Бош саҳифа / Янгиликлар / Президентимиз Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятига ташриф буюрди
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятига ташриф буюрди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, йирик лойиҳалар билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 17 май куни Сирдарё вилоятига ташриф буюрди.

Сирдарё вилоятининг салоҳияти ва аҳоли турмуш даражасини ошириш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда. Вилоят иқтисодиёти барқарор суръатлар билан ривожланмоқда. 2017 йилнинг биринчи чорагида ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 5,8 фоиз ўсган. Унинг таркибида саноат, кичик бизнес, хизмат кўрсатиш ва бошқа соҳалар улуши ошган. 

“Жиззах” эркин иқтисодий зонасининг Сирдарё филиали, “Бек” ишлаб чиқариш бирлашмаси, “Гулистон медтехника”, “Сирдарё мега люкс” қўшма корхоналари вилоят иқтисодиётида муҳим ўрин тутмоқда. 

Мураккаб иқлим шароитига қарамай, Сирдарё деҳқон ва фермерлари пахта ва ғалладан мўл ҳосил етиштирмоқда. Мева-сабзавот ва полиз маҳсулотларидан қўшимча даромад топмоқда. 

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Сирдарёга ташрифи давомида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича белгиланган режалар ижроси, шаҳар ва туманларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларини кўздан кечиради. 

манбаа; uza.uz


Киритилган вақти: 19/05/2017 08:45 Кўрилганлиги: 3990
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 1
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг