Бош саҳифа / Янгиликлар / Ёшлар иттифоқи: Таклифлар ўрганилмоқда
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Ёшлар иттифоқи: Таклифлар ўрганилмоқда

Жорий йилнинг 5 июль куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги фармони имзоланди. 

Фармонда белгиланган кенг кўламли вазифаларни бажариш мақсадида иттифоқ Марказий Кенгаши томонидан изчил фаолият олиб борилмоқда.

Хусусан, Ёш олимлар ва Ёш тадбиркорлар ассоциациялари, Ижодкор ёшлар уюшмаси тузилди. Бу жараён давом этмоқда. Шу кунларда эса жойларда ёшлар билан учрашувлар, очиқ мулоқотлар ўтказилмоқдаки, уларда навқирон авлод вакилларининг истак, интилишлари, ташаббус ва таклифлари ўрганиляпти. Шундай учрашувлар Андижон вилоятида ташкил этилди.

Шаҳрихон туманида бўлиб ўтган мулоқотда Асака, Шаҳрихон, Балиқчи, Бўз, Улуғнор туманидан ёш тадбиркор ва фермерлар, мутасадди вилоят ташкилотлари раҳбарлари иштирок этдилар.


Ўзбекистон ёшлар иттифоқи қошидаги Ёш тадбиркорлар ассоциацияси раҳбари Шавкат Зарипов ҳамда Марказий Кенгаш масъул ходими Улуғбек Ғаниев иттифоқ олдида турган вазифалар ҳақида батафсил тўхталиб ўтдилар. Уларни самарали бажариш, ёшларни уюштириш, тадбиркорлик, бунёдкорлик, ижодкорлик ҳаракатини намоён этиш эса таҳлил асосида ишлаб чиқиладиган истиқболли лойиҳаларнинг пишиқ-пухталигига боғлиқ. Шундай экан, очиқ мулоқот орқали ёшлар муаммолари, дилидаги ўй-фикрлари катта ахамият касб этиши таъкидланди. Сўзга чиққанлар ўз фаолияти мисолида таклиф, мулоҳаза ва муаммоларни ўртага ташладилар. Билдирилаётган фиклар ҳаётийлиги ва амалий аҳамияти билан ажралиб турди.

-Кўпдан буён ўйлаб юрган фикримни айтдим, - дейди Асака туманидаги “Мустаҳкам замин ютуқлари” фермер хўжалиги раҳбари Бахтиёр Ражабов. – Тадбиркорларга 24-36 ойга мўлжалланган кредит ажратилади. Вахоланки, фермерлар икки-уч карра қисқа муддатда кредитни қайтариш имконияга эга. Жумладан, карам 120 кунда пишиб етилса, саримсоқ пиёзни кўпи билан тўққиз ойда харидорга сотиб, кредитни қайтарса бўлади. Банк ресурсларининг айланмаси ҳам жадаллашади. Таклифим инобатга олинганидан хурсандман.



-Туманимизда 276 нафар ёш тадбиркор, 20 нафар ёш фермер бор, - дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Балиқчи тумани бўлими раиси Бекзод Алибоев. – Бугун уларнинг аксарияти ўзлари учун фойдали маслаҳатлар олди, тажриба алмашилди. Ахборот кўмагидан тортиб, ташқи бозорларга чиқиш, ташаббусларни қўллаб қувватлаш юзасидан катта имкониятлар яратилаётганининг гувоҳи бўлдик.

Очиқ мулоқот давомида кўтарилган муаммолар тегишли ташкилотлар кўмагида барҳам берилиши баробарида, илғор ғоя ва таклифлар жамланди. Тадбир иштирокчилари Шаҳрихон туманидаги “SDK GROUP And” хорижий корхонасига ташриф буюриб, асосан ёшлардан иборат жамоанинг фаолияти билан танишдилар.

Куннинг иккинчи ярмида бу каби очиқ мулоқот Хўжаобод туманида ҳам бўлиб ўтди.

С.Шукуров.



Киритилган вақти: 05/08/2017 09:29 Кўрилганлиги: 4559
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 195
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг