Бош саҳифа / Янгиликлар / ҚОИДАНИ БИЛМАГАН ҲАМЁНИНИ КОВЛАЙДИ
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

ҚОИДАНИ БИЛМАГАН ҲАМЁНИНИ КОВЛАЙДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 августдаги қарори билан «Хавфсиз шаҳар» мажмуаси босқичма-босқич амалга оширилиши кўзда тутилган. Дастури бўйича жорий йилнинг1- июнидан бошлаб Андижон шахридаги7 та чорраҳада жами 98 та кузатув камералари ишга туширилди. Унинг53 тасиқоида бузарликларни аниқлаш учун, 45 таси видео кузатувни амалга оширади.Қайд этилаётган ҳолатлар Андижон вилояти ИИБ навбатчилик қисмида ташкил этилган бошқарув тизмига фото ва видео тасвир ҳамда йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги юзасидан “Online” равишда шишатолали кабел орқали етказиб берилмоқда.








Жорий йилнинг 1-июнидан 1- июлигача компютерлаштирилган бошқарув тизими ёрдамида аниқланаган ҳолатлар 27 076 тани ташкил этди. Жумладан, светофорнинг қизил чироғига бўйсунмаслик 22116 та, йўл чизиғи талабларига риоя этмаслик 4932та, тўхташ ва тўхтаб туриш қоидаларини бузиш 2 та, қарама-қарши ҳаракатланиш 24 та.

Почта орқали юборилган қарорларнинг умумий сони 25853 тани ташкил этган бўлса, шундан 21144 таси светофорнинг қизил чироғига бўйсунмаслик, 4686 таси йўл чизиғи талабларига риоя этмаслик, 21 таси қарама-қарши ҳаракатланиш, 2 таси эса тўхтаб туриш қоидаларини бузиш холатларига тўғри келди. Белгиланган барча жарималар сони 25824 тани,улар учун белгиланган жарима миқдори 7710668080 сўмни ташкил этди.

Қоидабузарлар томонидан ўтган1 ой натижаларига кўра, 1179 жаримага тортилган фуқаролар аниқланиб, улардан 307706760 сўм миқдоридаги пул ундирилди. Ундирилмаган жарималарнинг умумий сони 24675 тани, миқдори 7412606760 сўмни ташкил қилди. Шуни эслатиб ўтиш жоизки, Қонун билан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга махсус автоматлаштирилган фото ва видео техник воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик киритилган. Ҳаракат иштирокчилари шуни унутмасликги керакки, Қонун кимнидир жазолаш учун эмас, балки, йўлларимизда хавфсизликни таъминлаш мақсадида қабул қилинади.



Киритилган вақти: 12/07/2018 12:14 Кўрилганлиги: 482
 
Жами мурожаатлар: 1327 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (82%)
Кўриб чиқилмоқда: 235 (18%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 79
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг