Бош саҳифа / Янгиликлар / Осуда ҳаёт қадри
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Осуда ҳаёт қадри

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасида маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни янада барқарорлаштириш, жамиятимизда ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитини шакллантириш, миллий ва умуминсоний қадриятларни асраб-авайлаш, ёш авлодни мафкуравий таҳдидлар ва турли ёт оқимлардан асраш ҳамда бандлик масалаларига бағишланган тадбир ташкил этилди.

Андижон шаҳри фаоллари, ташкилот ва идоралар, оилалар вакиллари иштирокидаги йиғилишни вилоят ҳокимининг ўринбосари Турсунов Шаҳзод Гапурович олиб борди.

Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида кишиларнинг қувончу ташвишлари, дарду ўйлари билан қизиқиш, таклиф, ташаббус ва муаммоларини ўрганиш, фуқароларнинг кучли демократик давлат қуришдаги иштироки янги босқичга кўтарилди. Юртимизда олиб борилаётган ҳаётбахш ислоҳотларнинг туб замирида халқимизнинг турмуш фаровонлигини ошириш, бир сўз билан айтганда, одамларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашлари учун барча шарт-шароитларни яратишдек эзгу мақсад мужассам.

Афсуски, атрофимизда осуда ҳаёт қадрини англамай, кўр-кўрона турли ёт ғоялар, таги пуч, асоси йўқ даъволарга алданиб қолаётган, хорижга кетиб, бузғунчи кучлар қўлида қўғирчоққа айланаётган ёшлар ҳам учраб турибди. Бу, шубҳасиз, барчамизни янада сергак ва ҳушёрликка, маҳалламиздаги ҳар бир йигит-қизнинг тақдири учун бефарқ бўлмасликка ундайди. Тадбирда ана шундай адашган кимсаларнинг аччиқ қисмати ҳақида ҳикоя қилувчи видеороликлар намойиш этилди.

Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг вилоятдаги вакили, бош имом-хатиб Нуриддин Ҳолиқназаров муқаддас динимизнинг асл моҳияти, исломий қадриятлар хусусида ҳаётий мисоллар асосида сўз юритди. Андижон шаҳри ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Наргиза Қосимова, Меҳнат вазирлигининг бошқарма бошлиғи Эркин Авезов, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди республика бошқаруви раисининг маслаҳатчиси Шавкат Жониқулов, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси кенгашининг юридик бўлими мудири Диёрбек Кимсанов ва бошқалар ёшлар тарбияси, оилавий муносабатлар, ажримларнинг олдини олиш, маҳаллалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш бўйича илғор тажрибалар, шунингдек, миграция, меҳнат муносабатларига оид фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.





Киритилган вақти: 31/03/2017 08:36 Кўрилганлиги: 4069
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 143
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг