Бош саҳифа / Янгиликлар / Ширмонбулоқда дўстлик кўпригига асос солинди
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Ширмонбулоқда дўстлик кўпригига асос солинди

Президентимизнинг 2017 йилда Андижон вилоятига ташрифи чоғида тақдимот қилинган Булоқбоши туманидаги “Shenfen-bridge of friendship” МЧЖ шаклидаги Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси қурилиши вилоятимизга инвестиция олиб кириш сурати ўсиб бораётганининг яна бир ифодасидир.












Цемент ишлаб чиқаришга қаратилган лойиҳа қурилишининг бошланишига бағишланган тантана икки давлат ўртасидаги дўстлик муносабатларини ўзида ифода этди. Унда сўз олган вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Шуҳратбек Абдураҳмонов дастлаб Булоқбошида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш суръатининг пастлиги, амалдаги йилнинг ўтган даврида булоқбошиликларнинг вилоятдаги улуши атиги 1.4 фоизни ташкил этганлигига йиғилганлар эътиборини қаратди. Чилустун тоғлари ёнбағрида барпо этиладиган янги корхона бу борада катта ўзгаришларга сабаб бўлишини таъкидлади. Лойиҳанинг умумий қиймати 203.9 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Қурилиш ишлари 18 ойда якунланиши кўзда тутилмоқда. Муҳими, бу билан 750 та иш ўрни яратилади. Корхона ишга тушгач туманда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш хажми 5 маротабага ортади. Йилига қўшимча 20 миллион АҚШ доллари миқдорида экспортни амалга ошириш имконияти яратилади.

Бош мақсад - Ўзбекистонда номига муносиб дўстлик кўпригини яратиш. Лойиҳаниасосан маҳаллий ёшлар биланамалга оширилиши режалаштирилган. Шунингдек, цемент заводи билан бир вақтда туманга темир йўл, автомобиль йўли ва коммуникация тармоқлари кириб келади. Бу айни вақтда янги ҳамкорлар ва бошқа турдаги ишлаб чиқариш корхоналаринингташкил этилишига имкон яратади.

Байрамга айланган тадбир якунида томонлар ўртасида ҳамкорлик шартномлари имзоланди, вилоят ҳокими Ш.Абдураҳмонов меҳмонларга эсдалик совғаларини топширди. Шу куни заводнингдастлабки тамал тоши қўйилди.



Киритилган вақти: 13/12/2018 17:02 Кўрилганлиги: 2928
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 107
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг