Бош саҳифа / Янгиликлар / ЁШЛАР КИЧИК САНОАТ ЗОНАСИ
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

ЁШЛАР КИЧИК САНОАТ ЗОНАСИ

МАРҲАМАТДА «ЁШЛАР КИЧИК САНОАТ ЗОНАСИ»ГА ТАМАЛ ТОШИ ҚЎЙИЛДИ



Мамлакатимизда «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да ушбу қатлам вакилларига эътибор янада кучайди. Сабаби ёшларга билдирилаётган ишонч ва берилаётган имкониятлар яқин давр ичида самарасини бериши шубҳасиз.

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Марҳамат туманида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан яқиндан танишиб, тадбиркорлик қилиш истагини билдирган ёшлар билан мулоқот ўтказди. Мулоқот давомида юртбошимизнинг ёшлар ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларга уй-жой ҳамда кредит маблағлари ажратиш юзасидан мутасаддилар олдига қўйган масалалар ва уларнинг мазмун-моҳияти хусусида атрофлича тушунчалар берди. Жараёнда топшириқларнинг бугунги ижроси юзасидан сўз юритиб, вилоятимиз кесимида таҳлил этди.

Шунингдек, вилоят раҳбари Марҳаматда янги бунёд этилаётган яна бир «Ёшлар кичик саноат зонаси»нинг тамал тошини қўйиб берди. Тадбиркорликни йўлга қўйиб, ишчи ўрни яратишни мақсад қилган йигит-қизларнинг лойиҳалари билан танишиб, тавсия ва кўрсатмалар берди.

Марҳаматлик ёшлар ушбу ҳудудда 38 млрд. сўмлик 14 лойиҳани амалга ошириш ҳисобига 464 та ишчи ўрни яратишга киришдилар.

Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ




Киритилган вақти: 04/03/2021 12:28 Кўрилганлиги: 2443
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 100
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг