Бош саҳифа / Янгиликлар / Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Пекинга келди
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Пекинга келди

Пекин, 11 май. ЎзА махсус мухбири Абу Бакир Ўрозов хабар қилади. 


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин таклифига биноан 11 май куни давлат ташрифи билан Пекинга келди. 

Икки давлат байроқлари билан безатилган «Шоуду» халқаро аэропортида олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Давлатимиз раҳбарини Хитой Халқ Республикасининг расмий шахслари кутиб олди. 

Ташрифнинг асосий воқеалари 12-13 май кунларига белгиланган. 

Давлатимиз раҳбари Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин, Давлат Кенгаши Бош вазири Ли Кэцян, Халқ вакиллари Умумхитой Мажлиси Доимий қўмитаси Раиси Чжан Дэцзян ва бошқа раҳбарлар билан учрашади. Музокараларда ўзаро муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги узоқ муддатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва изчил ривожлантиришнинг устувор йўналишлари муҳокама этилади. Томонлар минтақавий ва халқаро долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашадилар. 

Президентимизнинг ташрифи давомида Хитойнинг етакчи компания ва фирмалари вакиллари билан ҳам учрашувлар режалаштирилган. 

Олий даражадаги музокаралар якуни бўйича Қўшма баёнот қабул қилиниши, Ўзбекистон ва Хитой ўртасида турли соҳалардаги алоқаларни янада ривожлантиришга доир ҳукуматлараро, идоралараро битимлар ва бошқа қатор ҳужжатлар имзоланиши мўлжалланган. Ташриф доирасида икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида катта ҳажмдаги савдо-иқтисодий, инвестициявий ва молиявий шартнома ва битимлар имзоланиши режалаштирилган. 

Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев 14-15 май кунлари Пекин шаҳрида ўтадиган “Бир белбоғ, бир йўл” халқаро форумида ҳам иштирок этади. 

манбаа:uza.uz

Киритилган вақти: 12/05/2017 08:38 Кўрилганлиги: 3881
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 163
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг