Бош саҳифа / Янгиликлар / САЛОМБЕК ПЎЛАТОВИЧ ҲАБИБУЛЛАЕВ
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

САЛОМБЕК ПЎЛАТОВИЧ ҲАБИБУЛЛАЕВ

Вилоят ташқи иқтисодий фаолиятининг жонкуяри, ажойиб инсон, моҳир ташкилотчи, самимий дўст Саломбек Пўлатович Ҳабибуллаев 48 ёшида вафот этди. 

У 1971 йилда Тошкент шаҳрида ўзбек илм-фанининг дарғаларидан бири, академик Пўлат Ҳабибуллаев хонадонида туғилган эди. 1992 йилда Тошкент давлат университетини, 2004 йилда Тошкент мелиорация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтини тамомлади. Меҳнат фаолияти Тошкент давлат университетининг физика факультетидан бошланган.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида 1994 йилдан 2018 йилга қадар самарали фаолият олиб борди. Мазкур вазирликнинг Осиё-Тинч океания минтақаси мамлакатлари билан Ташқи иқтисодий алоқалар бошқармаси бошлиғи, ўриндошлик асосида Ўзбек-Япон маркази директори, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигининг Бош ахборот-таҳлил Департаменти бошлиғи вазифаларида мамлакатимизнинг хорижий давлатлар билан иқтисодий алоқаларини мустаҳкамлаш, бу борада амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш, чет эллик инвесторлар билан ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш борасидаги саъй-ҳаракатларнинг фаол иштирокчиси бўлди.

С.Ҳабибуллаев 2018 йил январь ойидан буён Андижон вилояти ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келди. Вилоятимизнинг иқтисодий-сиёсий, мавқеини юксалтиришнинг асосий йўналишларидан бири – ишлаб чиқариш ҳамда ижтимоий инфратузилма соҳаларига инвестицияларни кенг кўламда жорий этиш,  туризмни ривожлантириш хорижий ҳамкорлар учун қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, чет эллик инвесторлар билан фаолиятни йўлга қўйишда кадрлар салоҳиятини кучайтириш борасида куч-қувватини сафарбар этди.

Ўз соҳасининг билимдони, одамлардан яхшилигини аямайдиган инсон, аҳил оила соҳиби Саломбек Пўлатович Ҳабибуллаевнинг ёрқин хотираси қалбларимизда сақланиб қолади.

 

Ш.Абдураҳмонов, А.Эгамбердиев, Ш.Маматқулов, Т.Йўлдошева, А.Эргашев, М.Юнусова, И. Холматов


Киритилган вақти: 06/01/2019 17:25 Кўрилганлиги: 3338
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 165
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг