Бош саҳифа / Янгиликлар / Оқшомда янграган олқишлар
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Оқшомда янграган олқишлар

Оқшом чоғи сўлим Хонобод шаҳридаги марказий майдон турли ёш ва касбдаги мусиқа шайдолари билан гавжум бўлди. “Хонобод таровати” анъанавий ёшлар фестивали дастуридаги “Назм ва наво” кечаси бошланди.

Анжуман иштирокчиларини вилоят ҳокимининг ўринбосари Серобиддин Исмоилов ва шаҳар ҳокими Мусахон Мамадалиев қизғин муборакбод этдилар.








Концерт аввалида шу куни эрталаб ўтказилган ёшлар марафонининг ғолиблари фусункор шоҳсупага кўтарилдилар. Икки километрга яқин масофага югуришда шаҳардаги умумтаълим мактаблари ўқувчиларидан Абдупатто Мамажонов ва Нафиса Набижонова, касб-ҳунар коллежлари вакилларидан Акбар Раҳмонов ва Оқила Адиҳамова пешқадамлик қилдилар. Уларга ва марафон совриндорларига қимматбаҳо совғалар тантанали равишда топширилди.

Шундан сўнг шоҳсупага академик ва халқ бадиий жамоалари “Мерос” ансамблининг созанда, хонанда ва раққосалари чиқдилар. Концерт Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг “Баҳор айёми” ғазалига басталанган мумтоз қўшиқ билан бошланди.

Вилоятимизнинг таниқли эстрада хонандалари томонидан ижро этилган кўшиқлар томошабинлар томонидан қизғин олқишланди.

-Концертдан бир олам завқ олдим, - деди Хонобод шаҳар бош отинойими Коммунархон Норбоева. – Фестиваль шаҳримиз маданий ҳаётининг ажралмас қисмига айланиб улгурган. Мусиқа нафақат инсонга завқ бағишлайди, балки табиявий аҳамият касб этади. Шаҳримизда ёшлар ўртасидаги жиноятчиликнинг камайиб бораётганлигидамумтоз наволарнинг ҳам омили бор.



Охирги ўзгариш: 15/05/2018 09:28 Кўрилганлиги: 326
 
Жами мурожаатлар: 1324 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (82%)
Кўриб чиқилмоқда: 232 (18%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 30
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг