Бош саҳифа / Янгиликлар / “Ўзбекистон менинг фахрим – талабалик олтин даврим”
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

“Ўзбекистон менинг фахрим – талабалик олтин даврим”

17 ноябрь - “Бутунжаҳон талабалар куни” муносабати билан вилоятимизда “Ўзбекистон менинг фахрим – талабалик олтин даврим” шиори остида талабалар ҳафталиги ташкил этилди. Мазкур ҳафталикда  Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Андижон вилоят Кенгаши томонидан вилоятдаги барча олий таълим муассасалари талабалари ўртасида турли хил давра суҳбатлари, очиқ мулоқотлар, учрашувлар ва кўрик-танловлар ўтказилди.





Андижон машинасозлик институтида ўтказилган “Zakovat” интеллектуал ўйинида вилоят олий ўқув юртлари жамоалари орасида мезбонлар ғолибликни қўлга киритдилар.  Вилоят жиноят суди биносида ташкил этилган “Суд ва ёшлар” ва “Суд-хуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар ёшлар нигоҳида” мавзусидаги учрашувларда ёшларимиз ҳуқуқшунос ва судьялардан ўзлари қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Вилоят кўғирчоқ театрида “Биз жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши бирлашамиз!” шиори остидаги кўрик-танловнинг вилоят босқичида эса Булоқбоши педагогика ижтимоий-иқтисодиёт коллежининг “Фемида” жамоаси ғолиб бўлди. Айниқса, олий таълим муассасалари толиблари орасида ўтказилган “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танлови ушбу ҳафталикнинг безаги сифатида эсда қоладиган бўлди. Андижон давлат университетининг “Универсал” жамоаси вилоятнинг энг қувноқ ва зукко талабалари сифатида ғолибликни қўлга киритдилар.

Андижон давлат тиббиёт институтида ўтказилган “2017-2021 йилларда ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар Стратегияси” мазмуно-моҳиятини ёритишга қаратилган “Энг яхши мақола” танлови,  “Оммавий маданият, “Интернет”, “Иттифоқ ва ёшлар”  мавзуларидаги “Мунозара” дебат ўйинлари, “Ёшлар-келажак бунёдкори” мавзусидаги илмий-амалий конференция ҳамда турли хил акциялар ёшларимизга талабаликни - олтин давр эканлигини яна бир бор намойиш этди.




Киритилган вақти: 17/11/2018 19:26 Кўрилганлиги: 3380
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 170
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг