Бош саҳифа / Янгиликлар / Қўнғироқ ёки дунё бонг ураётган сезилмас хатар
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Қўнғироқ ёки дунё бонг ураётган сезилмас хатар

Танганинг икки тарафи бўлгани каби кейинги йилларда уяли алоқа воситаларининг беминнат хизмати билан бир қаторда инсон саломатлигига бўлган салбий таъсири борасида дунё миқёсида баҳс-мунозаралар қизғин давом этмоқда.

Шотландиялик олим Уильям Стюарт мобил телефонлардан тарқаладиган нурланиш таъсирини ёмғир чувалчангларида ўргангач, уларда оқсил тузилишининг кескин ўзгаришини қайд этади ва бу, гўёки тирик тўқималар микротўлқинли печда қовурилган ҳолатга тушишига ўхшайди, дейди.

Швед олимлари каламушлар бош миясини шу усулда нурланишдан ўтказганларидан кейин 50 кун давомида микроскоп орқали кузатганлар. Натижада, нурланиш қанчалик катта бўлса, миядаги нейронлар ўлишининг шунчалик кўплигидан даҳшатга тушганлар. Тажриба иштирокчиларидан бири нейрохирург Лейф Сэлфорд эса, мобил телефонлардан фаол фойдаланувчи ёшлар миясининг ҳам айни шундай зарарланиши ва уларда Альцгеймер ва Паркинсон хасталиклари эрта вужудга келиш эҳтимоли юқорилигини таъкидлаган эди.

Инсонларда ўтказилган тажрибалар эса, уяли телефонлардан фойдаланишнинг суиистеъмол қилиниши натижасида организмда ва саломатликда юз берадиган зарарланишлар тўғрисидаги илмий фаразларни янада ойдинлаштирди. Испания нейродиагностика институти олиб борган тадқиқотларда 11-13 ёшли болалар 2 дақиқа давомида уяли телефон орқали мулоқотда бўлгач, мия биоэлектрик фаоллигининг келгуси икки соат давомида сақланиб туриши ва уни жиддий толиқтириши маълум бўлди. Буюк Британия, Швеция, Норвегия ҳамда Россиядаги қатор нуфузли муассасалар олимлари замонамизга хос бўлган психофизиологик хасталикларнинг асосий сабабчиси айнан мобил телефонларидан ноўрин ва узоқ фойдаланиш эканлигини исботлай олдилар.

Венгриядаги Сегеда университети ва Швециянинг гигиена институти мутахассислари мобил телефонлар зарарини ёшларда бепуштлик ва хавфли ўсмаларнинг вужудга келишига сабаб бўлиши билан боғладилар.

Мия тўқималари ўтказувчанлиги юқорилиги, бош ҳажмининг кичиклиги, бош суягининг нозиклиги ва бошқа сабабларга кўра катталардан кўра болалар бош миясининг электромагнит зарарланишга кўпроқ мойиллиги ва уяли алоқа воситалари билан эрта "дўстлашиш" оқибатида турли неврологик касалликлар хавфининг барвақт пайдо бўлиши ҳам замонавий тиббиётда ўз тасдиғини топди. Хотиранинг сусайиши, диққатнинг пасайиши, ақлий ва англаш қобилиятининг бузилиши, уйқисираш, жаҳлдорлик, стресс реакцияларига ва тушкунликка мойиллик ва айниқса, орттирилган ақли заифликнинг келиб чиқиши шундай хавфли оқибатлар сирасига киритилмоқда.

Хуллас, уяли алоқа воситаларидан фойдаланишда "ҳар нарсанинг меъёри бор", деган пурҳикмат сўзларни унутмаслигимиз лозим.

Зебохон Абдураимова,

Лолахон Шокиржон қизи.


Киритилган вақти: 12/04/2017 17:42 Кўрилганлиги: 3979
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 124
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг