Бош саҳифа / Янгиликлар / «Нуронийлар маскани» кексалар хизматида
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

«Нуронийлар маскани» кексалар хизматида

Кеча Избоскан туманида замонавий меъморчилик асосида бунёд этилган «Нуронийлар маскани» фойдаланишга топширилди.

Юртимизда Президентимиз раҳнамолигида ёши улуғ инсонларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, уларнинг турмуш шароитини янада яхшилаш, ижтимоий муҳофаза қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Эътибор ва ғамхўрлик кексаларимизнинг тинч ва осуда ҳаёти, дориломон кунлар шукронасида ўз ифодасини топмоқда. Президентимизнинг 2016 йил 28 декабрдаги «Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони бу борадаги ишларни янги босқичда давом эттиришга хизмат қилмоқда.

Туман марказида бунёд этилган «Нуронийлар маскани» биноси кекса авлод вакилларига яқинлашиб келаётган «Хотира ва Қадрлаш куни» олдидан ажойиб туҳфа бўлди. Мажмуанинг очилиши катта шодиёнага айланди. Унда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, меҳнат фахрийлари, нуроний отахон ва онахонлар иштирок этди.

Ушбу масканда кексалар учун барча шароит яратилган. Кутубхона, тиббиёт ва махсус тренажёрлар билан жиҳозланган даволаш-жисмоний тарбия заллари, шахмат-шашка клуби, чойхона нуронийлар ихтиёрида.



Очилиш маросимида вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов қатнашди ва йиғилганларга меҳр-оқибат, инсонийлик, хайр-саховат ҳамда Хотира ва Қадрлаш кунини юксак савияда нишонлаш тўғрисида сўзлаб, янги иншоотни ишга тушишида самарали меҳнат қилган мутасаддиларга ўз миннатдорчилигини билдирди.

Шундан сўнг иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига бир марталик пул мукофотлари ҳамда имтиёзли сертификат асосида «Damas» автомобили калитлари ва эсдалик совғалари топширилди.



– Бундай муҳташам бинони кўриб, қувонмасдан иложи йўқ, – дейди иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Зулунбой ота Мадрахимов. – Юксак эътибор ва ғамхўрлик биз сингари ёши улуғлар умрига умр қўшади.

- Яна бир хурсандчилик, кўпдан бери ҳаж сафарига боришни ният қилиб юрар эдим. Шу орзуларим ҳам ушаладиган бўлди. Президентимизга минг раҳмат.

Тадбир давомида имконияти чекланган инсонларга мурувват ёрдами кўрсатилиб, ногиронлик аравачалари берилди. Шунингдек, истироҳат боғида ёш рассомлар кўргазмалари бўлиб ўтди.



Охирги ўзгариш: 25/04/2017 09:59 Кўрилганлиги: 4084
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 119
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг