Бош саҳифа / Янгиликлар / Ўзбекистонда 42 та янги ГЭС қурилади
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Ўзбекистонда 42 та янги ГЭС қурилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев "2017-2021 йиллар учун Гидроэнергетикани ривожлантириш дастури тўғрисида"ги қарорни имзолади.

Унга кўра, 2017-2021 йилларда Гидроэнергетикани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланган. Ўзбекистонда 2017-2021 йилларда, 42та янги ГЭС (гидро электро станциялар) қуриш ва 32та амал қилаётган ГЭСларни замонавийлаштириш режалаштирилган. Республикамиздаги гидроэнергетика соҳасининг ривожидаги устувор йўналишлар белгилаб берилган.

Президент қарори Республика энергетика балансида қайта тикланадиган энергия манбалари миқдорини босқичма-босқич ошириб бориш ва шу асосда экологик тоза генерация манбалари яратиш, мавжуд бўлган гидроэлектро станцияларни техник ва технологик қайта жиҳозлаш, халқаро тажрибани ҳисобга олиб сув манбаларида самарали фойдаланиш, энергетика манбаларининг ўзаро мувофиқлиги даражасини ошириш ва шунинг ҳисобидан аҳоли ва корхоналарнинг электр энергиясига бўлган талабини тўлиқ қондириш мақсадида қабул қилинган дейилади «KUN.UZ» сайтидаги хабарда.


Киритилган вақти: 05/05/2017 09:51 Кўрилганлиги: 4002
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 105
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг