Бош саҳифа / Янгиликлар / ҚУЛАЙ ФУРСАТНИ БОЙ БЕРМАНГ ИШБИЛАРМОН ИНВЕСТОРЛАР !
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

ҚУЛАЙ ФУРСАТНИ БОЙ БЕРМАНГ ИШБИЛАРМОН ИНВЕСТОРЛАР !

Жорий йилнинг 11 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 5552-сон Фармони қабул қилинди.


Фармонга мувофиқ, эндиликда, савдоларга чиқарилган давлат мулки объектлари – Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ва вилоятлар ҳокимлари томонидан ўз ваколатлари доирасида аниқланган кўчмас мулк объектлари инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни белгилаган ҳолда - 1 сўмга тенг қийматдаги бошланғич нархда сотилиши белгиланди.

Шунингдек, бошқа кўчмас мулк объектлари бўйича – қайта баҳоланмасдан, уларни ўтказиш кунидаги савдоларда шаклланган нархда “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасига ўтказилади ва савдога чиқарилади. 

Инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш учун аукцион ўтказмасдан, инвестор билан тўғридан-тўғри музокаралар орқали инвестициявий ҳамда ижтимоий мажбуриятлар белгилаган ҳолда ер участкаларини бериш ва бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини белгилаган ҳолда сотиб олиш имконияти ҳам туғилди. 

Унга кўра, тегишли давлат идоралари томонидан давлат мулки объектлари ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни сотиш тартибини соддалаштириш бўйича эксперимент тартиби белгиланди.

Эксперимент тартиби билан давлат мулки объектлари ва ер участкалари “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида танлов иштирокчисининг инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлари инобатга олинган ҳолда сотилади. 

“Электрон онлайн-аукцион савдоларни ташкил этиш маркази” ДУК томонидан ташкиллаштирилаётган электрон онлайн-аукцион савдоларига Республиканинг туман ва шаҳар хокимликлари томонидан 4122 та бўш ер участкалари,           1 трл 172 млрд. 721 млн. сўм инвестиция киритиш, 18943 та янги иш ўринларини яратиш шарти билан 56 млрд. 906 млн. 800 минг сўм миқдордаги мол-мулклар аукцион савдоларига чиқарилди.

 Бугунги кунга қадар "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида 1733 та бўш ер участкалари                445 млрд. 697 млн. сўм инвестиция киритиш, 6650 дан ортиқ янги иш ўринларини яратиш шарти билан 12 млрд. 760 млн. 351 минг сўмга сотилди.

Ҳозирда "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида 2389 та бўш ер участкалари 54 млрд. 211 млн. 200 минг сўм миқдордаги аукцион савдоларига чиқарилди.

Мисол учун, электрон онлайн-аукцион савдоларига бугунги кунда биргина, Андижон вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 33 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 501 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 8 млрд. 331млн. 596 минг сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилди.

Бугунги кунга қадар "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида 200 та бўш турган давлат мулки объектлари 2169 та янги иш ўринларини яратиш ҳамда 85 млрд. 475 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан                                   10 млрд. 986 млн. 200 сўм миқдорга сотилди.

Бугунги кунда "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида жами 180 та бўш турган давлат мулки объектлари 2095 та янги иш ўринларини яратиш ҳамда 128 млрд. 235 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларида мавжуд.

Андижон вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 10 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 188 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 3 млрд. 390 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларида мавжуд.

 

Тадбиркор ва инвесторлар ўзларига маъқул бўлган ер участкаларини ҳамда бўш турган давлат мулки объектларини онлайн-аукцион савдоларида қатнашиб сотиб олиш имкониятлари мавжуд. 

АУКЦИОНДАГИ ИШТИРОКИНГИЗ ЮРТ РАВНАҚИ  ҲАМДА БИЗНЕСИНГИЗ ТАРАҚҚИЁТИГА УЛКАН ҲИССА ҚЎШАДИ

 

 

 

 

 

 


Охирги ўзгариш: 04/12/2018 16:02 Кўрилганлиги: 3007
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 155
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг