Бош саҳифа / Янгиликлар / Сайёр қабул натижа бермоқда
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Сайёр қабул натижа бермоқда

Мамлакатимизда фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш масаласида аниқ механизм ишлаб чиқилган бўлиб, унинг таркибида сайёр қабул фаолияти йўлга қўйилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Андижон вилоятидаги сайёр қабулида мурожаатлар адолатли кўриб чиқилмоқда. Унда иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат маслаҳатчиси Турсинхон Худойберганов, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари Улуғбек Суннатов, ички ишлар вазирининг ўринбосари Алишер Мирзаев ва бошқа мутсаддилар вилоятдан мамлакат Президентининг виртуал қабулхонасига йўлланган мурожаатларнинг ижобий хал этилиши масаласига атрофлича ёндошдилар.


Қўрғонтепа тумани ҳокимлиги биносида бўлиб ўтган қабулда Хонобод шаҳри, Қўрғонтепа, Жалақудуқ, Хўжаобод туманларининг 48 нафар фуқаролари аризалари кўриб чиқилди. Таҳлиллар шуни кўрсатадики, мурожаатларнинг аксарият қисмини уй-жой масаласи, болаларни нафақа пули билан таъминлаш, ички йўлларни таъмирлаш, мактабгача таълим муассасаларини барпо этишдаги муаммолар қамраб олган. Мурожаатлар туман ва шаҳар ҳокимлари, мутасадди идоралар раҳбарлари иштирокида ўрганиб чиқилди ва аксарияти ўз ўрнида ечимини топди.




Андижон шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтган қабулда эса Андижон шаҳри, Олтинкўл, Избоскан ва Пахтаобод туманлари фуқаролари иштирок этдилар. Уларнинг мурожаатларидан хулоса қилган ҳолда айтиш мумкинки, жойларда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш, соғлиқни сақлаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, вояга етмаган болаларга алимент тўлаш, аҳолини тўлдирилган баллонли газ билан таъминлаш борасида муаммо ва камчиликлар мавжуд.







- Ўнг оёғимга 2000 минг АҚШ доллари қийматидаги протез ўрнатилган, -дейди Пахтаобод туманидан ташриф буюрган фуқаро Нигорахон Комилова.- Чап оёғимга протез қўйдиришда маблағдан қийналяпман. Мана шу масалада ёрдам сўраб мамлакатимиз Президентининг виртуал қабулхонасига мурожаат этгандим. Сайёр қабулда соғлиқни сақлаш бошқармаси ва туман ҳокимлигининг кўмаги билан кредит маблағи ажратиладиган бўлди. Ана шу маблағ эвазига Тошкентдаги нуфузли тиббиёт марказида протез қўйиладиган бўлди. Яратилган бундай имкониятдан хурсандман.



Сайёр қабулхоналар бугун вилоятимизнинг Бўз ва Асака туманларида ўз фаолиятини давом эттиради. Унда Балиқчи, Олтинкўл, Шаҳрихон, Асака, Бўз, Улуғнор туманлари фуқароларининг мурожаатлари ўрганилади.


Охирги ўзгариш: 30/03/2017 14:54 Кўрилганлиги: 4585
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 177
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг