Бош саҳифа / Янгиликлар / ОЙЛИК ДОИРАСИДА МАРАФОН
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

ОЙЛИК ДОИРАСИДА МАРАФОН

Андижон шаҳридаги Ўзбекистон кўчасининг 1-қисмида “Ҳарбий-ватанпарварлик ойлиги” доирасида “Биз тинчлик тарафдоримиз!”  шиори остида югуриш марафони ўтказилди.

Унда бир ярим мингдан ортиқ умумтаълим, болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ва касб-ҳунар коллежларининг ўқувчилари, олий таълим муассасаларининг талабалари, Андижон шаҳридаги ҳарбий қисмларда хизмат вазифасини ўтаётган аскарлар, МК “Ватанпарвар” ташкилоти курсантлари иштирок этдилар. 









Якуний натижаларга кўра, Андижон ихтисослаштирилган олимпия заҳиралари мактаб-интернати ўқувчилари Мирсаид Қаҳҳоров, Ойбек Маматкомилов, Азиза Мирзаакбарова, Андижон шаҳридаги 11-мактаб ўқувчиси Хуснида Аҳмедова, Андижон давлат университети талабаси Ҳумоюн Маҳмудов, Оиша Наримонова, ички ишлар бошқармаси тасарруфидаги ҳарбий қисм хизматчиси Ғиёсбек Алибековлар ғолиблик шоҳсупасидан жой эгалладилар.

Ғолиблар ва совриндорлар вилоят ҳокимлигининг диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Марафон ҳарбий хизматчиларнинг ёшларга саф ва қўл жанги элементларини намойиш этиш, санъаткорларнинг куйлаган куй ва қўшиқлари билан чинакам ватанпарварлик фестивалига айланиб кетди. Шунингдек, марафон доирасида ташкил этилган ҳарбий техникалар кўргазмаси ҳам барчада катта қизиқиш уйғотди.

 

Умиджон МАМАРАСУЛОВ.



Киритилган вақти: 28/12/2018 15:22 Кўрилганлиги: 3412
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 115
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг