Бош саҳифа / Янгиликлар / Соғлом муҳит ва ёшлар тарбияси - бугунги куннинг долзарб масалалари
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Соғлом муҳит ва ёшлар тарбияси - бугунги куннинг долзарб масалалари

Давлатимиз раҳбари 2-3 июнь кунлари Андижон вилоятига қилган ташрифи чоғида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берган эди. Ўтган давр мобайнида бу борада тизимли иш ташкил этилди.

Ишчи гуруҳлари аъзолари жойларда хонадонма-хонадон юриб, алоҳида тоифадаги шахслар билан суҳбатлар ўтказмоқдалар. Уларни ижтимоий фаол ҳаётга қайтариш, янгиланиб бораётган жамиятимизнинг тўлақонли аъзоларига айлантириш, зарур холларда ижтимоий, маънавий кўмак бериш чоралари кўрилмоқда.




Олтинкўл туманида ташкил этилган семинар бу борадаги ишларнинг таҳлили, ибратли тажрибаларни ўрганиш, умумлаштириш ва оммалаштириш масалаларига бағишланди. Унда “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди вилоят бўлими раиси Қодиржон Ризаев, фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раиси Ўктамжон Охунов, маънавият тарғибот маркази вилоят бўлими раҳбари Аббос Исроилов, шаҳар ва туман ҳокимларининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, қатор ҳамкор ташкилотлар мутасаддилари иштирок этдилар.

Оилавий ажримлар, вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик, ёшлар тарбиясидаги камчиликлар, оммавий маданият таъсири каби долзарб муаммолар ўртага ташланди. Семинарда Олтинкўл тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Фахриддин Парпиевнинг ҳисоботи тингланди.

Вилоят ҳокимининг ўринбосарлари Серобиддин Исмоилов ва Манзурахон Юнусовалар олиб борилаётган ишлар таҳлили асносида самарадорликни янада ошириш масаласига тўхталдилар.


Киритилган вақти: 14/07/2017 11:10 Кўрилганлиги: 4628
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 137
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг