Бош саҳифа / Янгиликлар / "Мардона яшамоқ, Ватанни асрамоқ – чин инсон бахти!”
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

"Мардона яшамоқ, Ватанни асрамоқ – чин инсон бахти!”

Андижон шаҳридаги “Баркамол авлод” спорт ўйингоҳида“Мардона яшамоқ, Ватанни асрамоқ – чин инсон бахти!” шиори остида ҳарбий техникалар кўргазмалари, парадлар ва таниқли эстрада хонандалари иштирокида ёшлар фестивали ўтказилди.

Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, аҳолининг ҳуқуқий ва тиббий саводхонлигини ошириш мақсадида вилоят ҳокимлиги, адлия, ички ишлар, фавқулодда вазиятлар, мудофаа бошқармалари ва бир қатор корхона, ташкилот ҳамда муассасалар томонидан ташкил этилган фестивалда шаҳардаги мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари, умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг ўқувчилари иштирок этдилар.









Фестиваль қатнашчилари ва меҳмонларни Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов қизғин табриклади. Вилоят раҳбари келажак авлод вакилларига мурожаат қилиб, яратилаётган шарт-шароитлар, имкониятлар ҳақида гапирди, бундан тўғри фойдаланиш лозимлигини таъкидлади.

Тадбирда ички ишлар бошқармаси кинология бўлими, тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар ҳамда махсус отрядлар, ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ходимлари, Миллий гвардия аскарлари ҳамда спортчилар томонидан намойиш этилган ҳарбий техника, жанговор қуроллар, улардан фойдаланиш жараёнлари, кўргазмали чиқишлар барчанинг олқишларига сазовор бўлди.














- Бу ерга келаётганимизда гўёки бизни мажбурлаб олиб келишаётгандек туюлганди, - дейди Андижон шаҳридаги 27-умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Зиёдахон Зайнобиддинова. – Бироқ юртимиз посбонларининг чиқишлари менда катта таассурот қолдирди. Юрагим жиз этди. Қанийди шунақанги тадбирлаб кўпайса.



- Болалигимдан ҳарбий техникаларга қизиқаман, - дейди 50-мактаб 10-синф ўқувчиси Муҳаммадқодир Қаҳҳоров. – Устозларимдан бугунги тадбир ҳақида эшитиб, синфдош дўстларим Иқболжон Яҳёев, Ғуломжон Раҳмоновлар билан шу ерга ошиқдик. Аввал ҳам техникаларни кўрганмиз, лекин бу галгиси бошқача. Бизга Миллий гвардия вакилларининг ҳарбий машиналари ёқди.


Охирги ўзгариш: 15/10/2018 21:19 Кўрилганлиги: 137
 
Жами мурожаатлар: 1326 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (82%)
Кўриб чиқилмоқда: 234 (18%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 81
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг