кўп етиштирилади. Бу эса мева-сабзавот махсулотларини қайта ишлаш корхоналарни ташкил қилмоқчи бўлган ташаббускорларимиз учун қулай имкониятдир.

4.            Озод, Хақиқат, Охунбобоев, Олим Қурбонов, Гулистон худудларимизда Шоличилик фермер хўжаликларини ташкил этилиши мақсадга мувофиқ. Шу билан бирга туманимизда “Шоличилик кластер”ларини хамда шолини қайта ишловчи заводларни  ташкил қилиш мумкин.

5.            Қолаверса туманимиз салохиятидан келиб чиқган ҳолда Паррандачилик ва Асаларичилик фермер хўжаликларини ташкил этиш имкони мавжуд.


Маълумот учун:

2020 йилда паррандачилик йўналишида фаолият олиб бораётган “Пахтаобод Парранда” МЧЖ томонидан 16 млрд.
600 млн.сўмлик лойихани
амалга оширилиши хисобига паррандалар бош сонини 200 минг бошга етказиш, ҳамда йиллиқ тухум ишлаб чиқариш қувватини 36 млн. донага етказиш кўзда тутилган.


Шунингдек туманимиз худудий жойлашуви жихатида тоғли худудлар қаторига киришини ҳамда боғларимизнинг жойлашувини хисобга оладиган бўлсак, “Асаларичилик” йўналишида тадбиркорлик қилмоқчи бўлган фуқароларимиз учун жуда катта имкониятлар мавжуд.

Хусусан хозирда тадбиркор Бозоров Абдулқосим томонидан асаларичиликка ихтисослаштирилган “Асалчи Нозимжон” фермер хўжалиги ташкил қилиниб туманимиз аҳолиси учун арзонлаштирилган асал маҳсулотларини етишитириш йўлга қўйиши асаларичилик йўналишида тадбиркорлик килмоқчи бўлган ташаббускорларимиз учун туманимиз имкониятларини кўрсатиб берди.

6.            Шунингдек туманимиз худуди орқали Қорадарё, Тентаксой ва Майлисой дарёларини оқиб ўтиши ва худудимизни ясси текислик шаклида жойлашганлиги хисобига “Балиқчилик” фермер хўжаликларида “Интенсив Балиқ” етиштиришни ташкил этиш мақсадга мувофиқ деб хисоблаймиз.


Маълумот учун:

"Исомиддин шоликор" ФХ томонидан Балиқчиликни  ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш ҳисобига умумий қиймати 300 млн.сўм миқдорида маблағлар  ўзлаштирилиб 5 нафар янги иш ўринлари яратилди.

"Мохизар-зилола" Оилавий Корхонаси томонидан Балиқчиликни  ташкил этиш (интенсив) лойиҳасини амалга ошириш ҳисобига умумий қиймати 1.0млрд.сўм миқдорида маблағлар  ўзлаштирилиб 6 нафар янги иш ўринлари яратилди.

 


 

7.            Туманимиз худуди орқали Қорадарё, Тентаксой ва Майлисой дарёларини оқиб ўтиши натижасида табиий ресурс хисобланган шагал ва тошларни табиий тарзда хосил бўлиши шағал саралаш ва бетон қоришмаларини тайёрловчи, умумий қилиб айтганда қурилиш материалларини ишлаб чиқарувчи заводларни ташкил қилиш истагида бўлган ташаббускорларимиз учун ҳам жуда катта имкониятлар мавжудлигининг яққол исботидир.

Юқоридаги тармоқларимизни ривожланиши ҳисобига аҳолимиз учун зарур бўлган махсулотларни яъни бир жон бошига истеъмол меъёридаги Гўшт-40 кг.  Сут-140 кг.  Тухум-120 дона.  Балиқ-8 кг.  Асал-1,5 кг каби маҳсулотларини етиштиришимиз хисобига ушбу маҳсулотларнинг таннарҳини 15-20 фоизга арзонлаштиришга эришишимиз мумкин. 

Ҳозирги кундаги туманимиз аҳолисини йиллик истеъмол қилиш талаби:

-  7 минг 479 тонна гўшт маҳсулотлари.

-  26 минг 178 тонна сут маҳсулотлари

-  38 млн 980 минг дона тухум маҳсулотлари

-  11 минг 9 тонна балиқ маҳсулотлари

- 280 тонна табиий асал маҳсулотлари ташкил этмоқда. Ушбу ахоли истемол талабларидан келиб чиқиб, туманимиз худудида ушбу йўналишлардаги тадбиркорларга эхтиёжларимиз кундан кунга ортиб бормоқда. Туманимиз ахолисини юқоридаги махсулотларга бўлган талабини юқорилиги тадбиркорларимизнинг яна бир ютуғидир деб айтадиган бўлсак муболаға бўлмайди.

 

Хурматли бўлажак ташаббускорлар!

 

Республикамизда олиб борилаётган кенг қўламли ислоҳотлар натижасида иқтисодиётимиз кундан-кунга юқори суръатларда ўсиб бормоқда. Бу борадаги ишларимиз самарасини янада ошириш мақсадида тадбиркорлар учун қулай солиқ имтиёзлар яратилмоқда.

Жумладан: Ҳорижий инвесторнинг пул шаклидаги улуши 5 миллион АҚШ долларидан кам бўлмаган янгидан ташкил этилаётган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар давлат рўйхатидан ўтган санадан бошлаб 10 йил мобайнида солиқ қонунчилигида ўзгаришлар юз берган ҳолларда, юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, қўшилган қиймат солиғи, мол-мулк солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, ягона ижтимоий тўлов, ягона солиқ тўлови тўлашнинг мазкур корхоналар давлат рўйхатидан ўтган санасидан бошлаб амал қилиши бунинг яққол исботидир.

Тўғридан - тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этадиган иқтисодиёт тармоқлари корхоналаридаги инвестициялар ҳажмидан келиб чиқиб фойда солиғи, мулк солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш солиғи, микрофирма ва кичик корхоналар учун белгиланган ягона солиқ тўловни тўлашдан озод қилиш кўринишида солиқ имтиёзлари берилган.


Мисол учун:Тўғридан-тўғри хусусий хорижий маблағларни жалб қилинган инвестициялар ҳажми:

300 минг АҚШ долларидан 3 млн. АҚШ долларигача бўлганда – 3 йилга;

3 миллиондан 10 млн. АҚШ долларигача бўлганда – 5 йилга;

10 млн. АҚШ долларидан ортиқ бўлганда – 7 йил муддатга солиқ имтиёзларидан фойдаланиши мумкинлиги белгиланди.


Яна шуни айтиш керакки, Мухтарам Президентимизнинг топшириқлари билан тижорат банклари тизимида тадбиркорликни ривожлантириш борасида бир нечта имтиёзлар яратилди.

Бизнинг туманимизда хозирда 5 та банк(Агробанк, Халқ банки, мини сифатида Миллий банк ва Микрокредитбанк хамда Ҳамкорбанк)лар фаолият юритмоқда.

Тадбиркорлик субъектлари ушбу тижорат банкларда ўз ҳисоб рақамларини очишда ҳеч қандай банк хизмати ундирилмайди ва хисоб рақамни электрон шаклда (яни банкга бормасдан) очиш имконияти яратилган.

Қолаверса тадбиркорларга мутасадди тижорат банкларимиз томонидан 3 йил муддатгача 6 ой имтиёзли даврь(фақатгина фоиз тўлови амалга оширилиши) билан Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаштириш ставкасида (16 фоиз) кредит маблағлари ажратилади.

Бунда энг кам иш хақининг 150 баробаригача бўлган миқдорда гаровсиз, яъни сектор раҳбарининг хулосасига асосан кредит олиш мумкинлиги белгиланди.

Бундан ташқари “Аргосаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти сохасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги”нинг Халқаро қишлоқ хўжалиги тараққиёти жамғармаси иштирокидаги “Қишлоқ хўжалигини диверсификация ва модеринизация қилиш” лойиҳаси доирасида тадбиркорларнинг Қишлоқ хўжалиги йўналишидаги лойиҳаларига 10 йил муддатгача 3 йил имтиёзли давр билан 500 минг АҚШ долларигача бўлган миқдорда кредитлар ажратилади.

Агар кредит маблағи миллий валютада ажратилса Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаштириш ставкасида 16 фоиз, АҚШ долларида молиялаштирилса йиллик 6 фоиз ставкада ажратилади.

Кредит маблағларини ажратилиши бўйича яна бир қўшимча имтиёзни айтиб ўтсам, туманимиздаги тижорат банкларининг кичик тадбиркорлик субъектларига ажратаётган кредитларнинг 50 фоизигача (бунда
2 млрд.сўмдан ошмаган миқдорда)  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан кафилликлар берилади.

Бундан ташқари Пахтаобод туманидаги мавжуд тижорат банкларда тадбиркорларимиз учун жуда қулай бўлган “Золотоя Корона”, Контакт, Азия Экспрес, Юнистрим ва “Агроэкспрес” каби хорижий ва миллий валютадаги пул ўтказмалари мавжуд.

 

Хурматли тадбиркорлар!

Мамлакатимиз тараққиётининг бугунги босқичида ҳар бир йил улкан дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш, юртимизни равнақ топтириш бўйича янги-янги ютуқлар, билим ва тажрибалар даври бўлиб қолмоқда.

Якунига етиб бораётган йилда барчамиз учун муқаддас Ватан тимсоли бўлган қишлоқларимиз, маҳаллаларимизни обод қилиш бўйича улкан ишларни амалга ошириш ва келгусида янги марраларни ўз олдимизга мақсад қилишимиз зарурлигини англатади.

Шу билан бирга Юртбошимиз томонидан бугунги кунда яратиб берилаётган шарт-шароитлар ва имтиёзлардан унумли фойдаланиб, яҳши ва эзгу ният ила жонажон Ватанимиз иқтисодиётининг тараққий этишига ўз хиссангизни қўшинг!

Зеро буюк бобокалонимиз Имом Ал-Бухорий ҳазратлари ўзининг “Ал-Жомиъ ас-Саҳиҳ” асарида таъкидланганидек “Барча эзгу амаллар ниятга боғлиқ, ҳар бир кишига фақат ният қилган нарсаси берилади” каби иборасида хамда Мухтарам Юртбошимизни “Нияти улуғ халқнинг – иши ҳам улуғ, ҳаёти ёруғ ва келажаги фаровон бўлади” деб таъкидлаган сўзларида жуда чуқур маъно борлиги бунинг яққол исботидир.

Барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, ишларингизда омад ва муваффақиятлар тилайман.

Эзгу орзу-ниятларимизни, режаларимизни амалга оширишда Яратганнинг ўзи барчамизга мададкор бўлсин.

Хаммамизга Жонажон Ватанимиз олдидаги фарзандлик бурчини шараф билан бажариш насиб этсин.

Хамиша юртимизни тинч, оиламиз фаровон, Юртбошимиз омон бўлсин!!!



Охирги ўзгариш: 22/11/2019 15:57 Кўрилганлиги: 2425
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 127
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг